Биринчи босқичда – ўқув муассасаси ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш орқали тажрибали услубиётчи-ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва амалдаги иш ҳужжатларини юритиш билан танишиш;
Иккинчи босқичда – ўқув фанлари: Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Тарихдан ҳикоялар, Қадимги дунё тарихи бўйича мустақил дарс бериш;
Учинчи бошқичда – мактаб фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олган стажёрлик амалиётини ўташ белгилаб берилган.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, уч йил давомида эгалланган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш, ўзимиздаги касбий-амалий малака кўникмаларини ривожлантириш, фаолият жараёнида юзага келиши мумкин бўлган касбий муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш усуллари, услублари ва технологиялари билан танишиш педагогик амалиётнинг асосий вазифалари сифатида белгилаб берилди ва улар амалиёт жараёнида бажарилди.
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИНГ МАЗМУНИ, УНДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Жорий йилда мамлакатимизда дунёнинг барча давлатларида бўлгани сингари карантин чоралари жорий этилиб, натижада пандемия шароитида ҳаёт кечиришга ўрганиш энг устувор вазифалардан бирига айланди. Бу ўзгаришлар таълим соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши 4-босқич талабалари учун мўлжалланган педагогик амалиёт ҳар бир талабанинг ўзи истиқомат қилаётган туманларида ташкил этилиши белгиланди. Шундан келиб чиққан ҳолда талабалар ўзи истиқомат қилаётган жойга яқин бўлган таълим ташкилоти: академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ёки умумий ўрта таълим мактабларин амалиёт объекти сифатида танладилар.
Жорий йилнинг август ойида “ЗООМ” дастури ёрдамида Малака амалиётини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳа аъзолари т.ф.н., доцент Р.Н.Турсунов ҳамда т.ф.ф.д., доцент Б.Б.Хайназаровлар томонидан амалиётни ташил этиш, уни ўтказиш бўйича онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур онлайн суҳбат жараёнида педагогик амалиётни амалга ошириш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. Талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Университет проректорининг тегишли буйруғига асосан, юқорида қайд этилганидек, жорий йилги педагогик амалиёт муддати 2020 йил 3 сентябрдан 28 октябргача этиб белгиланди. Мазкур буйруққа асосан мен Кашкадарё вилояти Нишон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўташим қайд этилди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, 2020 йил 3 сентябр куни педагогик амалиёт ўтказиладиган таълим ташкилоти – Учқудуқ тумани 12-умумий ўрта таълим мактабига бордим. Мазкур мактаб биноси тумани Учқудуқ тумани Шалхар ОФЙ жойлашган. Мактабга ташриф буюргач, унинг раҳбарияти билан танишдим. Мени 12 - мактаб директори К. Полатова кутиб олди. Мактаб директорига университет проректори томонидан чиқарилган буйруқ ҳамда малака амалиётини ўташ тўғрисидаги шартномани тақдим этдим. Мактаб директори ушбу ҳужжатларни қабул қилиб олди. Қ. Полатова мени мактабнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирди.
4 сентябрь куни К. Полатова амалиёт жараёнида бириктирилган фан ўқитувчиси – амалиёт услубиятчиси Г.Жабборова билан таништирди. Бундан ташқари, шу куни мактабнинг 8-синфига бириктирилдим. Мазкур синф ва унинг раҳбари билан танишдим. Шундан сўнг мактаб директори, фан ўқитувчиси, ҳамда мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан мактаб раҳбариятининг амалиётни ташкил этиш бўйича кўрсатмалари тингланди. Мазкур мактаб Навойи вилояти Учқудук туманининг олис чўл ҳудудида жойлашган. Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, амалиётни ташкил этиш тартиби, уни амалга ошириш шакллари ҳақида маълумотлар берилди. Дарслар бошлангунига қадар бўлган муддатда бажарилиши лозим бўлган ишлар тушунтирилди.
7 сентябрда мактаб педагогик жамоаси билан танишиш учун мактабга ташриф буюрдим. Мазкур жараёнда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, мактаб кутубхоначиси, шунингдек, фан ўқитувчилари билан танишдим. Мазкур мактабда бир нафар Тарих фани ўқитувчилари фаолият юритади. Уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашдим. Мактабнинг очилиш жараёнига тайёргарлик муносабати билан ўқитувчиларга ёрдам бердим, шунингдек, тайёргарлик жараёни бўйича ўз муносабатимни билдириб ўтдим.
8 сентябрь куни мактаб ҳақида янада батафсил маълумотларга эга бўлиш учун мактабда ўтган ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботни ўқиб чиқдим. Мактаб маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда Тарих фани ўқитувчилари ёрдамида мактабнинг тарихи билан танишдим. Мактабдаги педагогик муҳитни яқиндан билиш мақсадида мактабдаги намунали ўқитувчилар, улар эришган ютуқлар ва қўлга киритган натижалар билан танишдим. Мазкур ўқитувчилар билан суҳбатлашдим.
9 сентябрда ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши муносабати билан унгача бўлган даврда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олдим. Амалиёт даврида бажариладиган ишларнинг календар режасига мувофиқ иш ҳужжатлари билан танишиш учун мактабга бордим. Мени мазкур иш ҳужжатлари билан Тарих фани ўқитувчиси, амалиёт услубиятчиси Г.Жабборова таништирди. Ҳужжатлар билан танишув жараёнида Тарих фани ўқув дастури, ўқув режаси, ишчи дастур назардан ўтказилди. Мазкур ҳужжатлардан ўзим учун нусха олдим. Уларнинг ҳар бири билан мустақил равишда қайта танишиб чиқдим.
Ҳужжатлар билан танишишнинг иккиничи куни – 10 сентябрда тақвим-мавзу режа ҳамда синф журнали билан танишдим. Амалиёт ўқитувчиснинг маълумот беришича:
5-синфда Тарихдан ҳикоялар фани 68 соат (ҳафтасига 2 соатдан);
6-синфда Тарих. Қадимги дунё фани 68 соат (ҳафтасига икки соатдан);
7-синфда Ўзбекистон ва Жаҳон тарихи фанлари 51 соатдан (1- ва 2-чоракда Жаҳон тарихи ҳафтасига 2 соатдан, Ўзбекистон тарихи 1 соатдан; 3- ва 4-чоракда Жаҳон тарихи ҳафтасига 1 соатдан, Ўзбекистон тарихи 2 соатдан);
11 сентябрда амалиёт учун бириктирилган ўқитувчи ёрдамида Тарих фани дарсликлари, ўқув қўлланмалари билан танишдим. Унга кўра:
Do'stlaringiz bilan baham: |