5-синф Тарихдан ҳикоялар фани дасрлиги – 2020 йилда;
6-синф Тарих. Қадимги дунё фани дарслиги – 2017 йилда;
7-синф Ўзбекистон тарихи ва Жаҳон тарихи дарсликлари – 2017 йилда нашр этилган бўлиб, дарсликлар ҳар беш йилда бир маротаба қайта нашр этилади. Ўқитувчи томонидан дарсларни ташкил этиш жараёнида айнан мана шу дарсликлардан фойдаланиш тавсия этилди.
12 сентябрда ўқутувчи Г.Жабборова томонидан услубий тавсиялар, услубий мақолалар билан ишлаш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, дарсни ташкил этишга оид тавсиялар ва ишланмалар билан танишиб бориш учун “Маърифат” газетасини кузатиб бориш тавсия қилинди. Мактаб кутубхонасида тарихи фани бўйича ўқув-методик қўлланмалар мавжудлиги, улардан дарс давомида фойдаланиш лозимлиги айтилди. Шунингдек, синф раҳбарларига оид ҳужжатлар ҳам тушунтирилди. Улардан кўчирмалар олинди. Шу билан ҳужжатлар билан ишлаш босқичи ўз ниҳоясига етди.
Сентабр ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб мактабда анъанавий дарслар бошлангани муносабати билан карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда 14 сентабр куни 6-синфлар учун Тарих. Қадимги дунё фанидан “Энг кадимги одамлар ”, 7-синфлар учун Жаҳон тарихи фанидан “Халқларнинг буюк кўчишлари” мавзуларини ўтдим. Дарсларни кузатдим ва таҳлил дафтарига қайд этиб бордим. Ўқувчилар мактабга кунора икки гуруҳга бўлинган ҳолда келганлари сабабли дарс машғулотларида синфнинг ярми иштирок этди. Эндиликда дарс машғулотлари мактаб томонидан тасдиқланган дарс жадваллари асосида ўтила бошланди.
Шу куни 6-“В” синфига Жаҳон тарихи фанидан “Франклар империяси” мавзусида дарс ўтдим. Даставвал дарснинг кириш қисмида ўқувчилар билан саломлашилди, давомат аниқланди, Ўзбекистон ва Жаҳонда рўй бераётган энг муҳим янгиликлар айтилди. Ўтган дарсда ўрганилган мавзу “Ўйлаб кўриб, хулоса чиқаринг” интерфаол услубидан фойдаланган ҳолда такрорланди. Сўнгра янги мавзу Тақдимот технологияси ёрдамида оғзаки баён услубидан фойдаланган ҳолда тушунтирилди. Ўрганилган мавзуни мустаҳкамлаш олдиндан тайёрланган тест карточкалари, савол-жавоблар ҳамда мавзунинг асосий мазмунини такрорлаш орқали амалга оширилди. Дарс якунлари чиқарилди, ўқувчилар баҳоланиб, уйга вазифа эълон қилинди. Шунингдек, 5-, 6- ва 7-синф ўқувчиларига қуйидаги анъанавий дарсларни ҳам ўтдим:
10 октябрда – 6-“А” синф ўқувчилари учун “Темир асрига ўтишда Ўрта Осиёнинг ривожланиши” мавзуси;
17 октябрда – 5-“А” синфи учун “Энг қадимги одамлар ва уларнинг манзилгоҳлари” мавзуси;
23 октябрда – 7-“В” синфи учун “Ғарбий Турк хоқонлиги” мавзуси;
24 октябрда – 7-“В” синф учун “Киев Руси” ва бошқа мавзуларда дарс машғулотлари ташкил этилди.
28 октябрда педагогик амалиёт ниҳоясига етиши муносабати билан мактаб директори томонидан амалиёт шартномаси, кундалик ҳисобот ва бошқа ҳужжатлар имзоланиб, тақдим этилди. Мактаб раҳбарияти томонидан Амалиёт жараёнидаги ҳаракатларим “аъло” даражада баҳоланиб, ижобий тавсифнома берилди. Мактаб кутубхонасига 3 дона тарихий китоб совға қилдим. Мактаб тарихи фани ўқув хонасига бир қанча кўргазмали қуроллар тақдим этдим. Педагогик жамоа билан хайрлашиб, амалиёт раҳбарига ҳужжатларни топшириш учун киришилди. Мазкур ишлаб чиқариш амалиёти – педагогик амалиёт муваффақиятли амалга оширилиб, “аъло” даражада уддаланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |