Мафкуравий профилактиканинг қандай хусусиятлари бор?
Мафкуравий профилактика тезкор ва қисқа суръатларда ёки аста-секин, бочқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Биринчи ҳолатда зудлик билан чора-тадбирлар қўллаш лозим бўлса, иккинчи ҳолда доимий ва собитқадамлик билан иш олиб бориш кўпроқ натижа беради.
Шунингдек, Ватан, халқ манфаатларини, дўстлик ва биродарликни, ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни тарғиб-ташвиқ этувчи эртаклару достонлар, қўшиқлару рақслар, турли кўриниш ва мазмундаги маънавий-маърифий тадбирлар мафкуравий профилактикани амалга ошириш шаклларидир.1
1. Талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришда маданий-маърифий тадбирлар режасини, сценарийсини талаба-ёшларнинг қизиқишларни ўрганган ҳолда психолог-мутахассисларни жалб қилган ҳолда тузиш ва ишлаб чиқиш бўйича талаба-ёшларга маънавий таъсир кўрсатувчи турли воситалар мавжуд. Булар орасида кўзга ташланмайдиганлари хавфли ҳисобланади.
Руҳиятга таъсир қилиш омиллари:
товуш билан таъсир кўрсатиш;
нутқ билан таъсир кўрсатиш;
маълумотни сохталаштириш;
чалғитиш;
онгни режа асосида шакллантириш;
шовқин-сурон билан таъсир кўрсатиш;
токли таъсир кўрсатиш;
электромагнит билан таъсир кўрсатиш;
инфратовушлар билан ишлов бериш;
психотроп моддалар қўллаш;
физиологик таъсир кўрсатиш (парҳез, оздириш, семиртириш, ичкиликбозликка) ўргатиш;
биоэнергия билан таъсир кўрсатиш (гипноз ва ҳ.к)
Булардан мақсад:
итоат қилдириш;
заифлаштириш;
холи қилиш;
эгаллаш.
Кўзланадиган натижалар:
хулқ-атворни бузиш;
асаб касалига дучор қилиш;
руҳий хасталикка олиб келиш;
руҳиятни айнитиш;
шахс мақсадини чалғитиш;
шахсни мутаассиблаштириш;
Руҳиятга салбий таъсир қилиш вазифасини турли нарсалар бажариши мумкин. Мисол учун, телевизор турли ранглар воситасида шахс онгини чалғитиши мумкин. Шу маънода телевизор нафақат манипуляция, балки руҳиятни издан чиқарувчи восита ҳам ҳисобланади.
2. Ўтказиладиган тадбирларнинг мазмуни кенг қамровли бўлиб, энг асосийси кўзланган мақсадга хизмат қилиши керак. Аввало, инсонлар томонидан яратилган маънавий бойликлар, илғор ғоялар ва таълимотларни, таълим-тарбия, дин, ҳуқуқ, ахлоқ, санъатнинг роли самарали натижа беради. Булар қуйидагилар ва миллий ғоя қуйидаги йўналишларга эга бўлади:
жамиятда ягона мақсад ва муддаонинг бўлиши (ижтимоий гуруҳлар ўртасида конфликтнинг йўқлиги);
жамиятнинг фаровон истиқболга эгалиги;
мавжуд жамиятнинг барқарорлиги;
ўз манфаатларини ҳимоя қилишнинг самара бериши;
ички ва ташқи мафкуравий душманларга қарши курашда уюшувчанликнинг мавжудлиги;
етакчиларнинг иқтидорлилиги ва ҳақгўйлиги;
яхшилик томонга бўладиган ўзгаришларнинг асосга эга эканлиги;
ватанпарварликни хорижпарастликдан устун қўйиш.
Юзаки ва асоссиз тарғибот одамларни бездиради, мафкурани обрўсизлантиради. Унутмаслик лозимки, фақат бир қисм одамларгина Ватанни ўзгаларга ибрат бўларли даражада сева олади ва тарғибот ишларини мана шундай одамлар олиб боришлари лозим.
3. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг тизимли ўқув йили иш режасини ОТМ, факультет, ТТЖ ва академ гуруҳлар ахборот соатларида таништириб ўтишни ишлаб чиқиш. Ушбу тизимда ўқувчи-ёшларни миллий ғоя, халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш, миллий анъаналарга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, диний бағрикенглик, жаҳолатга қарши маърифат, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва фойдаланиш ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш.
Бу маънавий-маърифий ишлар дастурларида кўзда тутилган, лойиҳалаштирилган натижани кафолатлашга қаратилган турли операциялар, воситалар, методлар занжири сифатида намоён бўлади. Шу сабабли ушбу тизим асосини воситалар эмас, балки у ёки бу фазилатни шакллантиришда кафолатланган натижага эришишнинг алгоритмлари режалаштирилади.
Тадбирнинг стихияли тарзда, сунъий, мажбурий ва ўта расмий характерда бўлиши ҳам унинг самарасиз, натижадорлиги жуда ҳам паст бўлишига олиб келади. Шу маънода маънавий-маърифий тадбирларнинг алгоритмини тузиб олиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |