Руҳиятга таъсир қилиш омиллари:
товуш билан таъсир кўрсатиш;
нутқ билан таъсир кўрсатиш;
маълумотни сохталаштириш;
чалғитиш;
онгни режа асосида шакллантириш;
шовқин-сурон билан таъсир кўрсатиш;
токли таъсир кўрсатиш;
электромагнит билан таъсир кўрсатиш;
инфратовушлар билан ишлов бериш;
психотроп моддалар қўллаш;
фиологик таъсир кўрсатиш (парҳез, оздириш, семиртириш, ичкиликбозликка) ўргатиш;
биоэнергия билан таъсир кўрсатиш (гипноз ва ҳ.к)
Булардан мақсад:
итоат қилдириш;
заифлаштириш;
холи қилиш;
эгаллаш.
Кўзланадиган натижалар:
хулқ-атворни бузиш;
асаб касалига дучор қилиш;
руҳий хасталикка олиб келиш;
руҳиятни айнатиш;
шахс мақсадини чалғитиш;
шахсни мутаассиблаштириш.
Руҳиятга салбий таъсир қилиш вазифасини турли нарсалар бажариши мумкин. Мисол учун, телевизор турли ранглар воситасида шахс онгини чалғитиши мумкин. Шу маънода телевизор нафақат манипуляция, балки руҳиятни издан чиқарувчи воситаси ҳам ҳисобланади.
“Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилидан қандай фойдаланиш мумкин?
Маслаҳатчиларимиздан бири Бухоро шаҳар хотин‑қизлари билан учрашувда «Ояти Қуръон» услубидан шу тамойил асосида фойдаланди: Миллатлар Оллоҳ иродаси билан, Қуръон шаҳодати билан бир-бирларига тенг қилиб қўйилган. Халқларни ўз миллийлигидан ажратиш бу - Қуръондаги миллатлар масаласининг адолатли ечимини очиқ инкор қилишни англатади. Демак, бугун биз ўз миллатимизни ҳимоя қилсак, Қуръонга амал қилган бўламиз. Чунки ўзбеклар ҳам - мусулмонлар. Ўзбек давлати - битта, мусулмон давлатлари кўп. Улар бизни ўз давлатимиздан, ўз тилимиздан, ўзбеклигимиздан, Ватанимиздан айримоқчи. Энди ўз озод давлатимизга эга бўлиб, ўзбекларни дунё таниб, тан ола бошлаган бир пайтда яна қулликни бизга илишмоқчи. Ягона мусулмон миллатига кириш учун биз ватанимиздан, озодлигимиздан, тилимиздан, ўзбеклигимиздан воз кечишимиз керак экан. Бу шартга рози бўладиган бирорта ориятли ўзбек, тожик, туркман, қозоқ топиладими? Йўқ.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш учун биздан билимли, маърифатли бўлиш, керак жойда ана шу билимларимиз билан одамларни тўғри йўлга бошлай олишимиз керак.
ХУЛОСА
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, жамиятнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишини кўзда тутиб, замонавий, инсонпарвар бозор муносабатларига асосланган, эркин, демократик, ҳуқуқий, фуқаролик жамияти қуришнинг ўзига хос йўли яъни ижтимоий ривожланиш йўлини танлаб, жамиятни босқичма-босқич ислоҳ қилишни амалга ошира бошлади. Бугунги дунёда мислсиз илмий кашфиётлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви, яьни уларнинг бутун курраи заминни эгаллаб олиш жараёни шиддат билан бормоқда.
Масалан, Талабалар мафкуравий иммунитети ва ғоявий бардошлилигини ошириш юзасидан таклиф қилинган услубий тавсиялар талабаларни ғоявий таьсир ўтказиш имкониятлари ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Аслида мафкуравий иммунитети ва ғоявий бардошлилигини оширишда талабаларни ўзаро мулоқоти учун, илм-фан ва маданий бойликларни ўзлаштириш учун улкан имкониятлар яратадиган жараёндир. Лекин ахборот глобаллашувининг салбий жиҳатлари борлигини ҳам эсдан чиқармаслимиз керак. Бирон бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис яқин манбалардан тарқаладиган турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда.
Бундай вазиятда ўз мустақил фикрига, собит эьтиқодига, мустаҳкам ирода ва дунёқарашига эга бўлмаган одам гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишда намоён бўлаётган мафкуравий тазйиқларга бардош бера олмайди. Кенг миқёсли интеграция ва глобаллашув жараёнлари жаҳон тараққиётининг ҳозирги пайтдаги муҳим хусусиятларидан бири эканлигини эьтироф этган ҳолда, уларнинг кучли мафкуравий таьсир ўтказиш воситаси эканини ҳам унутмаслик даркор.
Шундай экан, айрим ёшларимизнинг интернет тармоқлари орқали берилаётган ҳар хил ёт ғояларни холис ахборот манбаи сифатида қабул қилаётганларини ҳам назардан қочирмаслик керак. Ёт мафкураларни кўр-кўрона қабул қилишнинг қулай замини – бу маиший қулайликка ортиқча интилиш, ташқи гўзалликка ҳаддан ташқари берилиш, буюмпарастлик, боқимандалик ва миллий турмуш тарзида одатий ҳол бўлиб қолган афзалликлар ва неъматлардан онгсиз равишда фойдаланиш, уларни маънавий қадрият сифатида тўла англай билмасликдир.
Ҳозирги дунёдаги мавжуд мураккаб мафкуравий вазият ёшларимизда мафкуравий иммунитетини тарбиялаш ишларини янада фаоллаштириш кераклигини талаб қилади. Ҳозирги куннинг вазифаси ёшларимизда келажагимизга бўлган ишончни, мустақил, ижодий фикрлашни шакллантириш, Ватаннинг тақдирига масъуллик ҳиссини янада юксалтириш кабилардан иборатдир. Шунингдек, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит эътиқодни, иммунитетни яратишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |