Миллий ғояни тарғиб қилишда қайси тамойиллардан фойдаланиш керак?
Тарғибот миллий ғоя ва миллий мафкура мазмун-моҳиятига мос бўлган тақдирдагина кутилган натижага эришиш мумкин. Жумладан, миллий мафкурани тарғиб қилишда иштирок этувчи барча бўғинларда:
Узлуксизлик;
Босқичма-босқичлик;
Фаоллик;
Мафкурани эътиқодга айлантириш;
Иш билан сўз бирлиги;
Шахсий ибрат;
Ҳаётийлик (ютуқлар билан бирга камчиликларни ҳам кўрсатиш)” тамойилларига амал қилиш мақсадга мувофиқ.
15. Етарли билим, малака, хаётий тажрибага эга бўлмаган, ўз тарихи, аждодларининг кимлигидан бехабар, соддадил, ишонувчан ёшларнинг бугунги кунда бузғунчи ғоялар тузоғига тушиб қолаётганини алоҳида таъкидлаб, дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар натижасида катта маънавий йўқотишлар, миллий онг, шунингдек диний қадриятларнинг ҳамда турмуш тарзини тушунтириш.
Яъни, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов “Эндиги вазифамиз шундан иборатки, миллий истиқлол ғояси тушунчалари асосида кенг жамоатчилик, зиёлиларимиз, илм-фан ва маданият намояндалари, аввало, маънавий-маърифий соҳа ходимлари миллий мафкурани такомиллаштириш ҳамда унинг асосий тамойилларини одамлар онги ва қалбига сингдиришга қаратилган ишларни янги босқичга кўтаришлари зарур…”26 дея ифодалади. Дарҳақиқат, миллий истиқлол мафкурасининг
муайян ғояга ишонтириш,
уюштириш,
сафарбар қилиш,
маънавий-руҳий рағбатлантириш,
ғоявий тарбиялаш,
ғоявий иммунитетни шакллантириш,
ҳаракат дастури бўлиш
каби мақсадларини руёбга чиқариш долзарб вазифага айланди.
Мафкуравий иммунитетни шакллантириш услублари
Бу усулнинг асосий вазифаси аҳоли дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мафкуравий курашчанлигини оширишдир. У фуқарога фақат назарий билим бериш билан чекланиб қолмасдан, уларни Ўзбекистоннинг Буюк келажагини қуришда, демократик жамият ва ўз-ўзини бошқарувни ривожлантиришда, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришда, маданий ва маънавий ислоҳотлар жараёнига жалб қилишда муҳим рол ўйнайди.
Услубнинг самарадорлиги фукароларнинг қарашларида, ҳатти-ҳаракатларида миллий ғоя ва миллий мафкуранинг намоён бўлишида, бошқаларни ўз ортидан эргаштира олишида ва ижтимоий ижодкорлигида кўринади.
Аҳолининг билим даражалари анкета ва мулоқотда аниқланади. Асосий иш услуби – дискуссия, баҳс-мунозара, очиқ мулоқот, ҳар хил нуқтаи-назарларни қиёсий муҳокама қилиш ва жавобни миллий манфаатлардан келиб чиқиб топишдир.
Машғулотларнинг шакллари – диспутлар, “ғоялар баҳси”, савол-жавоб кечалари, “давра столи”, учрашувлар, сиёсий турнирлар, викториналар, “матбуот конферециялари” ва ҳ.к. Шу билан бирга улар радио ва телевидениедаги долзарб мавзулардаги кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар, ижтимоий ва ёшлар мафкураси муаммоларини кенг доирада амалий таҳлил қиладилар. Сиёсатшунослар, психолог, фахрийлар, педагог, файласуф, тадбиркорлар, тарихчи мутахассислар, журналистларнинг ташрифлари уни қизиқарли қилади. Машғулотларда мафкуравий ҳаётнинг долзарб муаммолари таҳлил қилинади. Ҳар бир мавзуни атрофлича, унинг диалектик муаммолари, қирралари ва қарама-қарши томонлари ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |