Минтақавий иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси


E-mail: ab00394@agrobank.uz почта индекс



Download 3,15 Mb.
bet4/10
Sana25.02.2022
Hajmi3,15 Mb.
#305669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
T.sh ATB

E-mail: ab00394@agrobank.uz почта индекс 100043, 
Ўринбосари :Хайруллаев Ўткир

  1. Ташкилотнинг фаолият доираси:

саноат- __________ қишлоқ хўжалиги- __________
савдо- __________ хизмат кўрсатиш- __________
бошқалар- __________

  1. Фаолиятнинг қисқича тавсифи:

  2. Мулк шакли:

давлат мулки:________ хусусий мулк:_________
бошқа:________

  1. Тадбиркорликни ташкил этиш шакли:

Хусусий тадбиркорлик:_____ Микрофирма:______
Кичик корхона:_____ Чет эл корхонаси:_____
Масъулияти чекланган жамият:_____ Акционерлик жамияти:____
Бошқа:______

  1. Ташкил этилган сана: 01.12.2014 й

  2. Ишчилар сони: 45 нафар

  3. Ташкилот томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хизмат): давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар ва ташкилотларга хизмат кўрсатилади.

АТБ Агробанк Тошкент шаҳар филиали мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асослари Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Банк сири тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ЎРҚ 370-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар, Адлия вазирлигида 2013 йил 21 ноябрда 2528-рақам билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари” ҳамда банк Устави асосида амалга ошириб келади.
Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Марказий банкиниг буйруқларига, шунингдек, АТБ Агробанк Тошкент шаҳар филиали тўғрисидаги низомга амал қилган ҳолда олиб боради.
АТБ Агробанк Тошкент шаҳар филиали юридик шахс мақомига эга бўлиб, ўз номи ёзилган бланк ва муҳрга, мустақил балансга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ очилган банкдаги ҳисоб рақамига эга.
Филиалнинг ресурслари қуйидагилар ҳисобидан ташкил топади:
а)филиал фойдасидан;
б)жалб этилган депозитлар ва ресурслар ҳисобидан;
в)банк томонидан ажратилган ресурслардан.
Банк фаолиятининг асосий вазифалари:
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларига кредит бериш ва комплекс тарздаги банк хизматлари кўрсатиш;
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумладан пахта ва ғалла маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноати корхоналарига кредит бериш ва молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга, замонавий чет эл технологиялари ва ускуналарини жалб этишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шу асосда юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан барқарор тўлдириш;
банкнинг ўз ресурсларини сафарбар қилиш, омонатлар ва депозитларнинг янги жозибадор турларини таклиф этиш йўли билан аҳоли ва корхоналарнинг маблағларини жалб қилиш, улардан самарали, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда самарали фойдаланиш, қўйилган маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;
халқаро молия институтлари ва етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестициялари ва грантларини жалб этиб, кейинчалик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ва республика иқтисодиёти агросаноат сектори корхоналарини ана шу маблағлар ҳисобига қайта молиялаштиришдан иборат.
Банкк қарашли бўлимларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда Марказий банкикузатувлари шаклларини жорий этиш;

  2. Ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

  3. давлат органларини ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини, юридик шахсларни, давлат муассасаларини, шунингдек, жамоатчиликни статистика ахборотлари билан белгиланган тартибда таъминлаш;

  4. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини, статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистик классификатор тизимини юритишда иштирок этиш.2

Юқорида келтирилган вазифаларига мувофиқ, Агробанк Тошкент шаҳар филиали:

  • Марказий банк тамойилларига риоя этилишини таъминлаш;

  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан Агробанки кузатувларини амалга ошириш;

  • Тошкент шаҳар АТБ Агробанк ахборот ресурсларининг хавфсизлигини ва Марказий банк ахборот-ҳисоблаш тизимининг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  • барча фойдаланувчиларга бўйича очиқ статистика маълумотини тарқатиш ва бошқа бир қатор функцияларни бажаради.

Филиал омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги мажбуриятларга эга: а)Марказий банк томонидан белгиланган умумий иқтисодий нормативларга риоя этади; б)Марказий банкда мажбурий захираларни сақлаш мақсадида банкка ўз вақтида маблағлар ўтказилишини таъминлайди; в)фуқаролардан қабул қилган омонатларни шартнома шартларига мувофиқ фоизлари билан биргаликда ўз вақтида қайтарилишини кафолатлайди; г)банк томонидан Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармасига йўналтирадиган бадалларни филиалда мавжуд омонатлар доирасида, қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда банкка ўтказиб беради; д)филиал ўз фаолиятига оид ҳисобот ва бошқа ахборотларни банкнинг Марказий аппарати, ҳудудий бошқармаси ҳамда Марказий банкнинг Ҳудудий бош бошқармасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этиши шарт.
Филиал банк Уставида кўзда тутилган қуйидаги операцияларни амалга оширади:
а)жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисобкитобларни амалга ошириш;
б)юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ўрнатилган тартибда депозит ҳамда омонатларга жалб этиш;
в)кредитларнинг қайтарилиши, фоиз мажбуриятлари ва муддатлилиги шартлари асосида ўз маблағлари ҳамда жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;
г)маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
д)чет эл валютасини юридик ҳамда жисмоний шахслардан белгиланган тартибда сотиб олиш ва уларга сотиш;
е)чеклар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилиш;
ё)мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини учинчи шахслардан олиш;
ж)қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш; з)банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш;
и)ҳужжатлар, турли қимматликлар ҳамда бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш;
й)молиявий лизинг;
к)инвестицион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш;
л)жисмоний шахсларга истеъмол, ипотека ва бошқа кредитларни бериш;
м)халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.
Филиал банк операцияларини амалга оширишда ўз ваколати доирасида мустақил қарорлар қабул қилади ва қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а)бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларни банк фойдалилигини таъминлаган ҳамда қарз олувчилар билан келишилган ҳолда ўз ваколати доирасида мустақил белгилаш;
б)мижозлар билан тузилган шартнома асосида ўтказилаётган операцияларнинг фоиз ставкаларини ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдорини тизимдаги мавжуд меъёрий ҳужжатларга зид бўлмаган ҳолда белгилаш;
в)кредит шартномасида кўзда тутилган мажбуриятлар бузилган ҳолатда кредит беришни тўхтатиш, берилган кредит суммаларини муддатидан аввал ундириб олиш;
г)филиал фаолияти билан боғлиқ бўлган шартномаларни банк номидан белгиланган тартибда тузиш;
д)корхона ва ташкилотларни қонунда белгиланган ҳолатларда тўловга лаёқатсиз деб эълон қилиш, уларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Банк Бошқаруви филиал бошқарувчиси ва бош бухгалтерини Марказий банк билан келишилган ҳолда тайинлайди. Филиал бошқарувчиси:
а)филиал ваколатлари доирасига кирувчи масалалар юзасидан буйруқ чиқаради;
б)барча ташкилотларда филиал номидан иш юритади;
в)ишончнома асосида банк номидан шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
г)ходимларни тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ ёллайди, фаолият натижаларига кўра уларни рағбатлантиради, ходимлар томонидан меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўради;
д)фаолияти билан боғлиқ масалаларни банк Бошқарувида кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда киритади;
АТБ Агробанк Тошкент шаҳар филиали тумандги ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари хусусидаги статистик маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва таҳлил қилади. Хусусан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан статистик таҳлиллар олиб боради. Шу каби жиҳатлардан туманнинг иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуши даражасини ошириш, иш билан бандликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тўғри баҳолаш ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал этишда тумандаги Агробанки бўлими фаолияти муҳим аҳамиятга эга.



Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish