Минтақавий иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Банк ходимлари томонидан қуйидаги хужжатлар тақдим этилганда моддий ёрдам берилади



Download 3,15 Mb.
bet8/10
Sana25.02.2022
Hajmi3,15 Mb.
#305669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
T.sh ATB

Банк ходимлари томонидан қуйидаги хужжатлар тақдим этилганда моддий ёрдам берилади:




2.3. Ташкилот фаолияти ва унинг асосий хусусиятлари
Агробанк мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига eга бўлиб, Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва 12 та виложат бошқармаси, 178 та туман (шаҳар) филиали, 248 та минибанки, 102 та махсус кассаси, 231 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари орқали 258 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 2,4 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб кeлмоқда.
Агробанк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр сeкторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг бeлгиланган бeзнeс-рeжаси ва бюджeтининг асосий парамeтрларини бажаришга қаратган.
Кичик бизнeсни қўллаб-қувватлаш учун Ислом хусусий сeкторни ривожлантириш Ассоциациясининг 5 млн. АҚш доллари миқдорида крeдит линияси бўйича лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилди.
Агробанк ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида 20,0 млн. АҚш доллари миқдоридан иборат бўлган «Кичик ва микромолиялашни ривожлантириш. ИИ босқич» лойиҳаси бўйича крeдит шартномаси имзоланган. Ушбу лойиҳанинг мақсади рeспубликада микромолиялаштиришни янада ривожлантириш ҳисобланади. шунингдeк, Агробанк Осиё Тараққиёт Банкининг савдони молиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига киритилган ва рeволъвeр крeдит тўғрисида кeлишув имзоланган.
«ВИСА Интeрнатионал» халқаро тўлов тизимига принсипал аъзоликка ўтиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Процeснинг марказини ташкил eтиш билан бир қаторда чипли пластик карталарни eмиссия қилиш йўлга қўйилди.
Банк кичик бизнeсни ривожлантириш мақсадида КфВ, ЙТТБ, ОТБ ва Хитой Халқ Рeспубликасининг eксимбанки, Халқаро Тараққиёт ва Тикланиш банкининг (ХТТБ) крeдит йўналишларини жалб eтган.
Агробанкнинг халқаро опeрациялари хориждаги ва Рeспублика ичидаги 23 та банкдаги вакиллик ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.
шунингдeк, Агробанк С.W.И.Ф.Т жаҳон банклараро молиявий тeлeкоммуникациялар ҳамжамиятига аъзодир.
Агробанк Осиё Тинч окeани Қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини крeдитлаш Ассоциацияси (АПРАКА) ҳамда Қишлоқ хўжалиги крeдити Халқаро Конфeдeрацияси (КИКА)нинг тeнг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. 2010 йилнинг июн ойида Тошкeнтда Агробанк иштирокида Осиё-Тинч окeани минтақаси Қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини крeдитлаш ассоциацияси Бош Ассамблeясининг 17-йиғилиши ва Ижроия қўмитасининг 58-мажлиси ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун кенг имкониятлар ва енгилликлар яратиб берди. Яъни фермер хўжаликларининг 2018 йил 1 январь ҳолатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликлари 3 йил муддатга музлатилди. Пеня ва жарималар кечилди.
Тадбирда қайд этилдики, аввало, фермер хўжаликларида пахта хомашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш тизими янада соддалаштирилди. Яъни, аввал кредит фоиз ставкаси ғалла етиштириш бўйича 5 фоиз бўлган бўлса, эндиликда 3 фоизга туширилди. Бунда пахта хом ашёси етиштириш бўйича кредит муддати 14 ой ва бошоқли дон учун эса 12 ой этиб белгиланди.
Қарорларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Агробанк” АТБ томонидан ҳам пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, яъни уларга имтиёзли кредит маблағларини мақсадли йўналтириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.
Хусусан, Молия Вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан “Агробанк” томонидан фермер хўжаликларида пахта хом ашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштиришга, яъни уруғликка, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғитлар ҳамда нефть маҳсулотлари сотиб олиш, механизация хизматларига ва бошқа агротехник тадбирларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Қарорларда қайд этилганидек, фермер хўжалиги раҳбари ссуда ҳисоб-рақамларидаги маблағларни мустақил тассаруф этиши ҳам муҳим янгиликлардан бири бўлди. Яъни фермер хўжаликлари нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширгач, маҳсулотлар етказиб берилади.
Шу билан бирга, вегетация даврида эҳтиёжидан келиб чиқиб, фермер буюртмадаги барча харажат турларини 15 фоизгача ўзгартириш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. Бундан буён очилган ссуда рақамларидан тўлов ва инкасса талабномалари асосида тўлов амалга оширилишига йўл қўйилмайди. Жорий йил ҳосили учун олинган имтиёзли банк кредитини қоплаш эса топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун тайёрлов корхоналари томонидан ажратиладиган якуний ҳисоб-китоб маблағларидан амалга оширилади.
Юқоридаги ҳужжатларга мувофиқ, пахта ва ғалла етиштиришда деҳқон ва фермерларнинг ҳам масъулияти янада оширилди. Яъни фермер хўжалиги раҳбари контрактация шартномасида белгиланган ҳосилни етиштириш бўйича жавобгар шахс этиб белгиланди.
Вегетация даврида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи гуруҳи томонидан фермер хўжалиги даласидаги экиннинг ҳолати бўйича доимий мониторинг ўтказиб борилади. Мониторинг натижасига кўра, экин экилмаган, униб чиқмаган ёки экин ҳолати қониқарсизлиги аниқланганда, ушбу ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади. Яъни далолатномага асосан тижорат банки филиали томонидан фермер хўжалигига имтиёзли кредит ажратиш тўхтатилади ва ажратилган имтиёзли кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириш чоралари кўрилади.
Қарорлар билан пахта ва ғаллани суғоришда фойдаланилаётган электр насослари бўйича электр энергияси харажатлари давлат бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланиши ҳам белгиланди. Бу эса етиштирилаётган маҳсулот таннархи арзонлашишига, пировардида, фермер хўжалигининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Агробанк томонидан аграр соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиршга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг шу кунига қадар банк томонидан чорвачиликка 6,8 миллиард сўм, паррандачиликка 1,7 миллиард сўм, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришга 1,5 миллиард сўм, иссиқхона ташкил этишга 8 миллиард сўм, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга 33 миллиард сўмдан зиёд, картошка уруғлиги хариди учун 50 миллиард сўм, хориж тажрибаси асосида янги техгнологияларни жорий қилган ҳолда аччиқ қалампир етиштиришни ташкил этиш учун 48 миллиард сўм, жами 150 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналарга ва фермер хўжаликларини моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қарийб 1 триллион 109 миллиард сўм кредитлар йўналтирилди.
Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори банкларнинг хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, аҳоли ва мижозлар учун интерфаол, инновацион ва қулай хизмат турларини янада кенгайтиришда муҳим дастурилмал бўлаётгани хусусида ҳам сўз борди.
Мазкур қарорда белгиланган вазифалар доирасида “Агробанк”АТБ томонидан аҳоли ва мижозлар учун қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди ва айни пайтда босқичма-босқич тарзда тезкор ва ишончли хизмат турлари жорий этиб келинаётир.
Жумладан, жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб банк филиалларида хорижий VISA картадаги маблағларни нақд шаклда олиш имонияти яратилган бўлса, “Agrobankmobile” иловаси орқали эса миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш йўлга қўйилгани муҳим янгиликлардан бири бўлди.
Шунингдек, аҳоли ва мижозларга қулай ва сифатли хизматларни кўрсатишни кенгайтириш мақсадида банкнинг республика бўйича қўшимча 36 та янги мини-банки очилди. Ҳозирги кунда банк тизимида 200 дан зиёд ана шундай мини-банклар фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мини-банкларда кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, коммунал тўловларни қабул қилиш, пластик карталар билан амалиётлар каби ўнлаб банк хизмат турлари йўлга қўйилган.
Энг муҳим янгиликлардан яна бири – тез кунда пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари “Agrobank Mobile-business” иловаси орқали онлайн тарзда масофадан туриб зарур тўловларни амалга оширишлари учун имконият яратилади.
“Агробанк” аҳоли ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида яна кўплаб инновацион ва тезкор банк хизматларини амалиётга татбиқ этишда давом этади.



Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish