Бўлинма номи
|
Асосий вазифаси
|
Раҳбари
|
Алоқа учун маълумот
|
Ғазначилик департаменти
|
Банкнинг ўз ва жалб этилган маблағларини минимал ҳаражатлар билан таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда даромад келтирувчи активларга жойлаштириш. Шунингдек банк учун мақбул бўлган шартларда депозит портфелини шакллантириш ва бошқариш, банк капитали мутаносиблигини таъминлаш, пул маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, банкда активлар ва пассивларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш, натижада умумий ликвидлилик ҳолатини бир маромда сақланишини таъминлаш, молиявий менежментни қўллаган ҳолда банк даромадини ошириш ва диверсификация қилиш чораларини кўриш, банкда таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий этиш, банк фаолияти бўйича маркетинг изланишлари ва тадқиқотлар ўтказилишини ривожлантириш, банкни ривожлантиришнинг стратегик ва бизнес-режаларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
|
Н.М. Отажонов
|
(371) 150 53 33
|
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти
|
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тузиш бўйича белгиланган қоидалар асосида банк тизимидаги тузилмаларда ҳамда уларнинг таркибидаги бўлинмаларда бухгалтерия ҳисобининг тўғри ташкил этилишига кўмаклашади;
Банкнинг бухгалтерия ҳисоби сиёсатини бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандардларига мувофиқ ишлаб чиқади;
Банкда филиаллараро тўлов тизимини муназам равишда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширилади;
Ягона вакиллик ҳисобварағи, ягона баланс билан ишлаш ва банклараро тўловларни амалга оширилишида мамлакатимиз ҳамда ривожланган хорижий давлатлар банклари тажрибасини ўрганади ва уларни амалиётда қўллаб бориш борасида чора тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади
|
А.А. Абдуллаев
|
(371) 150 53 42
(371) 150 53 83
|
Қимматли қоғозлар бошқармаси
|
Жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш йўли билан банк Устав капитали ҳамда хорижий давлвтлврнинг давлат, акциядорлик жамиятлари, корхоналар ва ташкилотларнинг қимматли қоғозларига банкнинг бўш пул маблағлари ҳамда жалб этилган пул маблағларини самарали жойлаштириш ва инвестицияларни амалга ошириш орқали фойда олиш, банкнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, унинг ликвидлиги, нуфузи ҳамда рақобатбардошлигини ошириш.
|
Д.М. Қамбаров
|
(371) 150 53 66
|
Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти
|
Банк муомаласида бўлган хорижий валютани тартибга солиш ва назорат қилиш, экспорт-импорт операциялари соҳаларида амалдаги қонунчилик ҳамда банкнинг меъёрий ҳужжатлари асосида ягона амалиётни таъминлаган ҳолда фаолият юритиш.
|
Р.Т. Халиков
|
(371) 150 85 25
|
Аҳоли омонатлари билан ишлаш бошқармаси
|
Омонат операциялари бўйича ишни тўғри ташкил этиш, омонатлар бўйича зарур ҳисобот материалларини тайёрлаш, уларни таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатади.
|
Ш.Т. Очилов
|
(371) 150 53 65
|
Пластик карталар билан ишлаш бошқармаси
|
Миллий валютадаги пластик карточкалар билан ишлашни тизим бўйича замонавий талаб даражасида ташкил этиш учун таҳлилий, иқтисодий ҳамда назорат ишларини ташкил этиш, сифатли банк хизмати кўрсатилишини таъминлаш, ҳудудий филиаллар мижозлари томонидан мурожаатлар ва шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўриш.
|
З.Х. Мамажонов
|
(371) 120 88 05
|
Қишлоқ хўжалигини кредитлаш департаменти
|
Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши ҳамда ушбу маблағларни қайтарилишини назорат қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарига тижорат кредитлари ажратиш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши ва ўз вақтида сўндирилишини таъминлаш.
|
И.А. Ўрозқулов
|
(371) 120 88 32
|
Информацион технологиялар департаменти
|
Банкнинг жойлардаги нуфузини кўтаришга йўналтирилган банк ва унинг филиалларида ягона компютерлаштириш ҳамда ахборотлаштириш тизимини шакллантириш, уни жаҳон талаблари даражасида ривожлантириш, ҳсоблаш техникаси, дастурлаш ҳамда алоқа воситаларидаги замонавий технологияларни банк фаолиятига татбиқ этиш, банк операциялари жараёнида автоматлаштиришни ривожлантириш ва шулар ҳисобига бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботларининг сифатини ошириш, банк таркибий тузилмаларининг ахборот ресурслари билан эркин ишлашини таъминлаш, мижозларга хизмат кўрсатишда янги замонавий усулларни жорий этиш.
|
У.Р. Атабеков
|
(371) 273 25 42
|
Юридик хизмат департаменти
|
Банкнинг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, хусусан, банк ва унинг таркибий бўлинмалари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашда қатнашиш, банк мулкининг сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш ишларини ташкил қилиш, судоарда ва бошқа идораларда банкнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш.
|
Ж.А. Саипов
|
(371) 150 53 61
|
Инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш департаменти
|
Банк томонидан жалб қилинган ва хусусий маблағлар ҳисобидан миллий ёки хорижий валютада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудларда стратегик аҳамият касб этган инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш, техник ҳамда технологик қуроллантиришга қаратилган лойиҳаларни банкка жалб қилиш ва уларни молиявий қўллаб қувватлаш, банк мижозларининг экспортбоп рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришини ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштириш.
|
У.Ш. Намозов
|
(371) 150 53 40
|
Кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси
|
Тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари ва савдо ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда уларни молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлашни амалга ошириш орқали банкнинг ликвидлигини ошириш
|
К.М. Исматов
|
(371) 150 85 16
|
Жисмоний шахсларни кредитлаш ва аҳолини тадбиркорликка жалб этиш департаменти
|
Жисмоний шахсларни кредитлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мониторинг юритиш. Хусусан, аҳолига уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратади; талабалар, уларнинг ота-оналари ва васийларига олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида кундузги бўлимда ўқиш учун таълим кредитлари ажратиш; аҳоли ва ёш оилаларнинг товар моддий қимматликларига бўлган истеъмол талабларини қондиришга истеъмол кредитлари ажратиш.
|
К.М. Шукуров
|
(371) 150 53 93
|
Касса ишлари бошқармаси
|
Мижозларга намунавий касса хизмати кўрсатилишини ташкил қилиш, нақд пул ва бошқа қимматликлар ишончли сақланишини таъминлаш, банк кассаларига келиб тушаётган пул бирликларига ўрнатилган тартиб асосида ишлов берилиши ҳамда сараланишини йўлга қўйиш.
|
Н.А. Бердимурадов
|
(371) 150 53 97
|
Матбуот хизмати бўлими
|
Банк томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдаги фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш учун доимий равишда ахборотлар билан таъминлаб бориш.
|
Р.Р. Ёқубжонов
|
(371) 370 48 96
(371) 277 26 97
|
Пул муомаласи департаменти
|
Тизим бўйича нақд пул муомаласини мақсадга мувофиқ ва замон талаби даражасида ташкил этиш учун қўлланмавий, таҳлилий, иқтисодий ҳамда назорат ишларини ташкил этиш ва аҳолининг коммунал тўловлари амалга оширилишида сифатли банк хизмати кўрсатилишини таъминлаш, нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, филиаллар томонидан аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг депозит ҳисобварақларидан нақд пуллар узлуксиз бериб борилиши ва бу борада мурожаатлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўриш.
|
Б.А. Ахунов
|
(371) 150 85 15
|
Ходимлар билан ишлаш департаменти
|
Банк персоналини юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу борада ходимларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш, хизмат мартабасини режалаштириш ва лавозимида ўстириш, захира таркиби билан ишлаш, ходимлар таркиби, қўнимсизлиги ҳамда ходимларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш, ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш орқали масъулиятини ошириш, шунингдек тизимда ишлаётган барча тоифадаги ходимларнинг мониторингини юритиш
|
Г.А. Мавлонов
|
(371) 150 53 50
|
Ички аудит департаменти
|
Ички назорат мониторингини амалга ошириш ва банк раҳбариятига банк фаолиятининг назорати ҳамда натижалари бўйича объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлашда банк Бошқарувига кўмаклашиш
|
З.Б. Каримов
|
(371) 150 53 69
|
Иқтисодий таҳлил департаменти
|
Иқтисодиётни янада барқарор ривожлантириш ва кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш борасида банк фаолиятини мунтазам таҳлил қилиш. Шунингдек, банкнинг асосий кўрсаткичлари ва молиявий ҳисоботларини, кредит қўйилмаларини иқтисодиёт тармоқлари қирқимида ўрганиб бориш.
|
А.С. Шеров
|
(371) 150 85 34
(371) 273 24 93
|