«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet1/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor


«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича:


1. Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.
(Ўғитлар, минерал ўғитлар, озуқа элементи, азот, фосфор, калий, синфланиши, микроўғитлар, қўшимчалар, аҳамияти.)
Ҳозирги кунда ер унумдор қатламининг фақат 10% гина қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилмоқда. Кундан - кун ўсиб бораётган аҳоли сони ва унинг эҳтиёжи эса ердан юқори даражада фойдаланишни талаб қилади. Бу эҳтиёжларни қондиришда инсон дастлаб фақат табиий органик ўғитлардан фойдаланган бўлса, ҳозирги фойдаланилаётган органо - минерал ўғитлар ассортименти минглаб турлидир.
Ўрта Осиё минтақасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги асосий муаммо минерал ўғитлар етишмаслигидир. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар: Ўзбекистонда олтита, Қозоғистонда учта, Туркманистонда иккита, Қирғизистонда ва Туркманистонда эса йўқ. Ишлаб турган заводлар азотли ва фосфорли ўғитлар ишлаб чиқармоқда. Минтақада каоийли маъданлар захирасига бой бўлишига қарамай бирорта калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар йўқ.
Ўзбекистонда азот, фосфор ва калийли ўғитларга бўлган 2005 йилдаги талаб қуйидагича: 100% ли азот 761,82 минг тонна 100% ли Р2О5 – 518,27 минг тонна ва 100% ли К2О – 278,12 минг тонна 2004 йилда Ўзбекистонда 100% ли озуқа элементларига ҳисоблаганда 736,754 минг тонна азотли ва 137,414 минг тонна Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилди. 250 минг тонна калийли ўғит (К2О бўйича) Россиядан сотиб олинган.
Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқаришининг асосий маҳсулоти пахта ва дондир. Пахта хосилдорлиги 3 млн.т буғдой эса 5 млн. тоннадан ортиқроқ. Маълумки, ҳар бир тонна пахта ҳар йили ердан 45 кг азот, 15 кг Р2О5 ва 45 кг К2О ҳар бир тонна буғдой эса 35 кг азот, 10 кг Р2О5, 24 кг Р2О5 ўзлаштиради. Фақат иккита қишлоқ хўжалик маҳсулоти (пахта ва дон) келтирилган хосилдорликда ҳар йили ердан 310 минг тонна азот, 115 минг тонна фосфор ва 255 минг тонна калий ўзлаштиради. Бошқа маҳсулотлар хам ердан ўзи билан катта миқдордаги озуқа элементларини олиб чиқади.
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти кўрсатишича, ўғитсиз пахта хосилдорлиги 12 ц/га, Ҳар гектарга 225 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий ишлатганда ва тўғри агротехник қоидаларига амал қилинганда ҳосилдорлик 30-35 ц/га етиши тасдиқланган.
Ҳозир ўртача пахта ҳосилдорлиги 24 ц/га тенг.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган аграр мамлакатдир. Меҳнатга лойиқ ахолининг 40% қишлоқ хўжалиги билан банд. Пахта ва бошоқли дон етиштиридиган асосий экинлардир. Ўзбекистоннинг хозирги ривожланиш босқичида 25 миллиондан ортиқроқ аҳолини турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Экинлар хосилдорлигини ошириш ва уларнинг сифатини яхшилашда турли ўғитлардан фойдаланиш асосий омил хисобланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда минерал ўғитлар асосий ўринда туради чунки етиштириладиган ҳосилдорликнинг деярли 50% и минерал ўғитдан фойдаланиш хисобига олинади. Шунинг учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мунтазам ўсиб боради. Масалан, дунё бўйича минерал ўғитларни қишлоқ хўжалигида ишлатиш 1994-1995 йилларда 121,8 млн. тоннани ташкил қилган 1997-1998 йилларда эса 134,1 млн. тоннага етди. Хозирги кунда биргини хитой давлатида 40 млн. тонна минерал ўғит ишлаб ишлаб чиқарилмоқда. 1994 – 2000 йилларда ушбу мамлакатда 17 та азотли ва 11 та фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар қурилди. Фосфор хом ашё захираларига эга бўлган ва ўғит ишлаб чиқариш саноати ривожланган мамлакатларда қаторига Россия, Қозоғистон, Украина, Белорусия, Марказий Осиёда эса Ўзбекистон Республикаси киради.
Ўғит - бу ўсимлик озуқланиши ва уни тупроқ унумдорлигини оширувчи органик ва минерал моддалардир.
Деярли барча минерал ўғитлар ноорганик тузлардан ва ҳаво азотидан олинади. Буларга суперфосфатлар, калийли тузлар, аммоний сульфат, нитрат ва фосфатлар мисол бўла олади.
Ўсимликнинг минерал озуқланишида азотли ўғитлар энг муҳим роль ўйнайди: ўсимлик тупроқдан азотни минерал бирикмаларини ўзлаштиради ва оқсил моддаларга айлантиради. Ҳайвонот олами эса ўзининг озиқланишида ўсимлик оқсилидан фойдаланади ва инсон учун зарур бўлган озуқа оқсилига айлантириб беради. Оқсил - протоплазма ва хужайра ядросининг асосини ташкил қилиб шунингдек, у ҳаводаги углерод (IV)-оксидини қуёш энергияси ёрдамида ўзлаштириб беришга ёрдам берувчи ўсимлик хлорофиллини таркибига киради.
Яхши эрувчи азотли ўғитлар тупроқда тўпланмай ювилиб кетади, шунинг учун азотли ўғитларни тупроққа доимий бериб туриш зарурияти туғилади. Шунингдек, тупроқда азот тўпланишига азота бактериялар тўпловчи ўсимликлардан фойдаланиш ҳам катта ёрдам беради.
Биринчи жаҳон урушигача асосий азотли ўғит сифатида, табиий чили селитрасидан фойдаланилган бўлса, кейинчалик кальций цианамиди, аммоний селитраси, мочевина, аммиакли сув сингари азот бирикмалари кенг қўлланила бошланди.
Азот саноати олдидаги муҳим вазифалардан бири - бу атмосфера азотини тўғридан - тўғри ўзлаштиришга ёрдам берувчи усулларни излаб топишдир.
Фосфор - ўсимликнинг нафас олиши ва кўпайишида асосий ўрин тутувчи элементдир. У ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган ферментлар, витаминлар таркибида бўлади. Ўсимлик авлодини сақланишини ташувчи уруғларидаги оқсилларнинг нуклеопротеидларида 1,6% гача Р2О5 ҳолидаги фосфор учрайди. Фосфор билан озиқланишини кучайтирилиши донли ўсимликларнинг уруғи кўпайиб, ҳосилдорликни орти­­шига, ўсимликнинг намлик ва совуққа чидамли бўлишига, картошкадаги крахмал, лавлагидаги шакар моддаларининг тўпланишига ёрдам беради.
Калий - ўсимликларни бир меъёрда ривожланишида муҳим ўрин тутиб, ўсимликда шакар миқдорини оширишга катта ёрдам беради ва оқсил моддасини синтез қилишда катта ролp ўйнайди. Бир меъёрда калийли ўғитлардан озуқланган ўсимликларни ҳосилдорлиги юқори ва касалликларга чидамли бўлади. Калийли ўғитларининг пахтачиликда қўлланилиши, пахта толаларини мустаҳкамлигини оширишнинг муҳим омилидир. Калий элементининг миқдори асосан полиз экинларида юқори бўлади.
Ўзбекистонда жуда катта калийли туз конлари бўлиб, улар Қашқадарё вилоятида Тубакат ва Сурхандарё вилоятида Хурапкон конларидир. Калий туз конлари 100 йилдан кўпроққа етади

Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish