А марка - саноат учун, Ак марка - чет элга экспорт қилиш учун, В марка - ўғит олиш ва қишлоқ хўжалиги учун ишлатилади.
Уларнинг таркиби қуйидагича
8-жадвал
Номи
|
А маркали
|
Ак
|
В маркали
|
NH3
|
99,96%
|
H20 – 0,04 %-
|
Ёг 2 мг/л
|
Fe 1 мг/л
|
|
99,6 %
|
99,6 %
|
H20
|
0,04%
|
H20 – 0,04 %-
|
Ёг 2 мг/л
|
Fe 1 мг/л
|
|
0,2-0,4%
|
0,2---0.4%
|
Ёг
|
2мг/л
|
2 мг/л
|
8 мг/л
|
Fe
|
1мг/л
|
1 мт/л
|
2 мт/л
|
Аммиак сувда яхши эрийди. Нормал шароитда бир хажм сувда 1176 хажм аммиак эрийди. 200С ҳароратда 1 хажм сувда 702 хажм аммиак эрийди. Атмосфера босимида О0С ҳароратда аммиакни сувдаги миқдори 46,7% бўлади. Аммиакнинг сувдаги эриш изотермаси қуйида келтирилган.
Расм 5.1. Аммиакни сувда эрувчанлик изотермаси.
ГОСТ 9 - 77 бўйича аммиакли сув икки хил маркаларда ишлаб чиқа рилади:
А - (олий ва 1 - нав) саноат ва сотиш учун; Б - қишлоқ хўжалиги учун.
А маркада - аммиакнинг миқдори 25%, Б маркада - 25% дан ортиқ аммиак, карбонат ангидриднинг миқдори 8 г/л, миснинг миқдори 10 г/л гача бўлиши керак.
Суюқ аммиакни сақлаш ва ташиш пўлатдан тайёрланган ва герметик беркитилган цистерна ёки резервуарларда амалга оширилади. 200С ҳароратда 25% ли аммиакли сувни зичлиги = 907 кг/м3 музлаш ҳарорати - 560С, 22% да эса минус 33°С.
Аммиак ўта бўғувчи модда бўлиб, унинг рухсат этилган конценрацияси 20 мг/м3 га тенг. Аммиакни ҳаво билан аралашмаси (15 - 28% дан ошса) портлаш хавфини беради, суюқ аммиак терига тушса куйдиради. Суюқ аммиакли ўғитлар ичида энг кўп қўлланиладиган ўғитлар: карбамид ва аммонийли селитра (КАС) эритмасидир. Буларга коррозия ингибатори сифатида 0,5% аммиак, 0,2% Р205 аммоний фасфат (NH4)3PO4 кўринишида қўшилади. Бу ўғитлар 28 – 30 – 32 - 34% азот таркибли ҳолатда чиқарилади. Масалан, КАС - 28 таркибида 30% (NH2)2CO, 40,1% NH4NO3 ( = 1283кг/м3), кристаталланиш ҳарорати эса минус 180С, КАС - 32 нинг таркиби: 36% (NH2)2CО, 43,3% NH4N03 ( = 1327 кг/м3) кристалланиш ҳарорати минус 20С. КАС эритмасида аммоний нитратнинг миқдори 45% дан ошмаслиги керак.
АММИАКЛИ СУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Аммиакли сувни бир неча усулда ишлаб чиқариш мумкин. Бунда суюқ ёки газ ҳолидаги аммиак кенг ишлатилади. Қуйида газ ҳолидаги аммиакдан аммиакли сув олишни технологик тасвири баёни билан келтирилган.
Расм 5.2. Аммиакли сув ишлаб чиқариш технологик тасвири.
1 - йиғгич, 2 насос, 3- абсорбцион колонна, 4- омбор, 5 - сақловчи клапан.
Аммиакли сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган газ ҳолидаги аммиак, аммиак синтези цехидан 0,2 МПа нисбий босимда сўриб, қалпоқсимон тарелкали абсорбцион колоннанинг пастки қисмига берилади. Колоннанинг юқори қисмидан эса йиғгич (1) дан насос (2) орқали кимёвий тозаланган сув берилади.
Кимёвий тозаланган сувнинг берилишига сабаб, қаттиқ сув таркиби даги тузлар абсорберни сочиб берувчи мослама тешикларни беркитиб қўйиши мумкин.
Реакция натижасида ажралган иссиқлик миқдори колоннани пастки қисмидаги иссиқлик алмашиниш қурилмасида юттирилади. Труба ичидан совутувчи сув ҳаракат қилади. Трубалар орасида эса аммиакли сув ҳаракат қилади.
Аммиакни тўла юттириш жараёни колоннанинг юқори қисмида амалга оширилади. Ҳосил бўлган аммиакли сув йиғгич (4) да йиғилади ва марказдан қочма насос орқали омбор (5) га ҳайдалади.
Омбордан марказдан қочма насос (2) орқали цистерналарга узатилади. Омбор (5) дан чиқаёгган газ ҳолидаги аммиак қайтадан абсорбцион колонна (3) га берилади. 1т аммиакли сув олиш учун 3 м3 кимёвий тозаланган сув, 200 мЗ айланма сув ва 28.8 мДж электр энергия сарф бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |