«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet11/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

CaSО4 + (NH4)23 = (NH4)24 + CaCО3

Бу реакция кальций карбонатнинг эрувчанлиги калpций сульфатнинг эрувчанлигидан камлиги ҳисобига амалга ошади.


Кальций карбонат чўкмаси ажратилгандан сўнг (1 т (NH4)24 ҳисобига ~760 кг) 40% ли аммоний сульфат эритмасини буғлатиш ва кристаллантириш орқали қаттиқ маҳсулотга айлантирилади. 1 т аммоний сульфат олиш учун: 1,13 т гипс, 0,74 т аммоний карбонат, 1,4 т буғ, 225 м3 сув, 65 квт.с. электроэнергия, 71,5 кг шартли ёқилги сарф бўлади.
Гипсдан аммоний сульфат олишни аммоний карбонат ўрнига аммиак ва карбонат ангидрит газларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиш мумкин (газли усул):
CaSО4 + 2NH3+ CО2 + H2О = (NH4)24 + CaCО3
Лекин бу усулда ҳосил бўладиган калpций карбонат кристаллари майда игнасимон бўлиб, уни фильтрлашда қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун конверсия жараёнини узоқ вақт ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари реакция иссиқлигини йўқотиш мақсадида реактор ичига совутгич ўрнатиш ва ютилмаган газни сульфат кислота эритмасидан ўтказиш талаб қилинади.


АММОНИЙ СУЛЬФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Қуйида сатураторли усулида аммоний сульфат ишлаб чиқаришни технологик схема баёни билан келтирилган.






Расм 6.4. Сульфат аммонийни сатуратор усули билан ишлаб чиқариш технологик схемаси

1 - сульфат кислота учун напер баки; 2 - кокс гази иситгичи; З - сатуратор; 4 - барботёр; 5 - циркуляция баки; 6 - кислота тутгич; 7 - кристалл йиггич; 8 - бошланғич эритма йиғгич; 9 - центрифуга; 10 - қайнаш қатламли қуритгич; 11 - эритма резервуари; 12 - нордон эритма йиғгич; 13 - бошланғич эритма резервуари; 14,15 - марказдан қочма насослар.


Смоладан тозаланган кокс гази 50 - 60оС ҳароратгача қиздирилади. Қиздирилган кокс гази буғ аммиак аралашмаси билан биргаликда сатуратор (3) га берилади. Сатуратор - пўлатсимон цилиндрик ҳамда конуссимон тубли қурилма бўлиб, у эритма ва аммоний сульфат кристалларидан таркиб топган суспензия билан тўлдирилади. Сатуратор ичидаги сатҳ гидравлик затвор билан циркуляцион бак (5) оқими орқали ушлаб турилади (суспензия ҳарорати 55 - 60оС). Суюқ фазадаги сульфат кислота таркиби 4 - 5% ни ташкил этади. Сатураторга аммиакни бириктириш учун керакли сульфат кислота миқдори узлуксиз берилиб турилади. Кокс гази сатураторга суспензияга 0,25 м гача юкланган газ ажратгич зонт билан марказий барботер (4) орқали берилади.


Зонт суюқликни айлантириш учун йўналтирилган куракларга эга, у аммиак ва сульфат кислота концентрациясини ростлаб, газ ва суюқ фазаларни бир меъёрда тўқнашини (контактда) таъминлайди.
Қўшимча аралаштиргич циркуляцион насос (14) ва циркуляцион бак (5) дан сатураторга суюқликни насос (15) орқали қайтиши ва ёрдамчи резервуар (13) ёрдамида амалга оширилади. Циркуляцион бакдан қуйилиш чўнтаги орқали газдан ушланган нордон смола суюқлиги ташқарига чиқарилади. Диаметри 6,3 м ва умумий баландлиги 9,5 м даги сатураторни газ бўйича ишлаб чиқариш қуввати 40 - 45 м3 /соатга тенг.
Сатуратордан чиқаётган газ кислота тутқич (6) дан чиқиб совитгичга берилади. Суспензия сатураторнинг пастки қисмидан насос (16) орқали кристалл йиғгич (7) га ҳайдалади, у ердан қуюқлашиб центрифуга (9) га берилади (пўлатдан Х17Н13М3Т). Бу ерда тузни кислотали муҳитини камайтириш учун иссиқ сув билан ювилади, кейин сатураторга берилаётган кислота билан 76% ли сульфат кислотагача аралаштирилади. Кристалл йиғгич (7) нинг юқори қисмидан тўйинтирувчи эритма бошланьич эритма йиғгич (8) орқли сатураторга қайтарилади. Аммоний сульфат центрифугадан 1 - 3% намлик билан чиқиб, қайнаш қатлам қурилма (10) да иссиқ ҳаво билан қуритилади, кейин суюқ ҳаво билан совитилади.
Маҳсулот майда кристалл ҳолида олинади. Йирик донасимон аммоний сульфатни ишлаб чиқариш учун уни вальцларда жипислаштирилади (прессланади) ва донадорлаштирилади.
Бир тонна аммоний сульфат олиш учун: 0,73 - 0,75 т (100% ли) сульфат кислота, 0,26 - 0,27 т аммиак (таркибли 30 - 35 минг м3 кокс гази), 100 - 108 мЖ электроэнергия, 8 м3 сув, 2,7 т буғ керак.
Сатураторли усулни камчилиги шундан иборатки, қуритишда кучли чангланадиган кичик ўлчамда олинадиган кристаллар ва абсорберларни гидравлик қаршилигига катта энергияни сарфланишидир (бу камчиликлардан сатураторсиз усул ҳоли).



Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish