«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


Капролактам чиқиндисидан аммоний сульфат олиш



Download 3,21 Mb.
bet12/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

Капролактам чиқиндисидан аммоний сульфат олиш.
Полиамид – капрон тайёрлаш учун ишлаб чиқариладиган капролактам олишдаги тугалланувчи босқич бензол ва фенолдан олинадиган оралиқ маҳсулот – циклогексанон
ни гидрооксидаминосульфат – (2NH2OH)*H2SO4 билан оксимирлашдан иборат. Гидроксиаминосульфатнинг ортиқча миқдори аммиак таъсирида парчаланади:

(2NH2OH)*H2SO4 + 2NH3 = 2NH2OH + (NH4)2SO4


Ҳосил бўлган циклогексаноксим сувли эритмадан ажратиб олиниб, концентрланган сульфат кислота (олеум) да ишлов берилади. Натижада капролактамга изомерланади:



Изомерланиш жараёни тугачач, сульфат кислотани аммиак билан нейтралланади. Лактам мойи ва сульфатли аралашма ажратилади. Оксимирлаш ва нейтраллаш натижасида 25-43% (NH4)2SO4, 1-3% NH4NO3 ва 0,1-0,5% органик моддалар эритмаси олинади. Бу эритмалар эса ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳисобланади. Уни буғлатиш ва кристаллантириш орқали аммоний сульфат олинади. Тоза кристалл ҳолатидаги маҳсулот (органик моддалар қўшилмалари рангисиз) тўйинмаган ҳолда секин кристаллантириш орқали олинади. 34% ли бундай эритмадан 1 т (NH4)2SO4 олиш учун: 2,3-2,5 МДж буғ, 24-30 квтҒсоат электроэнергия ва 56 м3 сув сарфланади.


5. Аммофос ва аммоний фосфатлар ишлаб чиқаришнинг физик- кимёвий хусусиятлари.


Умумий хоссаси, олиниши, ишлатиши, реакция, эрувчанлиги, усуллари, таркиби, хом ошё, реакция, озиқа элементи, аммофос, қуритиш технологияси.
Аммоний фосфатлари, одатда, фосфор кислота тузлари — аммоний дигидрофосфат ёки моноаммонийфосфат [МАФ] NН4Н2Р04, аммоний гидрофосфат ёки диаммонийфосфат [ДАФ] (NН4)2НР04, ва аммоний фосфат ёки триаммонийфосфат (NН4)3Р04 номлари билан юритилади. Энг барқарор бирикма моноаммонийфосфат ҳисобланади, уни 100-110°С гача қиздирилганда амалда аммиакнинг ажралиши кузатилмайди. Диаммонийфосфат 70°С хароратдаёк аммиак йўқота бошлайди ва моноаммонийфосфатга айланади:
(NН4)2НР04 4Н2Р04 + NНз
триаммонийфосфат эса хавода 30-40°С да парчаланади, шунинг учун уни саноатда ишлаб чиқарилмайди.
100°С да NН4Н2Р04 устидаги аммиак буғининг босими амалда нолга, (NН4)2НР04 устидаги — 1,2 га, (NН4)3Р04 устидаги эса — 85,7 кПа га тенгдир. 125°С да бу тузлар устидаги NH3 нинг босими мувофиқ холда 0,008, 4,5 ва 157 кПа гача ортади. 190,5°С да моноаммонийфосфат озгина микдордаги NН3 йўқотиб суюқланади. Бу хароратда унинг дегидратланиши секинлик билан содир бўлиб, аммоний полифосфатларига айланади ва бу жараён хароратнинг ортиши билан тезлашади.
20°С даги тўйинган суви эритмада: 27,2% NН4Н2РO4 ёки 40,8% (NН4)2НР04 бўлади; NH3-H3PO4-H2O системадаги эрувчанлик 12.1 — расмда тасвирланган.



12.1 — расм. 25 ва 75°С хароратдаги NH3-H3PO4-H2O системасини эрувчанлнк изотермаси.


25°С даги NН4Н2РO4— (NН4)2НР04 — H2O системасини эрувчанлик диаграммаси дан кўринадики, моноаммонийфосфат концентрациясининг ортиши билан диаммонийфосфатнинг эрувчанлиги амалда ўзгармайди; диаммонийфосфат концентрациясининг кўтарилиши билан эса моноаммонийфосфатнинг эрувчанлиги ортади ; у 3:H3PO4 моляр нисбати -1,5 га тенг бўлганда максимумга эришади..
Моно- ва диаммонийфосфатларнинг гигроскопиклиги камдир. 50°С даги NН4Н2РO4 нинг гигроскопиклик нуқтаси 88% га, 15°С да эса — 97% га тенгдир (техник махсулотларда қўшимчаларнинг иштирок этиши унинг гигроскопиклигини оширади).
Аммоний фосфатлари қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида кенг қўлланилади. Улар юқори концентрацияли балластсиз ўғитлар ҳисобланади ва таркибида иккита асосий озуқа элементлари — сувда эрувчан шаклдаги азот ва фосфор бўлади.
Тоза моноаммонийфосфатда 12,2% N ва 61,7% Р2О5 (жами 73,9%), диаммонийфосфатда — 21,2% N ва 53,8% Р2О5 (75,0%) бўлади. Диаммонийфосфатда озуқа моддаларининг N: Р2О5 масса нисбати (1:2,5) моноаммонийнисбатдаги (1:5,1) га нисбатан анча макбўл бўлади.
Аммоний-фосфат ўғитлардан аммофос — оз микдордаги (-10%) диаммоний­фосфат қўшимчаси бўлган моноаммонийфосфат кўп микдорда ишлаб чиқарилади.
Давлат стандартлари (ДАСТ 18918-85) талабларига мувофиқ, донадорланган аммофос икки хил маркада: А — апатит концентратидан ва Б - фосфоритдан олинган экстракцион фосфор кислотани аммиак билан нейтраллаш натижасида ишлаб чиқарилади. А маркали олий ва 1-сифат категорияли ва Б маркали олий ва 1-сифат категорияли махсулотлар таркибида, мувофиқ равишда: 52 ва 50±1% дан кам бўлмаган, 44 ва 42±1% дан кам бўлмаган Р2О5узл ;48, 46, 34 ва 32% Р2О5сув; 12±1, 12±1, 11±1 ва 10±1% N ва 1% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. Улчамлари 1-4 мм бўлган доначаларнинг улуши олий навда 95% дан ва биринчи навда 90% дан кам бўлмаслиги керак. Аммофосдаги N:Р2О5 нисбати -1:4 га тенгдир.
Азот бўйича нисбатан концентрланган ўғит — диаммофос хам ишлаб чиқарилади. Агар диаммофос ишлаб чиқариш учун апатит концентратидан олинган экстракцион фосфор кислота ишлатилса, бунда махсулот таркибида: 48±1% Р2О5узл 18% дан кам бўлмаган N ва 1,5% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. N:Р2О5 нисбати катта бўлган ўғит ишлаб чиқариш учун аммофос ва диаммофосга азотли ўғитлар — аммоний нитрат ёки карбамид қўшилади.
Термик ёки тозаланган экстракцион фосфор кислотадан олинадиган диаммонийфосфат хайвонлар озуқаси учун ишлатилади. Аммоний фосфатлари, шунингдек, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида хам ишлатилади; улар антипиренлар сифатида ва қурилиш материалларининг ёнғинга бардошлилигини ошириш учун ишлатилади.
Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари
Аммоний фосфатлари ишлаб чиқариш учун аммиак ва ортофосфор кислота (экстракция ёки термик) хом ашё ҳисобланади. Фосфор кислотани аммиак билан нейтраллаш кўп микдордаги иссиқлик ажралиши билан содир бўлади:
Н3Р04(с) + NН3(г) = NН4Н2Р04(к) + 147 кж Н3Р04(с) + 2NН3(г) = (NН4)2НР04(к) + 215 кж
12.1 — расмдан кўринадики, жараённи АВ чизиқ бўйича амалга ошириш натижасида энг кўп микдордаги моноаммонийфосфат олишга эришилади. Таркибида 40% Н3Р04 (-29% Р2О5) бўлган экстракцион фосфор кислотани нейтраллашда хаттоки 25°С хароратда хам кристалларнинг унуми унчалик кўп бўлмайди (С нуқтадаги система). Концентрланган фосфат кислотани (75% Н3Р04 ёки 54% Р2О5) нейтралланишидаги системанинг таркиби О нуқтага мувофиқ келади ва хосил бўладиган қаттиқ фазанинг микдори 75°С дан юқори хароратда хам энг кўп бўлади. Бунга реакциянинг иссиқлиги ҳисобига бир қисм сувнинг буғланиши хам ёрдам беради.
Аммофос ишлаб чиқаришда қўшимчалар билан ифлосланган экстракцион фосфор кислота ишлатилганлиги учун, уни аммиак билан рН-З гача нейтраллаш жараёнида RР04*2Н2О туридаги темир ва алюминийнинг урта фосфатлари ва темиралюминийаммонийфосфатлари — NH4 (Fе,Al)(HPO4)2 0,5Н2О, дикальцийфосфат СаНР04*2Н20, гипс, фторидли ва фторсиликатли тузлар, магнийаммонийфосфат NН4МgР042О ажралиб чиқади, суюқ фазада эса аммоний сульфат пайдо бўлади.
Фосфор кислотани аммонийлаштиришда, таркибида аммоний фосфатлари, эркин фосфор кислота, сув ва чўкадиган қўшимчалар бўлган кислотали суспензия хосил бўлади. Аммиакнинг ютилиш меъёри бўйича суспензия микдори ва компонентларининг таркиби хамда хароратининг ортиши билан унинг хоссаси — рН қиймати, қаттиқ фазалар эрувчанлиги, қовушқоқлиги (оқувчанлиги) ва бошқалар мунтазам ўзгариб туради.
Тўйинган сувли эритма устидаги аммиакнинг мувозанатли босими NH3:H3Р04 моляр нисбатига боғликдир (3— расм). Унга эса водород кўрсаткич — рН қиймати боғлиқ (4 — раcм), рН қиймати орқали жараённи бошқариб турилади. 25°С да NН33Р04 моляр нисбати 1,45 га якин бўлган тўйинган эритма максимал зичлик ва қовушқоқликка эга бўлади. Суспензия таркибининг ўзгариши уларнинг суюқ фазаларининг қайнаш хароратига катта таъсир кўрсатади, буни концентрлаш ва сувсизлантиришнинг куллаш шароитларини танлашда эътиборга олиш лозимдир.

1,5 1,7 1,9 2,1
12.3 — расм. Аммонии фосфатлар туйинган сувли эритмалари устидаги NH3 босимини NH33Р04 моляр нисбатига боғлиқлиги.


Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish