Минерал боҒловчи материаллар Таянч иборалар



Download 244,66 Kb.
bet3/17
Sana01.11.2022
Hajmi244,66 Kb.
#859195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-боб. МИНЕРАЛ БОГЛОВЧИ МОДДАЛАР

Оҳакнинг қотиши. Ҳавойи оҳак сўндирилгач очиқ ҳавода аста-секин қурийди ва ҳаво таркибидан СО2 газини олиб қотади.
Сўндирилган оҳак қуйидагича карбонлашади:
Са(ОН)2СО2СаСО3Н2О
Оҳак боғловчиси қотиш жараёнида Са(ОН)2 заррачалари бир-бирига яқинлашади, зичлашади, аста-секин кристалланади ва кристалланиш жараёнининг чуқурлашиши мустаҳкам қурилиш материали ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Оҳак боғловчиси асосидаги материаллар мустаҳкамлигини тезликда ошириш учун уларни иссиқлик билан қайта ишлаш тавсия этилади. Иссиқлик Са(ОН)2 карбонлаштириш жараёнини (кристалланишни) тезлаштиради.
Сўндирилмаган кукун оҳак. Оҳакнинг бу тури бўлак оҳакни аввалдан сўндирилмасдан махсус тегирмонда кукун холатга келтириб тайёрланади. Сўндирилмаган туюлган оҳак асосидаги қурилиш қоришмалари ва бетонлари тез қотади.
Оҳак таркибига 90-150% сув киритилганда оҳак бевосита материал ичида гидратланса (СаО.Н2О) СаО нинг гидратация ва кристалланиш жараёнлари тезлашади. Гидратация жараёнида ажраб чиққан иссиқлик қурилиш қоришмаси ва бетоннинг қотишини тезлаштиради.
Сўндирилмаган кукун оҳак таркибига кукун ҳолатдаги минерал қўшимчалар (шлаклар, куллар, оҳактош ва бошқалар) қўшилиши мумкин. Бу турдаги оҳак боғловчиси тайёрлангандан кейин дарҳол ишлатилгани маъқул, акс ҳолда маҳсулот ҳаводан намни олиб боғловчилик хусусиятини йўқотиши мумкин.
Оҳак боғловчисининг асосий хоссалари. Сифатига қараб ҳавойи оҳак саноатда 3 хил навда ишлаб чиқарилади. Ҳавойи оҳак жадвалда келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
Сўниш тезлигига қараб ҳавойи оҳак тез сўнадиган (8 минутгача), ўртача тезликда сўнадиган (25 минутгача) ва секин сўнадиган (25 дақиқадан кўп) турларга бўлинади. Тўйинган сўндирилмаган оҳакнинг майдалик даражаси №02 ва 008 номерли элаклардаги қолдиқлари билан белгиланади. Элаклардаги қолдиқлар 1,0 ва 15% бўлиши керак.
Унинг тўкма зичлиги 800-1200 кгм3 бўлади. Ҳавойи оҳак мустаҳкамлиги жиҳатидан минерал боғловчилар ўртасида энг пасти ҳисобланади. Оҳак асосидаги қурилиш қоришмаларининг сиқилишдаги мустаҳкам чегараси, сўндирилган оҳак ишлатилганда, 0,4-1,0 МПа атрофида бўлади. Шунинг учун ҳавойи оҳак навлари мустаҳкамлиги бўйича эмас, балки унинг таркибига нисбатан белгиланади. Оҳактош таркибида тупроқсимон ва бошқа қўшимчалар кам бўлса, оҳак активлиги шунча юқори, сўниши эса тез бўлади.

Кўрсаткичлар

Кальцитли оҳак навлари

Магнезиалли ва доломитли оҳак навлари

Гидратли оҳак навлари

1

2

3

1

2

3

1

2

3

Актив СаОМgО миқдори

90

80

70

85

75

65

67

60

50

Сўнмаган заррачалар миқдори

7

11

14

10

15

20

-

-

-

Ҳавойи оҳакка қўйилган техник талабла

Download 244,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish