Клинкер. Портландцементнинг сифати ва хоссалари клинкернинг хусусиятларига боғлиқ. Ўз навбатида клинкернинг хоссалари хомашёнинг тури, уни куйдириш шароитига боғлиқ бўлади. Клинкер таркибини кўплаб оксидлар эркин ва минералларга бириккан ҳолатда ташкил қилади. У асосан кристалл ва қисман шишасимон тузилишга эга.
Клинкернинг кимёвий таркибини қуйидаги оксидлар ташкил қилади (масса бўйича %): СаО-63-66, SiO2-21-24, Al2O3-4-8, Fe2O3- 2-4: бундан ташқари MgO, SO3, Na2O ва K2O ҳамда ТiO2, Cr2O3, P2O5 лар оз миқдорда бўлади.
Асосий 4 оксидлар миқдори клинкернинг 95-97% ташкил қилади.
Клинкерни куйдириш жараёнида оксидлар қайта бирикиб силикатларни, алюминатларни, алюмоферитларни минерал кристалл структурасини ташкил этади.
Клинкер минерал таркибига алит, белит, уч калцийли силикат, тўрт калцийли алюмоферрит киради.
Алит 3СаО.SiO2 (C3S) клинкернинг асосий минерали бўлиб, цементнинг қотиш тезлигини, мустаҳкамлигини белгилайди. Алит клинкер таркибида 45-60% бўлади. Унинг таркибида 2-4% атрофида МgО, Al2O3, P2O3, Cr2O3 ва шу кабилар бўлиб, алит хусусиятларига таъсир кўрсатади. Алит кристаллари узунчоқ (3-20 мкм) бўлиб, цемент активлигини оширади.
Белит 2СаО.SiО2 (C2S) клинкернинг иккинчи асосий минерали бўлиб, цементнинг вақт ўтиши билан ҳосил бўладиган мустаҳкамлигини таъминлайди. Белит клинкер таркибида 20-30% ташкил этади ва бошланғич даврда секин қотади. Унинг таркибида 1-3% атрофида Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3 ва шу кабилар бўлади.
Куйдириш хумдонларидан чиққан клинкерни аста-секин совутиш натижасида, ҳарорат 5250С дан пасайганда -С2S ўрнига -С2S ҳосил бўлиши белит структурасининг бузилишига ва клинкернинг кукунга айланишига олиб келади. Бунда клинкернинг ҳажми 10% ортади, -С2S нинг зичлиги 3,28 гсм3 дан -С2S нинг зичлиги 2,97 гсм3 гача камаяди. Ҳосил бўлган -С2S 1000С ҳароратгача сув билан реакцияга киришмайди ва боғловчилик хусусиятларига эга бўлмайди. Шунинг учун клинкер махсус совутиш мосламалари ёрдамида тезлик билан совутилади. Бундан ташқари Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3 каби оксидлар (1-3% атрофида) -Са2S структурасини стабиллашишига ва -Са2S га айланишига ёрдам беради. Клинкер таркибида алит ва белит 75-80% ни ташкил этгани учун уларнинг гидратация маҳсулоти портландцементнинг асосий хоссаларини белгилайди.
Уч калцийли алюминат 3СаО.Al2O3 (C3A) клинкер таркибида 4-12% бўлиб, 10-15 мкм ўлчамдаги кристалларни ташкил қилади. У сув билан реакцияга киришиб жуда тезлик билан гидраминерал ҳосил қилади, лекин юқори мустаҳкамликка эга бўлмайди. Уч калцийли алюминатнинг зичлиги 3,04 гсм3 бўлиб, сулфатли муҳитда кимёвий коррозияга сабаб бўлади ва шу туфайли С3А миқдори клинкер таркибида 5% дан ошмаслиги керак.
Тўрт калцийли алюмоферрит 4СаО.Аl2O3.Fe2O3 (C4AF) клинкер таркибида 10-12 % ни ташкил этади. Унинг зичлиги 3,77 гсм3. С4АF гидратацияланиш тезлиги ўртача бўлиб, цементнинг гидратацияланиш ва қотиш тезлигига катта таъсир кўрсатмайди. Клинкер шишаси оралиқ модда сифатида 5-15% ни ташкил этади. Унинг таркибини Al2O3, MgO, Fe2O3, K2O, Na2O лар ташкил этади.
Магний оксиди алюмоферрит фазаси ва клинкер шишаси таркибига киради ёки эркин ҳолда бўлиши мумкин. MgO жуда секинлик билан гидратацияланиши (Mg(OH)2), қотган цемент тоши таркибида MgO нинг 5% дан кўп бўлиши цементнинг ҳажмини нотекис ўзгаришига ва ундан тайёрланган материалларнинг бузилишига олиб келади.
Клинкер таркибида СаО эркин ҳолатда бўлиши мумкин. Унинг миқдори 1% дан ортиб кетса, гидратация натижасида (Са(ОН)2) цемент ҳажмини нотекис кенгайишига олиб келади. Натрий ва калий ишқорлари клинкернинг алюмоферрит фазаси бўлиб, цемент таркибида сулфатлар кўринишида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |