Гипс боғловчисининг қотиши. Гипс боғловчиси сув билан аралаштирилганда икки молекула сувли гипс тошига айланади ва қотади:
СаSO4.0,5H2O1,5H2OCaSO4.2H2O
Минерал боғловчилар назарий билимлари намоёндаси профессор А.А.Байков назариясига биноан гипс қотиш жараёнини уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи даврда гипс боғловчи заррачалари сувда эрийди ва ярим молекула сувли гипсдан икки молекула сувли гипс ҳосил бўлади. Икки молекула сувли гипс ярим молекула сувли гипсга нисбатан кам эриши сабабли, ярим молекула сувли гипснинг кимёвий реакция бошланишида ҳосил бўлган тўйинган эритмаси икки молекула сувли гипсга нисбатан ўта тўйинган бўлади ва у эритмадан ажраган ҳолда ҳосил бўлади. Иккинчи даврда ярим молекула сувли гипс сув билан бевосита реакция натижасида микрокристаллар ҳосил қилади ва тўйинган коллоид масса (гел) вужудга келади.
Учинчи даврда икки молекула сувли гипснинг коллоид заррачалари қайта кристалланиб нисбатан йирик кристаллар ҳосил бўлади. Микрокристаллар кристалл тўсиқларини ҳосил қилади ва ўзаро бирикиши натижасида гипс боғловчиси қаттиқ моддага айланади.
Гипс боғловчиси мустаҳкамлигини ошириш учун 60-700С ҳароратда қиздириш мумкин. Бир кг гипс боғловчиси гидратацияси натижасида 133 КДж иссиқлик миқдори ажралиб чиқиши гипсдан маҳсулот тайёрланганда унинг қуришини ва қотишини қисман тезлаштиради.
Гипснинг асосий хоссалари. Гипс боғловчисининг зичлиги 2,6-2,75 гсм3, ўртача зичлиги тўкилган ҳолатда 800-1100 кгм3 ва зичланган ҳолатда эса 1250-1450 кгм3 атрофида бўлади.
Гипс боғловчисининг нормал қуюқлиги 50-70% сув сарфи билан ифодаланади ва у гипснинг майдалик даражаси ва аралашмаларнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Сув сарфини камайтириш учун гипс боғловчиси таркибига турли органик пластификаторлар киритиш мумкин.
Гипс боғловчилари қуюқланиши даврига қараб уч гуруҳга бўлинади: А-тез қуюқланувчан (қуюқланиш боши 2 минут ва охири 15 минут); Б-нормал қуюқланувчан (6минутдан 30 минутгача); В-секин қуюқланувчан (қуюқланиш бошланиши камида 20 минут).
Давлат стандарти томонидан 12 маркада гипс боғловчиси ишлаб чиқарилади (МПа): Г-2, Г-3, Г-4, Г-5, Г-6, Г-7, Г-10, Г-13, Г-16, Г-19, Г-22, Г-25. Бунда эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси камида ҳар бир марка учун мутаносибликда 1,2 дан 8 МПа гача қийматда мос бўлиши керак.
Гипс ҳавойи боғловчи бўлгани туфайли нам ва сувли шароитда мустаҳкамлиги камаяди. Унинг намликка чидамлигини қисман ошириш учун домна шлаки кукуни, сувга чидамли полимер боғловчилар қўшилиб ёки гипсдан тайёрланган буюм ва қисмлар сиртини сувга чидамли лок-бўёқ моддалар ва плёнкалар билан қоплаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |