Минерал боҒловчи материаллар Таянч иборалар


Оҳакни ташиш, сақлаш ва ишлатиш



Download 244,66 Kb.
bet4/17
Sana01.11.2022
Hajmi244,66 Kb.
#859195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-боб. МИНЕРАЛ БОГЛОВЧИ МОДДАЛАР

Оҳакни ташиш, сақлаш ва ишлатиш. Сўндирилмаган донадор оҳак темир йўл вагонлари ва автосамосвалларда тўкилган ҳолда ташилади. Бунда оҳакни намлик таъсиридан сақлаш зарур. Оҳак пушонка ва кукун оҳак жипс ёпиладиган металл контейнерларда, махсус полиэтилен катта қопларда ва битумланган ёки ёғланган қоғоз қопларда ташилади. Оҳак қоришмаси махсус кузовли автосамосвалларда, оҳак сути эса автоцистерналарда ташилади.
Оҳак пушонкани қурилиш майдонларидаги омборхоналарда қопларга жойлаб қисқа муддат сақлаш мумкин. Оҳак кипелкани қурилиш майдонларида усти ёпиқ ҳолда узоқ муддат сақлаш ва зарурат бўлганда ундан оҳак қоришмаси тайёрлаш мумкин. Кукун оҳакни бир ойдан ортиқ сақлаш мумкин, акс ҳолда ҳаводаги намлик таъсирида активлиги аста-секин камаяди.
Ҳавойи оҳак керамик ғишт ва блоклар теришда, сувоқчиликда ишлатиладиган мураккаб ва оддий қоришмалар тайёрлашда, бўёқ таркиблари учун боғловчи сифатида ишлатилади.
Ҳавойи оҳак намлик ва сув муҳитига чидамсизлиги туфайли у асосидаги қоришмалар ва буюмларни пойдеворлар қуришда, ёғин-сочин таъсирида бўладиган жойларда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳавойи туйилган оҳак ва оҳак пушонка асосида оҳак пуццоланли ва оҳак-шлакли гидравлик боғловчилар ишлаб чиқарилади.
Оҳак-шлакли боғловчилар донадор домна шлаки ва ҳавойи оҳакни (20-30%) биргаликда майдалаб туйиб олинади. Боғловчининг қотиш жараёнини яхшилаш учун таркибига 3-5% гипс қўшилади. Бундай боғловчилар нормал шароитда секин қотади, лекин иссиқ нам ҳаво билан ишланганда қотиши тезлашади.
Оҳак-пуццоланли боғловчилар оҳак ва актив минераллар-трепел, опока, диатомит, глиеж ва бошқаларни биргаликда кукун ҳолига келтириб олинади. Оҳак-шлакли ва оҳак-пуццоланли боғловчилар асосидаги қоришма ва бетонлар намликка ва қисман сувли муҳитга чидамли, аммо совуққа чидамлилиги паст бўлади.
Ҳавойи оҳакнинг катта қисми силикат ғишти ва блоклари, ғовак, енгил ва оғир силикат бетонлари тайёрлашда ишлатилади. Ҳавойи оҳакни ташиш, сақлаш ва ишлатишда техника хавфсизлиги чораларига риоя қилиш зарур, чунки оҳак боғловчиси ишқорий муҳит бўлиб, терини, нафас олиш аъзоларига салбий таъсир этиши мумкин.
Гипсли боғловчилар
Гипс боғловчиси ва гипс асосида тайёрланадиган буюмлар ва қисмлар гигиена талабларига тўла жавоб бериши, заҳиралари кўп бўлганлиги туфайли қурилишда кенг миқёсда ишлатилади. Гипс тоши заҳиралари Ўзбекистонда ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб, таркибий қисми жихатидан фарқ қилади. Гипс боғловчиси асосида композицион қурилиш материаллари, хусусан гипскартон плиталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши бундай боғловчиларни кўплаб ишлаб чиқаришни тақозо этади. Гипс боғловчилари ишлаб чиқариш усулига кўра паст ва юқори ҳароратда пиширилган турларига бўлинади.
Паст ҳароратда пиширилган гипс икки молекула сувли гипс тошини (СаСО4.2Н2О) 110-1800С ҳароратда қисман сувни йўқотиш ҳисобига олинади:
СаСО4.2Н2ОСаSO4.0,5H2O1,5H2O
Юқори ҳароратда куйдирилган гипс (ангидрит) боғловчиси гипс тошини 600-10000С ҳароратда куйдириб олинади. Бу жараён туфайли гипс тоши таркибидан сув бутунлай чиқиб кетади ва сувсиз калций сулфати (СаSО4) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган гипс боғловчиси -модификациядаги гипс бўлиб, кукун майдаланганда тез қотувчан боғловчига айланади. Гипс боғловчиси автоклавларда 0,15-0,6 МПа босим остида, 95-1000С ҳароратда пиширилганда -модификациядаги СаSO4.0,5Н2О ҳосил бўлади. -модификациядаги гипс боғловчиси кукун ҳолатигача майдаланганда юқори мустаҳкамликдаги гипс ҳосил бўлади.
Гипс пишириш қозонида қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологик чизмаси
1-грейферли кўприк крани; 2-гипс тоши бункери; 3-лотокли таъминлагич (питател); 4-жағли майдалагич; 5-тасмали конвейерлар; 6-гипс бўлаклари сақланадиган бункер; 7-тарелкали таъминлагич; 8-шахтали тегирмон; 9-иккиланган циклон; 10-циклонлар батареяси; 11-шамоллаткич; 12-рукавали филтрлар; 13-чанг ютувчи камера; 14-шнеклар; 15-пишмаган майдаланган гипс бункери; 16-томление камераси; 17-гипс пишириш қозони; 18-элеватор; 19-гипс боғловчиси сақланадиган бункер; 20-узатиш конвейери.
Гипс ишлаб чиқариш
Гипс боғловчиси ишлаб чиқариш гипс тошидан кимёвий боғланган 75% сувни буғлатиб юбориш билан изоҳланади. Ҳосил бўлган майда тош ҳолатдаги гипсни майдалаб кукунга айлантирилиб ўта тез қотувчан гипс боғловчиси тайёрланади. Ушбу жихатларни ҳисобга олиб гипс боғловчиси тайёрлашни шартли равишда 3 усулга бўлиш мумкин:
Гипс тоши майдаланади, туйилади ва пиширилади;
Гипс тоши майдаланади, пиширилади ва туйилади;
Гипс тоши майдаланади, юқори босим остида буғланади, сўнг қуритиб туйилади.
Гипс тоши гипс пишириш қозони, айланма хумдон, қуритиш барабани, шахтали тегирмон ва бошқа аппаратларда иссиқлик билан қайта ишланиб боғловчига айлантирилиши мумкин. Гипс пишириш ускуналари даврий ва узлуксиз ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий услубда ишлайдиган гипс пишириш қозони ҳажми 3-15 м3 бўлади. Қозон пастки қисмида ёқилган ўтдан қизиган ҳаво қозоннинг пастки, ўрта ва юқори қисмларида қувурлар ичидан ўтиб гипс ҳом ашёсини қиздиради.
Майдалаб, қуритилиб тегирмонда туйилган гипс тоши қозоннинг юклаш мосламаси (люки) орқали солинади ва 1-3 соат давомида куракли тик вал ёрдамида тўхтовсиз аралаштириб турилади. Пиширилган гипс боғловчиси қозоннинг пастки қисмидаги махсус тешик орқали етилтириш бункерига узатилади ва 20-40 минут сақланади. Бу ерда маҳсулотнинг иссиқлиги туфайли қисман чала пишган гипс тоши заррачалари сувсизланади.
Гипс тоши айланма хумдонларда пиширилганда қизиган ёқилғи газлар қарши ҳаракатланаётган ҳом ашёни бевосита қисман сувсизлантиради ва ярим молекула сувли гипс ҳосил бўлади. Пиширилган гипс шарли тегирмонда туйилади.
Гипс тоши бир йўла пиширилиши ва туйилиши ҳам мумкин. Бунинг учун шарли тегирмонлардан фойдаланилади. Бу усул узлуксиз бўлиб, тегирмонда кукунланган гипс тоши заррачалари қиздирилган тутун газлари оқими воситасида сувсизлантирилади ва махсус циклон мосламаларида гипс заррачалари чўктирилади.

Download 244,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish