-
- «Мана шу шарт шароитларнинг барчаси ҳам маънавият, миллий мафкуранинг аҳамиятини янада кучайтиради. Чунки сир эмас, баъзан беозоргина бўлиб туюлган мусиқа, оддийгина мультфильм ёки реклама лавҳаси орқали ҳам маълум бир мафкуравий мақсадлар ва интилишлар ифодаланади» дейди Ислом Каримов.
- «Демак, бугунги кунда ғояни, фикрни таъқиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмайди. Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан бахсга киришиш, олишиш мумкин» .
- Оддийгина мультфильмни олайлик ва тасаввур қилайлик. Ўша мультфильмда айиқполвон тасвирланган. У ҳаммага зўрлик қилиб, масалан қўёнчанинг қўлидан еб турган сабзини тортиб олди, қўён норози бўлиб, унга гап қайтарган эди, уни бир муштлаб йиқитди,. Тулки ёрдамга келўвди қорнига пичоқ урди, бўрини отиб ташлади ва ҳаммасини емишларини ўзиники қилиб олди, севиниб-севиниб ўкирди.
- Телевизорда мультфильм қўраётган болада: Демак «куч ишлатиб мақсадга эришса бўларкан, ўз мақсадинг йўлида бошқаларни қурбон қилишинг мумкин» – деган тасаввур ҳосил бўлади ва шу каби мультфильмларни ҳар сафар кўравергач, бола ўлғая бориши билан ундаги эзгу мақсадлар ўрнини ёвузлик, босқинчилик ва бераҳмлик олади. Бола катта бўлган сари телевизор орқали берилган «ужас», «боевик» каби киноларни кўриб, дунёда фақат кучли ва одамларни қириб ташлашга қодир бўлган абжир, бераҳм инсонларга таъсиф қилиш истаги ортиб боради. Бундай тасаввур билан ўлғайган бола эса, жиноятга қўл урушни оддий ҳол деб тушунадиган бўлиб ўсади. Тасаввур қилайлик, ёшлари ана шундай руҳда тарбия топган мамлакатнинг боши уруш-жанжалдан чиқмайди. Бундай мамлакат ривожланмайди ва бошқаларга қарам булади. Ўша мультфильм орқасига, ўша телефильм орқасига ўз мақсадини қўйган гегемон бўлиш орзўсидаги давлатга қарам бўлади. Ана, Президентимиз мисол қилган оддийгина мультфильм орқасидаги мафкуравий муаммо.
Вайронкор мафкураларнинг мақсади- ғояси, эл-юрт тинчлигини бузиш, ривожига, равнақига тўсик булишдир. бундай ёвўз ниятли мафкуралардан бири ҳозирги кунда бутун дунё халқлари ҳаётига хавф солаётган, безовта қилаётган, хавфсизлик ва барқарорлик душманлари булмиш диний экстремизмнинг террорчилик ва қўпорўвчилик ишларидир. - Вайронкор мафкураларнинг мақсади- ғояси, эл-юрт тинчлигини бузиш, ривожига, равнақига тўсик булишдир. бундай ёвўз ниятли мафкуралардан бири ҳозирги кунда бутун дунё халқлари ҳаётига хавф солаётган, безовта қилаётган, хавфсизлик ва барқарорлик душманлари булмиш диний экстремизмнинг террорчилик ва қўпорўвчилик ишларидир.
- Шу билан биргаликда ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таҳсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар ҳам мавжуд. Тажовўзкорлик, миллатчилик, шовинизм, неофашизм ирқчилик Шулар жумласидандир.
- Натижада дунёда инсон қалби ва онгини эгаллаш учун кураш тобора кучайиб бормоқда. бу ҳол бугунги кунда дунёнинг мафкуравий манзарасини белгилаб бермоқда.
- Кўҳна тарихдан маҳлўмки, кишилик жамияти инсонда олийжаноб фазилатларнинг шаклланиши ва ривожланишига ҳам айни пайтда ғайринсонийликнинг хилма-хил кўринишлари илдиз отиб ўзининг мўдҳиш қиёфасини намоён қилишга ҳам кўп бора гувоҳ булган.
Do'stlaringiz bilan baham: |