§ 16. Қудуқда кон-геофизика ишларини утказиш пайтида
фаввора хавсизлиги.
167. Қудуқларда кон-геофизика, портлатиш ва отиш ишлари геофизика хизматининг жавобгар шахси раҳбарлиги остида буюртмачининг вакили иштирокида олиб борилади.
168. Отқин, ГНВП хавфини туғдирувчи қудуқларда (иш жумладан ПХГ) кон-геофизика ва портлатиш ишлари махсус ускуналарни (лубрикатор, кабелли превентор) ишлатиш билан бажаришга рухсат этилади.
169. Кабел билан тушириладиган мустаҳқамловчи қувурлар брикмасини перфоратор билан тешиш пайтида, қудуқ маҳсулдор қатламга қарши босимни таъминловчи суюқлик билан оғзигача тулдирилиши керак.
Қувурлар брикмасини ИНК туридаги перфоратор билан перфорация ишлари олиб борилганда, қудуқнинг оғзига фавворавий мослама ФА ўрнатилади ва тешиш ишлари қатламга депрессия пайтида амалга оширилиши мумкин.
170. Кабел билан отиш ишларини ўтказишдан олдин қудуқнинг оғзи кабелли превентор билан ёки глухой плашкали превентор билан жиҳозланиши керак. Превентор фавворавий мосламага ўрнатилган бўлиши ва кутиладиган максимал босимга мустаҳкамликка синалган бўлиши керак.
171. Қудуқнинг оғзидан суюқлик тошиб чиққан пайтида геофизика ва отиш ишлари тухтатилиши ва қудуқнинг оғзини зичлаш чоралари қурилиши керак.
§ 17. Талофат ишларини олиб бориш пайтида фаввора
хавсизлиги.
172. Корхона, пармалаш жараёнида халокат юз бермас-лигини олдини олиш максадида, геологик ва техник шароитларини эътиборга олган холда, чора-тадбирлар ишлаб чикиши керак.
173. Талофатларни бартараф этиш режасини тузиш пайтида талофанти бартараф этишидан ташқари, ер ости бойликларини ва атроф муҳитни қуриқлаш шароитларига риоя қилинишини таъминловчи ускуналарни ва воситаларни ишлатилиши кўзда тутилиши керак.
174. Махсулдор катлам очилган скважиналарда талофатни бартараф этишда пармалаш кувури превентор плашкалари рупарасида булиши керак. Унинг диаметри плашкалар диаметрига мос бўлсин.
175.Қудуқда ушланиб қолган пармалаш қувурларини бўшатиб олиш учун махсус суюқлик ванналарини ўрнатиш пайтида бурғилаш эритмасининг зичлигидан паст бўлган зичликдаги коришмани ишлатиш ҳисобига, қатламга қарши босимни камайтириш ҳисобга олиниш керак.
Қатламга қарши босимни таъминлаш учун бурғилаш қоришмасини зичлигини ошириш ҳисобига ёки керакли ортиқча босимни ҳосил қилиш керак.
176. Превентор плашкаларини диаметри пармалаш кувурларини диаметрига мос булиши керак.
177. Фавкулотда нефт, газ ёки сув отилиб чикса, 18 бандда кўрсатилган коидаларга биноан чора ва тадбир кўриш учун ҳаракат қилиш керак.
178. Агар превентор плашкалари беркитилган булса парма-лаш кувурлари кимирлатилмайди. Ёпилган плашкалар ораликларидан газ ёки суюклик чика бошласа пастдаги превентор плашкалари ёпилиши керак.
179. Скважинада махсулдор катлам очилган булса уни халокатли ахволда вахтасиз (бригадасиз) колдириш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |