Бино ва иншоотларни лойихалаш қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини бажаришда пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича (тендер) танлов ўтказиш.
Режа:
Бино ва иншоотларни лойихалаш қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини бажаришда пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича (тендер) танлов ўтказиш.
Қурилишда шартномалар тизими.
Буюртмачининг мажбуриятлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республикада ижтимойи ва ишлаб чиқариш инфрктузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 10 январдаги ПҚ - 4565 – сон қарорига мувофиқ қурилиш сохасида танлов (тендер) ларни ягона ёндашув асосида ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар махкамаси 2020 йил 18-февралда 91-сон қарори қабул қилинди.
Қарорига асосан:
а) Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича наъмунавий танлов ва тендер ҳужжатлари асосида танловни (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш фақат жорий йилда қурилиши ёки лойихаланиши, реконструкция ёки капитал таъмирланиши назарда тутилган объектларга нисбатан амал қилади.
б) “Давлат харидлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ:
- лойиха ташаббускори давлат харидлари бўйича махсус ахборот портлашда танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов (тендер) ҳужжатларда тўлиқ жойлаштирилиши ўн маъсулидир.
Танлов (тендер) иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Лойиха ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг ҳудудий танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларини ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, дастурда назарда тутилган объектлар бўйича танловлар ўтказилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Саноат вазирлиги ғамда Молия вазирлиги жорий йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши назарда тутилган объектларнинг лойиха қидирув ишларини белгиланган (жорий) йилнинг 1-ярим йиллигида буюртмачиларнинг ҳисоб-китоблари асосида белгиланган молиялаштиришни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси тасдиқланган танловларни (тендер) ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўйича намунавий ҳужжатлар асосида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тақдим этилган танлов (тендер) талабгорларининг соф тушуми, иш ҳақи жамғармаси ва ходимларнинг ўртача сони ҳамда транспорт механизмлар сони тўғрисида маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганган ҳолда тасдиқланишини таъминлайди. Тендер (танлов) эълон қилинди.
Қуйидагилар эълон қилинади.
Танлов ўтказилиши бўйича барча қурилиш ташкилотларига эълон буюртмачи номидан берилади.
унда: объектнинг номи, манзили, объектнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан), ишларни тугалланиш муддати, молияланиш манбаси ва буюртманинг манзили, номи (тўлиқ почта манзили кўрсатилган ҳолда).
Танловда иштирок этиш учун таклифнома
Таклифномада буюртмачи ишларни бажариш шартлари, объектнинг номи, бошланғич нархи (ҚҚС билан), ишларни тугаллаш муддати ва молиялаштириш манбаини кўрсатади.
Танлов иштирокчилари қуйидаги талабларга лойиқ бўлишлари лозим; иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик – лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлиши шарт.
Таклиф этилган шартлар билан танловда мурожаат билан махаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари иштирок этишлари мумкин. Танловдан иштирок этиш учун иштирокчилар қуйидаги талабларни бажариши лозхим:
Фуқаролик – муомила лаёқати ва шартома тузиш валоти, доимий ходимлари, жумладан мухандис-техник ходимларига эга бўлиши, ишлаб турган асосий воситалари, шу жумладан ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситаларига эга бўлиш, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги (кўрсаткич 0,2 фоздан кам бўлмаган), тўловга қодирлиги (кўрсатгич 1,25 фоиз коэффицентдан кам бўлмаган), танлов объектига ўхшаган объектларда ишлаганлик тажрибаси мавжудлиги, бажарилган ишлар, шу жумладан ўз кучи билан олдин бажарилган ишлар ҳажми, устав фонди миқдори ҳақида маълуматлар.
Агар танлов предмети бўлган иш (хизмат)ларни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши зарур бўлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибга асосан тегишли лицензияга эга бўлган танлов иштирокчиларига рухсат этилади.
Қуйидаги танлов иштирокчиларига танлов жараёнларида иштирок этишга рухсат берилмайди;
Қайта ташкил қилинган (бўлиниш ва қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганлар, мол-мулки мусодарага олинганлар ҳамда муассаслик келишу, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шклда ифодаланган бевосита ташкилий ҳуқуқий ёки бир-бирига млиявий қарамлиги мавжуд корхоналар.
Буюртмачи ёки танлов ташкилотчиси объектнинг лойиха ҳужжатларини, шуниндек унинг график қисмини (чизмаларнинг нусхаси ёки электрон варианти) ни танлов иштирокчиларига уларнинг биринчи талабиданоқ тақдим этиши лозим.
Буюртмачи ёки танлов танлов ташкилотчиси танолв турини – очиқ танлов деб эълон қилади. Агар танлов ахборот жадвалида бошқача айтиб ўтилмаган бўлса.
Қурилиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи шахарсозлик нормалари ва қоидаларига тўла мос келишини таъминлаш мақсадида, талаб қилинадиган барча ишчи кучлар, қурилиш материаллари, ёналғи, жихозлар, умумий ва алохида характердаги иси турлари, барча зарур бўлган йўлдош ва ёрдамчи иш ва материаллар, танлов иштирокчилари ишлар олиб бориладиган ер участкасини, мавжуд бино ва иншоотларни бориб кўриши, жойнинг ўзида лойиха-смета ҳужжатлари билан танишиб, талаб этилган ишларни олиб бориш ва учун ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг мазмун ва моҳияти билан танишишлари шунингдек иш муддати ва унинг қийматига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа масалаларни ўрганиши зарур. Танлов (тендер) иштирокчилари танловда қатнашиш учун қуйидаги шакллар ва иловаларни тақдим этишлари лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |