Илова.Объектни жамланма жадвали объект бажариладиган
иш ҳажмлари рўйхати, объект илиши нархлари
компонентлари.
Амалдаги қонунлар ва қоидалар асосида танлов 30 кун мобайнида ўз кучини сақлаб туради.
Буюртмачи танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган тугайдиган санадан камида 3 кун олдин танлов ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Иш ҳажмларни (хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан эътиборан камида 10 кунга узайтирилиши мумкин.
Танлов ташкилотчиси ёки танлов буюртмачиси танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида танлов иштирокчиларига хабарнома кўринишида етказади.
Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган шакллар ва иловалар танлов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилади ва бахоласа гурухлари томонидан амалдаги ҳолда танлов иштирокчиларининг малакаси баҳоланади.
Танлов ғолибини эълон қилиш танлов иштирокчилари иштирокида ўтказилади. Иштирок этмаган танлов иштирокчилари белгиланган тартибда хабардор қилинади.
Таклиф қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор танлов ғолибига танлов якунланган кундан кейин 3 кун ичида хабардор қилинади. (ёзма).
Танлов ғолиби аниқлангандан кейин танловда муваффақиятсизликка учраган танлов, иштирокчилари билан танлов, комиссияси музокоралар олиб бормайди.
Танловда муваффақият қозонмаган танлов иштирокчилари суд инстанцияларига мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд идоралари суровига кўра, танлов комиссияси раиси танлов комиссиясининг ҳар бир иштирокчиси ва буюртмага кўрсатилган танлов иштирокчиларини қатнашишдан четлаштириш сабабларини батафсил тушунтиришни ёзма равишда тақдим этадилар.
Танловда ғолиб бўлган танлов иштирокчиси танлов якуний натижаларини олган кундан 10 давомида буюртмаси билан пудрат шартномасини расмийлаштиради.
Танлов қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади.
Таклифларни бериш муддатини якунланишига 3 тадан кам таклифлар келиб тушса.
Агар таклифларни кўриб чиқиш натижасида танлов комиссияси барча таклифларни кўриб чиқиш натижасида танлов комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф танлов ҳужжатлари талабларига жавоб берса.
Танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар юзага келиб ваколатли орган билан келишилган ҳолда танлов ўтказилмаган деб топилса. Бундай ҳолларда танлов қайта ўтказилади.