2. Контрмаданият - қарама-қаршилик асосида ривожланадиган ва унга жавоб тариқасида юзага келадиган маданият қадриятларидир.
Маданият динамикасида а) макондаги маданият; б) замондаги мада-ниятлар ҳам мавжуд.
Маконий муносабатлар: а) мавжуд воқеаларнинг тартибини; б)моддий объектларнинг кўламини ифодалайди.
Замоний муносабатлар: а) алмаштирувчи воқеаларнинг тартибидан; б)уларнинг узунлигидан иборатдир.
Материалистлар: макон ва замонни онгдан ташқарида, онгга боғлиқ-масс, оламда содир бўладиган процесслар макон ва замонда юз беради деб ҳисобловчилар.
Идеалистлар: маконий- замоний муносабатлар онгга, абсоют идеяга, оламдан устун турувчи онгга боғлиқ, деб тушунтиради.
ХХ аср тасаввурига кўра макон: 3 ўлчовли континуумни ташкил қилади:
замон: 1 ўлчовга эга. Улар биргаликда ягона 4 ўлчовли континуумни ташкил қилади.
Шу боисдан ҳам бугунги кунда анъанавий маданият ва миллий-маънавий қадриятларга фақат эскилик сарқити деб қарамаслик лозим. Буларни тўғри англамаслик, ёки миллий-маънавий қадриятларга эскича ёндашиш биринчидан, миллий қадриятларни тўғри англашда худбинлик (синфий эгоизм) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин. Иккинчидан, Бертран Рассел томонидан илгари сурилган ижтимоий муносабатларда энг аввало умуминсоний манфаатлар устуворлигини эътироф этиш ҳам миллий нигилизм (яъни, миллат ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилинишига олиб келувчи сиёсий йўналиш) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.
Миллий қадриятларни инкор этишнинг миллий ғояга зидлиги. Миллий қадриятлар баъзилари ўтмиш мустабид тузум шароитида тазйиқ ва таҳқирга учраган, уларга «эскилик сарқити», «ўтмишнинг қодиғи» деган тамғалар босилган эди. Хатто, болани бешикка белаш, исириқ тутатиш, махси-кавуш кийиш, оёқни сандалда иссиқ тутиш каби беғубор одатлар ҳам шу таҳқирдан четда қолмаган.
Мустамлакачилик сиёсати соҳта қадриятлар, бегона таомилларни зўрлаб киритишга уринди. Халқимизнинг руҳи ва табиатига зид бўлган - ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик, беҳаёлик ва андишасизлик иллатлари илдиз ота бошлаган эди. Миллий маънавий қадриятларни ҳимоя қилиш миллат-чилик деб баҳоланди.
Ўзбекистон мустақиллиги маънавий қадриятларни юксалтириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. Миллий истиқлол ғояси бу қадриятларни тиклашни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Президент Ислом Каримов «Ота-боболаримиздан қолган эзгу удумга мувофиқ, кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатишдек ноёб инсоний қадриятларни янги мазмун ва амалий ишлар билан бойитиш ва мустаҳкамлаш зурур», деб таъкидлаган эди. Шу боисдан ҳам «Анъанавий қадриятлар»ни йўқ қилиб тараққиётга эришиш мумкин деган ғоя хавфлидир.
«Нур борки - соя бор» деганларидек, ўз фарзандлик ёки ота-оналик бурчларини унутаётган, муқаддас миллий қадриятларимизни оёқ ости қилаётган айрим кимсалар баъзан учраб турибди. Ўзларини дунёга келтирган оталари ё волидаларини «Қариялар уйи»га жойлайдиган, фарзандларини «тирик етим» қилиб, «Меҳрибонлик уйи»га ташлаб кетадиган кимсалар нафақат миллий ор-номус, оддий инсоф ва виждон, умуман, одамгарчилик йўқлиги миллий қадриятларимизга зид бўлган ачинарли ҳол.
Миллий ғоя руҳига ёт бўлган салбий хислатлардан бири - боқиман-далик, лоқайдлик иллатлари кишиларнинг ғайратини, ташаббусини бўғиб келган салбий одатлар ўтмиш тузумдан мерос бўлиб ўтди ва ҳозир ҳам айрим кишиларнинг фаолиятига салбий таъсирини ўтказиб келмоқда.
Мустабид тузимда мунофиқликка асосланган, якка ҳукмронликни даъво қилган расмий мафкура реал ҳаётни, одамларнинг ҳис-туйғулари ва орзу-интилишларини акс эттирмай қўйган эди. Ижтимоий онгдаги бу тузилиш натижасида одамларда ички норозилик ортди. Айримлар эса бу сохта ғояга ишонар эди.
Миллий мафкуранинг муҳим вазифаси - келажакка комил ишонч, эркин ва фаровон ҳаётга умид ҳиссини тарбиялашдир. Халқимиз азалдан ноумидликни, руҳий тушкунликни қоралаб келган.
«Эркинлик - масъулият» бўлгани каби, миллий маросимчиликни ҳозирги замон руҳига мос равишда таҳлил ва таҳрир қилиш зарурати, миллий ғояга мувофиқ тарзда ривожлантириш масъулияти вужудга келди. Масалан, тўй ва маракалардаги ортиқча исрофгарчиликка, ким ўзарликка чек қўйиш, бу маросимларни маънавиятга хизмат қиладиган даражада файзли, фаровон-ликни таъминлайдиган даражада камхарж қилиб ўтказиш, унинг миллий қадриятларимизга мос бўлиши лозимлиги Ўзбекистон Президентининг Фармонида (1998) ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.
Умумбашарий қадриятлар - моҳият эътибори билан аксарият халқлар эътиқод ва ҳурмат қиладиган, аммо генезиси (келиб чиқиши)га кўра бир ёки бир қанча миллатлар ҳаётидан олинган, умумэътироф этилган тамойиллар эканлиги, шубҳасиз.
Муайян миллий муҳитда амал қилганлиги учун ҳам умумбашарий қадриятларда маълум даражада миллийлик либоси сақланиб қолади. Масалан, қонун устуворлиги миллий истиқлол ғоясининг умуминсоний тамойили деб эътироф этилган. Ҳуқуқий демократик жамият барпо этаётган Ўзбекистон учун бу тамойилни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ва аҳолининг барча қатламлари онги ва фаолиятига таъсирли мафкуравий воситалар орқали сингдириш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Ўзбекистонда истиқомат қилаётган кўп миллатли халққа хос бўлган миллий қадрият - бағрикенглик, ўзаро аҳиллик, маданий-маърифий яқинлик-дир. Халқимиз шовинизм ва агрессив миллатчиликнинг, мутаассиблик, жаҳолат ва ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини қатъиян инкор этади, буларнинг тараққиёт ва барқарорлик, маънавият ва маърифат учун хавфини чуқур англайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |