Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар маъруза режаси



Download 221,66 Kb.
bet19/22
Sana17.12.2022
Hajmi221,66 Kb.
#889454
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
МИЛЛИЙ FОЯ ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР

1. Элитар маданият - (Француз, энг сара) - ҳар қандай ижтимоий тузилманинг бошқарув, маданият, фанни ривожлантириш функцияларини амалга оширувчи олий имтиёзли қатлам маданиятидир. Элита ҳақидаги назариялар даставалл Платон, Ницше ғоявий қарашларида баён қилинган бўлиб тизимли бир кўринишга ХХ аср бошларида В.Перетто, Г.Моска, Михельс таълимоти туфайли юзага келди.
Ҳозирги Fарб социологиясида элита турли хил кўринишларга кўра олиб қаралади. Бунда элита ҳокимиятга йўналган, сиёсий жиҳатдан энг фаол одамлар (Моска), жамиятда энг кўп обрў, мақом, бойликка эга бўлган, оммага нисбатан ақлий ва ахлоқий устунликка эга одамлар (Х.Ортега-И.Гассет), жамиятнинг ноижодий кўпчилигидан фарқ қилувчи қисми (Тоинб), энг малакали мутахассислар, менежерлар ва бошқарув тизимидаги олий хизматчилар (технологик детерминизм) каби изоҳланади. Ҳозирги замон социологияси элита назарияси Миллс, Рисмен, Белл қарашларида ўз ифодасини топган.
Киборлар (элита) маданияти билан боғлиқ бўлган қадриятлар эса - жамиятнинг имтиёзли табақалари учун шакллантириладиган, «санъат санъат учун» қоидасига асосланган маданият (масалан, нафис санъат, мумтоз мусиқа, фақат киборларгина мутолаа қиладиган бадиий адабиёт). Одатда киборлар маданияти намуналари оддий одамлар учун мураккаб бўлади ва уларни кўпроқ мақомга эга бўлган тоифа вакиллари истеъмол қиладилар.
2. Халқ маданияти - махсус тайёргарлиги бўлмаган шахслар томони-дан бунёд бўлган маданият қадриятларидир. Халқ ижодининг муаллифлари, одатда номаълумдир. Жумладан, афсоналар, эртаклар, достонлар («Гўрўғли», «Алпомиш» ва ҳ.к.), халқ ўйинлари, куй-қўшиқлари (лапарлар) ва бошқа. Ижросига кўра халқ маданияти элементлари якка (масалан, бахшилар), гуруҳий (қўшиқ ёки ўйин ижроси) ёки оммавий (масалан, сайиллар, халқ байрамлари) кўринишга эга бўлиши мумкин.
3. Оммавий маданият - ХХ аср ўрталарида оммавий мулоқот ва ахборот воситаларининг жамият ҳаётига чуқур кириб бориши ва барча ижтимоий гуруҳлар учун етарли бўлиши натижасида шаклланган ва моҳиятан барча ёшдаги аҳоли учун тушунарли бўлган маданият намуналари (оммавий эстрада мусиқаси, цирк ва ҳ.к.) қадриятларидир.
Оммавий маданият одатда киборлар ёки халқ маданият қадриятларига нисбатан камроқ бадиий қадрга эга ва у оммавий истеъмолга мўлжаллаб маданий қадриятларни ишлаб чиқишни ифодалайди ҳамда у индустриал жамиятларга хосдир. Оммавий маданият барча одамларга қаратилган бўлиб, муттасил равишда кундалик ҳаёт учун ишлаб чиқилади ва оммавий муомала воситалари фаолиятида ёрқин намоён бўлади.
Бундан ташқари маданий қадриятларнинг 2 хили мавжуд: 1. Субмада-ният. 2. Контрмаданият.
1. Субмаданият - (лот. атрофида, остида ва маданият) - ҳар бир ижтимоий гуруҳ ва авлодга хос бўлган, жамиятдаги ҳукмрон маданиятдан фарқланувчи маданият олами (масалан, ёшлар субмаданияти, миллий гуруҳлар, қариялар, жиноий гуруҳлар субмаданиятлари ва ҳ.к.). Субмаданият ҳукмрон маданиятдан тили, кийиниши, одатлар ва бошқа жиҳатлари билан фарқланади. Ёлғиз одамлар, спорт билан шуғулланувчилар, тиланчилар, ўғрилар, кар-соқовлар ва бошқа ўз маданиятига эгадирлар. Турли ижтимоий табақа вакиллари фарзандлари ҳам ўзаро фарқланадилар - улар турли мактабга қатнайдилар, турли китоблар ўқишади ва ҳ.к.

Download 221,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish