3. Ҳудди ана шу пайтдаянги давр руҳини ўзида мужассам-лаштирган, ижтимоий тараққиёт талабларига жавоб тариқасида қарор топган дунёвий тамойиллар, тушунча ва категориялар юзага келди. Бу ғоявий таълимотга кўра улар ислом диний мазмундаги жавобларни тайёрлаб, гўё ҳозирги тараққиёт ислом учун асли янгилик бўлмасдан, балки унутилган эскиликдан ўзга нарса эмасдир деб чиқди.
Улар янги даврга хос муаммолар ечимини ислом тамойиллари ва андозаларидан келиб чиққан ҳолда топишга ҳаракат қилдилар. Шунинг учун ҳам дунёвий тараққиёт келтириб чиқарган ва дунёвий мазмунга эга бўлган тушунча ва категорияларга исломий мазмун бера бошлади. «Ислом демок-ратияси», «Ислом социализми», «Ислом тараққиёт йўли» ва шунга ўхшаш бошқа кўплаган тушунчаларнинг вужудга келиши бу ислом дунёқарашининг беқиёс имкониятларидан эмас, балки ислом янги дунё талабларига мослаша олмаётганлигидан дарак беради. Бошқача қилиб айтганда ислом янги дунё муаммоларига ҳозирги замон тараққиёти даражасига мос келадиган жавоб тополмай ожиз қолганлигини кўрсатади.
Тўғри, исломда дунёвий илмларни тарғиб қилувчи, ақлни ҳақиқат мезони деб ҳисобловчи Мўтазалийлар оқими мавжуд бўлган. Ҳатто бундай мафкура милоднинг 813-850 йиллар орасида араб халифалигининг расмий давлат мафкураси деб ҳам эълон қилинган.
Ислом учун ёт ҳисобланган фалсафа ва бошқа дунёвий илмлар ислом динининг назарий асосларини мантиқ талаблари ва қоидаларига мувофиқ мустаҳкамланишига ёрдам берди. Лекин мантиқ қонунлари ва қоидалари эътиқод талаблари ҳамда эҳтиёжларини қондиришгагина қаратилиб чекланган, бир томонлама ҳарактерга эга эди. Исломнинг дунёвийлик томони бўлган такомиллашуви шу билан барҳам топди.
Дунёвий мазмундаги «Анъанавий қадриятлар» мезони деб аталувчи 3-саралаш босқичи XVIII аср Европа (биринчи навбатда Француз) маърифат-парварлари томонидан шакллантирилди. XVI-XVII аср французлар Ренессанс деб аталадиган уйғониш даври аслида IX-XII асрларда мусулмон шарқида, хусусан Хуросан, Моварауннаҳр ва Хоразмда биринчи навбатда Мўтазалийлар таъсири остида вужудга келган. Бизда Шарқ ренессанс деб аталувчи жамиятни ташкил этувчи барча соҳалардаги ижтимоий-маданий муносабат-ларда юз берган кескин юксалиш даврининг узвий давоми деб ҳам баҳо бериш мумкин. Чунки ўша даврларда Яқин ва Ўрта Шарқ мусулмонларининг ҳаёт тарзи, яшаш маданиятлари дунёнинг бошқа минтақалари, шу жумладан Европа христиан маданиятидан ҳам юксак ривожланганлиги билан мутлақо ажралиб турди.
XI асрнинг охирларидан бошланган Салб юришлари Европаликлар учун Шарқ маданиятига тақлид қилиш, уни қизиқиб ўрганиш даврининг бошланиши деб ҳам қараш мумкин. Европаликлар Шарқона муаммо маданияти, қадимги Юнон ва Рим маданиятларининг таркибий қисми бўлган, ҳозирда эса Европада унутилган ювиниш, тозалик гигиена маданияти билан турк ҳаммомлари орқали таниша бошлади. Fарб дастлаб илк бор ял-ял ёниб турган гиламлар билан, сўнгра шахмат ўйини билан бевосита Шарқ маданияти орқали яқиндан таниша бошлади.
Европаликлар учун ҳар томонлама ибрат намунасига айланган мусулмон шарқ маданияти таркиби бир вақтлар Юнон ва Рим маданиятига хос бўлган элементларни ғарб яна қайтадан ўзлаштириб олишга киришди. Мусулмон задоганлари оилаларидаги ўта нозик муносабатлар ва ислом динидаги кибор оилаларда аёлларга берилган ҳуқуқ ва эркинликларни католик черковига қарам христианлар ҳатто орзу ҳам қила олмаганлар.
Бироқ бир нарсага алоҳида урғу бериш лозим, у ҳам бўлса Европа Шарқ халқлари маданияти ва маънавиятига фақат ҳавас қилиш билан чекланиб қолмади. У энди Шарқ маънавияти ютуқларини ўзлаштириб олиш билан жиддий шуғуллана бошлади. Европаликлар мусулмон шарқ маданиятидан анча орқада қолиб кетганлигини илк бора англаб етган эдилар.
Суқрот, Афлатун ва Арастулардан бошланган дунёни билишда рационал ақлнинг ҳал қилувчи роли тўғрисидаги рационализм Форобий, Ибн Сино ва Ибн Рўшт ижодлари орқали Европага кенг тарқалиши натижаси ўлароқ европаликларда олдин анъана тусига кирган дунёни Инжил догмалари орқали идрок этишларига барҳам берди. Эндиликда теварак-атрофдаги нарса-ҳодисаларга мантиқ талаблари ва қоидалари орқали қарашга бўлган интилишнинг кучайишига сабаб бўлган эди.
XVIII аср Француз маърифатпарварлари эса табиий ва ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда диний дунёқарашдан фойдаланишни бутунлай ман қилиш ва ҳатто черковни давлат сиёсатидан, умуман маориф ва тарбия масалаларидан ажратиш зарур деб чиқдилар. Худди ўша даврларда жамият ва давлат, умуман ижтимоий ҳаётнинг дунёвий тараққиёт йўли тўғрисидаги таълимотлар етилиб кела бошлади. Ўша даврнинг йирик маърифатпарвар мутафаккирларидан Волтер, Ж.Ж.Руссо, Д.Дидро ва бошқаларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин.
Улар Европа маданияти асосида христианлик дунёқараши, маросим ва урф-одатлари, ахлоқ нормалари ва ҳ.к.лар ётишини билар эдилар. Лекин христианлик дунёқараши жамиятнинг кейинги тараққиётини таъминлашга қодир бўлмай қолган, аксинча тараққиёт тўсиқ кучга айланганлигини фош қилиб христианлик инсоният (Европа)нинг кейинги тараққиёти олдида жаҳилликдан ўзга нарса эмас, деб чиқдилар.
Мазкур мутафаккирлар томонидан гуманизм ғояларининг ишлаб чиқилиши «Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари деклорацияси»нинг моддалари учун асос бўлиб хизмат қилди. Ж.Ж.Руссо томонидан «Ижтимоий шартномалар» китоби (таълимоти)нинг яратилиши Европада христиан қадриятлари орқали-гина ижтимоий ҳодисаларга баҳо бериб, одатланган жамоатчилик учун инқилобий дунёқараш бўлиб хизмат қилди.
Дунёвий тараққиёт йўли ўз ичига асосан: 1) дунёвий фан ютуқлари; 2) гуманизм тамойилларига; 3) ижтимоий талаблар асосида шаклланган анъанавий ахлоқ нормаларига риоя қилишни ва ҳоказоларни қамраб олади.
Анъанавий маданият қадриятларининг 3 та шакли мавжуд:
1. Элитар маданият
2. Халқ маданияти
3. Оммавий маданият