Миллий бойлик статистикаси Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари


Миллий бойликнинг кенгайтирилган концепцияси: табиий ва инсон капитали статистикаси муаммолари



Download 96,4 Kb.
bet10/11
Sana19.04.2022
Hajmi96,4 Kb.
#563861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Миллий бойлик

Миллий бойликнинг кенгайтирилган концепцияси: табиий ва инсон капитали статистикаси муаммолари

Ҳаёт фаровонлиги ва сифатини ошириш ҳамда барқарор тараққиётни таъминлашга бўлган интилиш бутун дунёда ишлаб чиқариш омиллари қаторида инсон омилини – унинг билими ва малакаси билан уйғунликда биринчи ўринга қўйди. А.Смит томонидан эътироф этилган уч омил – капитал, ер, меҳнатнинг қўшилишида инсон ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омили ҳисобланади.


Миллий бойликнинг анъанавий унсурларидан фарқли ўлароқ, янги кенгайтирилган концепцияси табиий ва инсон ресурсларини ўз ичига қамраб олади. Бироқ кўпгина давлатларда миллий бойлик таркибига ханузгача асосий ва айланма капитал ҳамда аҳолининг шахсий мулки киритиб келинмоқда.
Инсон капитали – бу умр давомида инсон томонидан тўпланадиган жиҳатлар йиғиндиси (соғлиқ, билим, малака, касбий сифатлар ва бошқалар) бўлиб, улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш имконини беради. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий активларга қуйидаги талаблар қўйилади: эгалик қилиш ҳуқуқи имкониятининг ўрнатилиши ҳамда иқтисодий фойда (манфаат) келтира олиши. Инсон капитали бу талабларга тўлиқ жавоб бера олмайди, чунки инсон капиталининг эгаси ва тасарруф этувчиси инсоннинг ўзи ҳисоблансада, инсон капиталини шакллантириш манбалари турлича бўлади. Инсон шаклланиши оиладан бошланиб, маълум даврга келганда бу жараёнга давлат қўшилади (билим олиш, соғлиқни сақлаш жараёнларида), бу жараёнда иш берувчилар ҳам иштирок этиши мумкин, масалан ходимлар малакасини оширишда. Бундан ташқари инсон капитали шаклланишига қилинган харажатлар ва ундан олинадиган иқтисодий манфаат ўртасида аниқ бўлмаган вақт лаги мавжуддир. Инсон капитали қийматини миқдорий баҳолаш муаммолари қуйидагиларда намоён бўлади: инсон капиталига тааллуқли бўлган идентификацион белгилар ва элементлар таснифини ишлаб чиқишнинг мураккаблиги; статистика мавжуд бўлган усуллар таълим олиш ва соғлиқни сақлашнинг ривожини билвосита тавсифлайди ва инсон капитали шаклланишидаги сифат хусусиятларни баҳолаш имконини бермайди.
Табиий капиталга тикланадиган ва тикланмайдиган табиат инъомлари киради: ер, сув, фойдли қазилмалар, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво, энергиянинг табиий турлари. Эгалик қилиш ҳуқуқи жорий қилинадиган, шу билан бирга иқтисодий манфаат манбаи бўла оладиган табиий ресурслар миллий бойлик таснифида ишлаб чиқарилмаган моддий активлар таркибига киритилади.
МҲТда ер – бу ишлаб чиқарилмаган моддий актиб бўлиб, ер устидаги турпоқ, унда жойлашган сув хавзалари ҳамда қурилиш иншоатлари жойлашган ерлар ер таркибига киритилади.
Қазилма бойликлар – бу мавжуд техник тараққиёт даражасидан келиб чиқиб фойдаланиш иқтисодий маънога эга бўлган ер усти ва қаърида жойлашган фойдали қазилмаларнинг аниқланган захираси.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг етиштирилмайдиган биологик ресурслари – бу инсон иштирокисиз ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулини бера оладиган ва кейинчалик уларга эгалик ҳуқуқи ўрнатиладиган ёввойи флора ва фауна, ёввойи ўсимликлар ва ҳайвонлар.
Сув ресурслари – миллий иқтисодиётда фойдаланилишга яроқли бўлган ер усти ва остида жойлашган сувлар.
Табиий капитал ҳажмини миқдорий баҳолашда ҳудди инсон капитали каби муаммолар мавжуд бўлади. Бу капитални баҳолашда сарф-харажат усулини қўллаш мумкин эмас, чунки бу капиталнинг шаклланишида инсон ҳеч нима сарфламайди. Баҳоланаётган табиий капитал унсурларига ўхшаш унсурнинг бозорда мавжуд эмаслиги бозор баҳолари усулидан фойдаланиш имконини бермайди.
Бугунги кунда энг кенг тарқалган усул рента усули бўлиб, табиий ресурсдан олинадиган даромад даражаси (дифференциал рентани ҳисоблаш орқали) бўйича баҳолашга асосланади.
Жаҳон банки томонидан олиб борилган тадқиқотларда миллий бойлик унсурларининг хизмат қилиш муддати 25 йил қабул қилинган. Бунда табиий ресурсларнинг амортизацияси йилига 4% дан чизиқли усулда чегириб борилади. Хизмат муддатининг 25 йил қилиб қабул қилиниши табиий ва инсон капитали шу муддат атрофида хизмат қилади.
Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар статистикасида табиий капитал ва унинг элементларини баҳолашда асосан рента усулидан фойдаланилмоқда. Масалан, фойдали қазилмаларни баҳолашда Жаҳон Банки экспертлари барча капиталлар учун хизмат қилиш йилини 25 йил, фойдали қазилмалар – тикланмайдиган ресурс бўлгани учун жорий йилнинг рентаси ёки қазиб чиқариш натижалари олинадиган йиллик амортизация нормасини 4,0 % га тенглаштириб олганлар. Фойдали қазилмалар – тикланмайдиган ресурс бўлгани учун йилнинг рентаси ёки қазиб чиқариш натижасида олинадиган иқтисодий фойдаси (фойдаланилган асосий капиталнинг йиллик амортизацияси ва фойдаси суммаси чегириб ташланганидан сўнг) тўғрисидаги маълумотлари асосида баҳоланган.
Аҳоли жон бошига тўғри келган миллий бойликнинг капитал турлари бўйича тақсимланиши табиий ва инсон капиталининг табиий бойликнинг шаклланишидаги ўрнини кўрсатади (12.12-жадвал). Хусусан, Шимолий Америка ва Ғарбий Европа давлатларида табиий капитал ҳиссаси паст, лекин инсон капиталининг ҳиссаси юқори даражага эга. Инсон капиталининг қийматини баҳолаш учун соғлиқни сақлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, таълим ва малака ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш учун харажат ва сарфлар йиғиндисига асосланган.



Download 96,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish