Миллий бойлик статистикаси Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари


Активлар ва пассивларнинг давр боши (охири) даги баланси



Download 96,4 Kb.
bet2/11
Sana19.04.2022
Hajmi96,4 Kb.
#563861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Миллий бойлик

Активлар ва пассивларнинг давр боши (охири) даги баланси:



Активлар (талаблар).

Пассивлар (мажбуриятлар).

1.Номолиявий активлар

3.Молиявий мажбуриятлар

2.Молиявий активлар

4.Ўзига тегишли капиталнинг соф қиймати (n1+n2-n3)

БМТ нинг МҲТ-93 даги концепциясига биноан миллий иқтисодиёт ва унинг секторлари бўйича мулкий ҳолатни – бойликнинг ҳажмини ҳисоблаш мумкин. Активлар ва пассивлар балансининг йил боши ва охиридаги кўрсаткичларини солиштириши натижасида, соф активлар – миллий бойликнинг ҳажмини ўзгариши (мутлақ ва нисбий) ни аниқлаш имконини беради. Иқтисодий статистикада соф активлар – миллий бойликни ҳажмини ҳисоблашда молиявий активлар (талаблар) ва молиявий пассивлар (мажбуриятлар) фақат ташқи мамлакатларга нисбатан олинади, чунки ички талаблар ва мажбуриятлар мамлакат миқёсида бир-бири билан қопланиб кетади.


Мамлакатнинг соф активлари – миллий бойлиги – мамлакатнинг мулкий ҳолати кўрсаткичи захира кўрсаткичлари туркумига киради. У маҳсулот, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий даромади кўрсаткичлари (булар “оқим” кўрсаткичлари) дан фарқ қилади. Захира кўпайиши (камайиши) ҳажмини ва унга таъсир этган омилларни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:

А10+иқ+бс+р


бу ерда: А0, А1 –йил боши ва охиридаги активларнинг қиймати; Dиқ - иқтисодий ҳаракатлар (ишлаб чиқариш, сотиш –сотиб олиш, инъом этиш) натижасида активлар қийматининг ўзгариши;Dбс- активлар қийматини иқтисодий ҳаракатларга боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятлар туфайли ўзгариши (фойдали қазилмаларнинг очилиши, табиий офатлар ва бошқалар натижасида);DР – активларнинг номинал қийматини инфляция (дефляция) натижасида ўзгариши.


Барча сабабларга кўра активлар қийматини ўзгариши (амалдаги баҳоларда): DА = А10; агар активларнинг физик ҳажмини ўзгаришини, яъни динамикасини ўрганмоқчи бўлсак, унда баҳо (нарх) факторини таъсирини эътиборсиз қолдирамиз. Бунда активлар динамикаси, индекси IА1Р0 : А0; бунда А1Р0 =q1p0, солиштирма нархларда баҳоланган активларнинг йил охиридаги қиймати.
Иқтисодий активларнинг ҳажми динамикаси ва бошқа жиҳатларини тўлароқ ўрганиш учун статистика амалиётида биринчи навбатда улар таснифланади, яъни классификация қилинади. Таснифлашда турли-туман активларни у ёки бу муҳим белгиси – хусусияти, хоссасига биноан олдиндан белгиланган гуруҳларга ажратилади. Бу гуруҳлар БМТ нинг статистика комиссияси томонидан барча мамлакатлар учун стандарт ҳолида тавсия этилади.



Download 96,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish