Қимматли қоғозлар (акциялардан ташқари) қоидага асосан молия бозорларида сотилади ва сотиб олинади ҳамда эгалик қилувчига маълум пул даромадлари олиш ҳуқуқини беради. Бундай активлар гуруҳига заёмлар, векселлар ва қарз мажбуриятлари (долговые объезательства) кабилар киради.
Акциялар ва иштирок этувчи бошқа кўринишдаги қимматли қоғозлар эгалик қилувчининг девиденд олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзувлар сифатида капиталда аксини топади. Шунингдек корпоратив корхонанинг тугатилиши муносабати билан барча қарзларини узгандан кейинги қоладиган маълум қисм маблағлари ҳам шу жумладандир.
Техник суғурталар резервлари ҳам суғурта полислари эгаларининг активлари ва суғурта компаниялари ҳамда пенсия фондларининг мажбуриятлари ҳисобланади. (ҳаётни суғурталаш ёки бошқа турдаги суғурталар бўйича)
Дебитор ва кредиторларнинг бошқа ҳисоблари савдо кредитлари, аванслар ва зарур молиявий ресурслар олиш манбалари сифатидаги молиявий активлар ҳисобланади.
Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғи бўйича справка тариқасида ажратиб кўрсатилади, чунки бу инвестицияларга тегишли молиявий активлар ёки мажбуриятлар юқорида кўрсатилган гуруҳлар таркибида ҳисобга олинади. (акциялар, заёмлар ва бошқалар). Бироқ чет эл инвестициялари жами суммасининг алоҳида аниқланиши актив ва пассив балансининг миллий ҳисоблар тизимидаги бошқа ҳисоб рақамлари билан боғланиши учун, шунингдек, тўлов балансинини тузиш учун керак бўлади.
Миллий бойлик статистикасини МҲТ-93 асосида ташкил этиш ва ҳисоблаш ишлари МДҲ доирасида амалга оширилмоқда ва уни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмокда.
Қайта тикланадиган (физик) капитал статистикаси
Миллий бойликнинг асосий компонентларидан бири асосий капитал ҳисобланади. Асосий капитал бу – маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор ва нобозор хизматлар кўрсатиш учун узоқ давр, лекин бир йилдан кам бўлмаган муддатда бир неча маротаба ёки доимо ишлатиладиган ишлаб чиқарилган активлардир. Асосий капитал таркибига узоқ муддатда ишлатиладиган муайян турдаги товарлар киритилмайди: майда асбоб-ускуналар ва инвентарлар, баъзи ҳарбий анжомлар (вайрон қилиш воситалари ва уларни элтиб бериш воситалари), уй хўжалиги томонидан сотиб олинган ва пировард истеъмоли учун фойдаланиладиган машиналар ва жиҳозлар (автомобиллар, мотоцикллар, велосипедлар, мебель, маиший техника) асосий капитал таркибига киритилмайди. Аммо, улар ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилса – асосий капитал таркибига киритилади.
Ерларни ободонлаштириш (ҳолатини) ва бошқа ишлаб чиқарилмаган моддий активларни яхшилаш бўйича қилинган харажатлар ҳам асосий капитал таркибига киритилмайди. Балансда асосий капитал таркибига қўшимча ҳолда қуйидагилар киритилади:
а) “Бошқа иншоотлар” кичик гуруҳига тарихий обидалар (агар уларни харид баҳолари бўлса);
б) “Машиналар ва ускуналар” гуруҳига фуқаролик мақсадларида фойдаланиладиган ҳарбий жиҳозлар (автомобиллар, компьютерлар ва ҳоказо);
в) “Транспорт воситалари” кичик гуруҳ космик учувчи аппаратлар;
г) “Ҳайвонлар” гуруҳига қуёнлар, балиқлар, уй қушлари ва асал арилар;
д) тугалланмаган объектларнинг (қурилиш, ишлаб чиқариш, ёш ҳайвонлар, мевага кирмаган кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқалар) қийматлари, агар улар мулк эгасини ўзгартиришса.
Do'stlaringiz bilan baham: |