Виждон эркинлиги – фуқароларнинг истаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир. Виждон эркинлиги ҳуқуқи БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1981 йил 25 ноябрда қабул қилинган 36-55-сон Резолюциясида белгиланган инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб қайд этилган.
Виждон эркинлиги демократиянинг ажралмас таркибий қисмидир; у фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлиги, барча диний конфессияларнинг қонун олдида тенглиги, динга эътиқод қилиш ёки қилмасликка нисбатан ҳеч қандай мажбурият йўқлиги, диний идора ишларига давлатнинг аралашмаслиги, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслигини ифода этади. Виждон эркинлиги диндорларнинг диний ҳис-туйғуларини ҳақоратламаган ҳолда диний мутаассиблик, жаҳолатпарастлик, даъват ва низога, экстремизмга, қонуний давлатга қарши диний партия, жамоа, уюшма, ҳаракат ва жамғармалар тузилишига қарши ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш эркинлигини ҳам кафолатлайди. Мазкур қонуннинг 1- ва 4-моддалари фуқаролар ўзларининг динга бўлган муносабатини эркин белгилаш, маросим ва удумларни бажариш ҳамда қонун олдида барчанинг динга бўлган муносабатларидан қатьи назар тенглигига кафолат беради. Ўзбекистонда дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилган, шунингдек, куч ишлатишни тарғибот қилиш, миллатлар ва диний ташкилотлар орасига низо солиш учун диндан фойдаланиш ва конституциявий тузум асосларига қаратилган ҳаракатлар ман этилади. Расмий (қонуний) мақомга эга диний ташкилотларнинг динни тарғиб этишда ОАВ ва матбуотдан фойдаланиш эркинлиги ҳам қонун доирасида кафолатланади. Масалан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ўз газета ва журналларига, нашриёт ва кутубхонасига эга бўлиб, уларни тарқатишда алоқа муассасаларидан бемалол фойдаланмоқда. Ҳозирги даврда мамлакатимизда 16 та диний конфессия – уюшма мавжуд бўлиб, буларнинг энг йириклари ислом, православ ва яҳудийликдир. Улар ихтиёрида масжидлар,мадрасалар, синагогалар, черковлар, журнал ва газеталар бор.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлариданминглаб фуқаролар ҳаж зиёратига,умра сафарига бемалол бориб келмоқдалар. Барча фуқаролар учун Виждон эркинлиги талаблари ва тамойилларини амалга ошириш имкони тўла таъминланиб, у жамиятимиз маънавий ҳаётининг таркибий қисмига айланган. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда муҳим ва мураккаб масала бўлиб, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар туради. И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Сўзда эмас, амалда ҳар бир кишининг виждон эркинлигини, эътиқод эркинлигини таъминлашимиз керак. Биз одамларнинг маънавий тарбиясини ўйлаб, тинчлик ва хайрли ишларни кўзлаб ҳаракат қилаётган ҳар бир кишини қўллаб-қувватлаймиз, улар билан ҳамкорлик қиламиз”18. БМТ Низомидан тортиб, барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда, ҳамма мамлакатларнинг Конституцияси ва қонунларида виждон эркинлиги масаласи ўз ифодасини топган. Ўзбекистон давлатининг дин соҳасидаги сиёсати ана шу декларациянинг асосий тамойилларига мос тушади. Дунёвий давлатимизнинг дин соҳасидаги сиёсати турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини назарда тутади. Давлат қонунларида диний эътиқод ҳар кимнинг хусусий иши деб белгиланган. Айни вақтда “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди” (61-модда). Асосий қонунимиз Ўзбекистон фуқаросини миллати, ирқи, жинси ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли деб билади, шунингдек, ўз эътиқодини эркин намоён этиш, ибодат қилиш, урф-одатлар ва миллий анъаналарини давом эттириш ва уларни ҳурмат қилишни кафолатлайди. Конституцияда белгиланган ушбу қоидалар 1998 йилда ЎзР Олий Мажлисининг 11-сессиясида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрир) Қонунда янада кенгроқ ифодасини топди. Ушбу қонуний ҳужжатларда белгиланган қоидалар дунёвий демократик давлатнинг динга муносабатини акс эттиради. Зеро, Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгандан кейин барпо этилган миллий давлатбу – дунёвий характердаги давлатдир.
Диний қадриятларни ҳурматлаш. Ер куррасида энг кўп тарқалган, жаҳон халқларининг асосий қисми эътиқод қилувчи ва жаҳон динлари деб тан олинган динлар: буддавийлиқ христианлик ва ислом динидир. Дин инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган баъзи мураккаб ижтимоий, маънавий, руҳий вазифаларни ҳам бажаради. Хусусан, у аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан бахраманд қилишга хизмат қилади. Айни пайтда, ҳар бир дин турли урф-одат, маросим ва байрамлар ёрдамида ўз қавми турмушини тартибга солиш, назорат килишга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга, динда қабул қилинган урф-одатларнинг унга эътиқод қилувчилар томонидан ўз вақтида амал қилиб борилиши ҳам шарт қилиб қўйилишини таъкидлаш зарур. Диний бағрикенглик (толерантлик) – хилма-хил диний эътиқодида бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хизмат қилишини англатади. Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир.
Қадимдан диёримизда буддавийлиқ зардуштийлиқ насронийлик, яҳудийлик, ислом динлари ёнма-ён яшаб келган, маданият марказлари ҳисобланган шаҳарларимизда масжид, черков, синагогалар фаолият кўрсатган. Уларда турли миллат, элат ва динга мансуб халқлар, қавмлар ўз диний амалларини эмин-эркин адо этган. Ватанимиз тарихининг энг мураккаб, зиддиятли, оғир даврларида ҳам юртимиздаги мавжуд дин вакиллари орасида диний асосда можаролар бўлган эмас. Бу юртимиз халқларининг диний бағрикенглик борасида катта тажрибага эга бўлганидан далолат беради.
Ҳозирда мамлакатимизда ўн олти конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларга ўз диний маросимларини ўтказиш ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиш учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Конституциясида, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.
Маълумки, дунёдаги динлар асл моҳиятига кўра, эзгулик ғоясига асосланади ва тинчлиқ яхшилик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Одамларни халоллик, поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади. Инсон ҳаётининг асл мақсади инсон ва табиатга нисбатан одилона, оқилона муносабатда бўлиш, доимо яхши, савобли ишларни амалга оширишдан иборатлигини таъкидлайди. Шундай экан, ҳақиқий диний қарашлар ортида диний бағрикенглик ётади.
Бутунги глобаллашув тенденциялари турли соҳаларда тобора авж олаётган, натижада у ёки бу ҳудудда етакчи мавқега эга бўлиш учун гоҳ яширин ва гоҳ очиқчасига мафкуравий, айрим ҳудудларда геосиёсий, геостратегик манфаатлар ўзаро тўқнашаётган, бир-бирлари билан зиддиятга киришаётган даврда диний ғоялардан фойдаланиш ҳам баъзи сиёсий «ўйинчи»лар учун асосий омиллардан бири деб қаралмоқда. Айниқса, айрим минтақаларда ислом динидан фойдаланишга уриниш кенг авж олмокда.
Бугун мустақилликка эришган Марказий Осиё давлатлари демократок жамият қуриш йўлидан жадал одимлаб боришмоқда. Бироқ буни истамаётган хорижий сиёсий кучлар халқлар ўртасига нифоқ солиш, турли экстремистик, бузғунчи ғояларни байроқ қилиб олиб минтақавий бирлик ва ҳамжиҳатликка путур етказишга, ислом динига азалий хос бўлган бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, эзгулик каби қадриятларга зид хатти-ҳаракатларни амалга оширишга интилмоқдалар. Бу ижтимоий тараққиёт ва демократлаштириш жараёнларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Диний бағрикенглик, яъни нафақат бошқа диний конфессия вакилларига нисбатан сабр-бардошли бўлиш, балки диний эътиқод эркинлигига ҳуқуқий жиҳатдан эга ўз ватандошларига нисбатан ҳам бағрикенг, сабр-каноатли бўлиш демократок жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир. Демократок давлат айнан шундай тамойилга таянади, диний эътиқод эркинлигини кафолатлайди. Диний ва миллий бағрикенглик демократок давлат ва жамиятнинг муҳим талаби эканининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бағрикенглик фуқаролараро тотувликни таъминлайди, жамиятда табиий равишда учрайдиган ижтимоий фарқларнинг кескинлашувига, ижтимоий низоларнинг юзага келишига йўл қўймайди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу муносабат билан миллий ғоямиз салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлар экан: «Миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги боскичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборат»19, — деб ёзади.
Диний бағрикенглик демократик давлат қуриш учун, демократик ижтимоий муҳитни шакллантириш учун ҳам ниҳоятда зарур. Диний бағрикенглик мазмун-моҳиятининг ўзи фуқаролар ўртасида ўзаро тенглик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик муносабатлари бўлишини тақозо этади. Буни «диний бағрикенглик» атамасига берилган таърифдан ҳам билса бўлади. «Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати»да «диний бағрикенглик»ка қўйидагича таъриф берилган: «хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хизмат қилишини англатади»20. Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир, деб баҳо берилади.
Бағрикенглик дин учун, диний эътиқод эркинлиги учун табиатан хос хусусият. Мамлакатимизда демократизм тамойили айнан шу парадигмага асосланади. Бунга биноан, ислом диний эътиқоди табиатан ва тарихан эркин эътиқод. Ушбу ҳолат ислом динининг муқаддас манбаи – Қуръони каримда ғоявий жиҳатдан мустаҳкамланган. Хусусан, «Юнус» сурасининг 99-оятида шундай дейилган: «Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур киласизми?!»21 Ушбу оят ислом динининг асл мохияги толерантлиқ яъни диний бағрикенгликка асосланиши, эътиқод эркинлиги исломда устувор эканини исботлайди. Исломга мажбуран, жазо йўли билан киритиш катъиян ман килинади. Бунга «Наҳл» сурасининг 125-ояти ҳам асос бўлади: («Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли(дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!»4
Ушбу оятлар мазмуни кишини диний экстремизмнинг ислом динига батамом зид бўлган зўравонлик моҳиятини англашга, диний бағрикенглиқ одамохунлик, яъни инсонпарварлик томон юз тутишига олиб келади. Дин ҳақида юзаки тасаввур ва билимга эга бўлган киши эса, аксинча, жаҳолат ботқоғига ботади, манфур сиёсий мақсадларни кўзлаб содда кишиларни йўлдан урувчи «даъватчи» унсурларга алданади. «Ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат» шиорининг асл мазмуни кишиларга, жамиятга тўғри йўл кўрсатиш, уни экстремизм йўлидаги фожиалардан қуткаришдир. Ислом дини шундай бағрикенгликни тарғиб қиладики, унга кўра инсон бирон бир жонзотга зарар етказмаслиги даркор. Бу ғояни Куръони каримнинг «Моида» сурасида учратамиз. Ушбу суранинг 32-оятида: «Бирор жонни ўлдирмаган ва ёки Ерда (бузғунчилик ва қарокчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир»22, дейилган.
Бир сўз билан ифодалаганда, диний маърифат ва бағрикенгликни ривожлантириш демократик, очиқ жамиятни шакллантириш учун ғоявий асос бўлади, ҳеч қандайэкстремизм ва терроризмга ўрин қолдирмайди. Чунки бундай шароитда диний экстремизм ва терроризм учун маънавий асос, база йўқолади, жамиятда соғлом маънавий-ғоявий муҳит қарор топади. Бу борада мамлакатимизда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг катта аҳамияти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |