Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик Миллат ва миллатлараро муносабатларга доир тушунчалар мазмун моҳияти



Download 368,5 Kb.
bet1/12
Sana22.02.2022
Hajmi368,5 Kb.
#86580
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
millatlararo totuvlik va dinij barike


Aim.uz

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик


1. Миллат ва миллатлараро муносабатларга доир тушунчалар мазмун моҳияти.
2.Мустақиллик даврида миллатлараро тотувликнинг таъминланиши, миллий–маданий марказларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
3.Диний бағрикенглик, виждон эркинлиги ва диний қадриятларга муносабат омиллари.


Таянч сўзлар: миллат, миллий муносабатлар, этнос, этник бирлик, элат, элатлар ва халқлар, диаспора, миллатлараро муносабатлар, ватанпарварлик туйғуси, космополитизм моҳияти, миллатчилик иллати, мустақиллик даври, миллий–маданий марказлар, миллатлараро тотувлик, миллий ғоя, умумбашарий қадриятлар, диний бағрикенглик, конфессия тушунчаси, виждон эркинлиги, диний қадриятлар, тенг хуқуқлилик.


Ўзбекистон ўзининг кўп асрлик тарихида қадим-қадимдан кўпмиллатли ва кўпконфессияли мамлакат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Турли миллат ва динга мансуб миллионлаб кишилар ўз тақдирларини ва келажакларини Ўзбекистон билан боғлаб, бу қадимий сахий заминда тинч-тотув яшамоқдалар”1 . Бизга маълумки, кўпмиллатли демократик жамиятда кўпинча миллатлараро муносабатлар давлат сиёсатининг асосий компоненти сифатида намоён бўлади.
Ўзининг таркиби ва мазмуни жиҳатидан хилма-хил халқлар бирлигидан ташкил топган бизнинг жамиятимизда миллатлараро тотувликни сақлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг катта қадриятимиз, бу – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир2. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кундаги яна бир муҳим вазифа мамлакатимизда миллатлараро ва конфессилараро тотувлик ғоясининг доимий устувор бўлишини таъминлаш билан боғлиқ. Бунда инсонпарвар, адолатли, ҳуқуқий жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатимиз аҳолиси онгида ҳар бир миллатнинг ўз миллий маданияти борлигини, ҳар бир этнос, этник гуруҳ дунёда ягона эканини, уларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, зинҳор бирини бошқасидан устун қўйиш мумкин эмаслигини назардан қочирмаслик ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Ҳозирги глобал ўзгаришлар шаротида дунёнинг қайси бир нуқтасига назар ташламайлик, иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг миллий ва миллатлараро муносабатларга боғлиқлиги ва алоқадорлигини кўрамиз. Шу боисдан бугунги кунда республикамиздаги мавжуд миллатлараро тотувликни сақлаб қолиш ва янада ривожлантириш, мазкур жараёнга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этишга доир амалий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш ҳамда такомиллаштириб бориш зарурияти ортиб бормоқда. Бунда республикамиздаги этник гуруҳларнинг самарали фаолиятига кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда, мазкур жараёнга глобаллашувнинг таъсирини ҳам эътибордан соқит қилмаслик лозим. Зеро, бугунги кунда нафақат глобал тармоқларда балки хорижий ОАВда ҳам Марказий Осиё минтақасидаги миллатлараро муносабатларни ўзгача талқин қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу ахборот хуружининг асосан ташқи сиёсий кучларнинг буюртмаси билан амалга оширилаётгани ҳамда минтақадаги миллатлараро муносабатларни кескинлаштиришга йўналтирилаётгани мазкур масалага алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Чунки Марказий Осиё минтақасида яшаб келаётган халқлар ўртасида ҳеч қачон ўзларига тегишли ҳудуднинг жўғрофий ўрни борасида норозилик кайфияти туғилмаган. Маҳаллий халқларнинг асосий қисмини тарихан ўзларига тегишли ҳудудларда яшаб келган бўлса, уларнинг маълум қисми чегаралаш натижасида тарихий ватанларининг маъмурий чегарасидан ташқарида қолиб кетган. Ўзбекистон атрофидаги деярли барча чегара худудларида турли миллатга мансуб маҳаллий халқлар биргаликда истиқомат қилиб келмоқда.
Бугун миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш бир давлат ҳудудида кечадиган ҳодисалар эмас, улар халқаро, айниқса минтақавий аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, этносиёсат миллий давлатлар томонидан ишлаб чиқилса ва амалга оширилса-да, у мудом халқаро ёки минтақавий резонанс берадиган ҳодисага айланиб бормоқда.
Миллатлараро муносабатлар фуқаролик жамиятини ҳаракатга келтирадиган, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари амал қилишини таъминлайдиган институтлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир институт фаолияти ёки ҳукумат қабул қиладиган қарорлар ўзидан-ўзи реалликка айланмайди. Агар жамият полиэтник хусусиятларга эга бўлса, ундаги институтлар фаолияти қабул қилинадиган қарорлар миллатлар ва элатлар вакилларининг диққатини тортмай қолмайди.
Демократик жамият - бу, энг аввало, фуқаролик жамиятидир. Чинакам демократиянинг олий мазмуни-шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бунда инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти тинч-тотув яшайди.
Фуқаролик жамияти шаклланиб бораётган Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш ва ривожлантиришда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш лозим.
Биринчидан, миллатлараро муносабатларни ижтимоий тараққиёт нуқтаи назаридан ҳал этиш жаҳон халқларининг, айниқса полиэтник давлатларнинг глобал муаммолардан биридир. Англияда Ольстер, Францияда Корсика, Испанияда Каталония, Италияда Жанубий Тиролия, Бельгияда Фламандия, Хитойда Уйғур автоном тумани ва Тибет, Болгарияда турклар, Туркияда курдлар, Украинада Донецк ҳамда Луганск миллий низоларга, ижтимоий этник тўқнашувларга сабаб бўлиб келади. Собиқ СССР ва социалистик лагернинг тарқалиши билан унинг ўрнида пайдо бўлган мустақил давлатларда, айниқсаЮгославия, Руминия, Венгрия, Чехословакия, Украина, Қирғизистон, Грузияда миллатлараро тўқнашувлар авж олди. Ҳаттоки, энг ривожланганАҚШдек давлатда ҳам миллий-этник муаммолар мутлақ ҳал этилмаган. Ўз навбатида бугунги кунда глобал ўзгаришлар шаротида юзага келаётган имкониятлардан фойдаланишда турли давлатлар ўртасида кескин тафовутлар ҳам учраб турибди. Мазкур жараён, аввало, қудратли давлатларга ўз геосиёсий манфаатларини қондиришда улкан афзалликларни юзага келтирмоқда. Бундай геосиёсий манфаатлар эса иқтисодий тафовутларнинг кучайишига, нисбатан кам ривожланган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан қудратли мамлакатлар тамонидан иқтисодий асоратга солишига омил бўлмоқда. Оқибатда мазкур тенденциядан норозилик кайфияти миллатлараро муносабатлар совуқлашишига ҳам олиб келмоқда. Ўз навбатида иқтисодий жиҳатдан қудратли миллатларнинг иқтисодий дастаклар ҳамда ОАВ ёрдамида ўз қадриятлар тизимини ўзга миллатлар турмуш тарзига сингдиришга уринаётганлиги, табиий равишда, норозилик кайфиятларининг, мазкур миллат вакилларига нисбатан салбий муносабатнинг шаклланишига замин яратиб бермоқда.
Иккинчидан, бугунги глобал тараққиёт миграцион жараёнларни кучайишига ҳам олиб келмоқда. Натижада, дунё давлатлари тобора кўпмиллатли характер касб этиб бормоқда. Мазкур тенденция, ўз навбатида, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар тизими мураккаблашувига, миллий муносабатларда янгидан янги муаммоларнинг юзага чиқишига олиб келмоқда. Шунингдек, муайян мамлакатларда чет элликларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетишига қарши титул миллатларда ўз устунлигини сақлаб қолиш учун фавқулодда чоралар қўллаш даъватлари, миллатчилик кайфиятларини кучайиши кузатилмоқда. Яъни, глобал этник муносабатлар тизимидаги уйғунлашув «бир хил одатлар, умумий принциплар бўйича яшаш, умумий қадриятларга асосланиш, бир хил анъаналарга ва ахлоқ нормаларига бўйсуниш, қоидаларни бирхиллаштиришга интилиш»3муайян миллатларнинг миллий турмуш тарзи, миллий маънавиятларининг емирилишига олиб келмоқда. Ушбу вазиятда миллий ўзликни сақлаш инстинкти, кўп ҳолларда, миллий маҳдудликка, ўзга қадриятлар тизимини ёппасига, кўр-кўрона инкор этилишига ёки миллий нигилизм кучайишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Учинчидан, миллатлараро муносабатларда ўзаро тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тарақиётига хизмат қиладиган ғоят муҳим омилдир. Зеро, жамият томонидан унинг парчаланиши ва беқарорлашуви учун кучли омил сифатида юзага келадиган миллатлараро манфаатларнинг тўқнашувига олиб келади. Миллатлараро муносабатлардаги ўзаро тенглик, самимийликка асосланган тотувлик ва диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенглик тараққиётимизнинг муҳим омилларидан бири эканлиги халқимиз онги ва қарашларида шаклланган ҳамда ҳаётимизнинг реал амалиётига айланаётган бир шароитда давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Тўртинчидан, XX аср охирларида собиқ Совет тузуминингмиллий масалабўйича олиб борган сиёсатидаги хатолар, миллий манфаатлар борасидаги ноҳақликлар оқибатида юзага келган парокандалик, турли Республикалар сингари мамлакатимизда ҳам содир бўлаётган эди. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бошчилигидаги ҳукуматраҳбарияти олиб борган оқилона сиёсат оқибатида тоғли Қорабоғ, Грузия сингариҳудудларда содир бўлган воқеалар Ўзбекистонда бўлиб ўтмади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат яшайди. Булар эса биргаликда Ўзбекистон халқини ташкил этади. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида бораётган эканмиз, миллатлар орасида тотувликни мақсадли йўлга қўйишимиз даркор.
Бешинчидан, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда яшовчи халқлар, миллатлар ва элатларда ўзлигини англаш, ўзининг этномаданиятини ривожлантириш, жаҳон халқлари билан интеграцияга киришиб яшаш имконияти пайдо бўлди.4
Ўзбекистонда миллий давлатчиликни ривожлантириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш борасида чуқур ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қисқа вақт ичида мамлакатда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англашни ривожлантириш учун соғлом сиёсий муҳит шаклланди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, кўпмиллатли демократик жамиятда кўпинча миллатлараро муносабатлар давлат сиёсатининг асосий компоненти сифатида намоён бўлади. Миллий этник жараёнларнинг қулай ривожи жамият тараққиётининг асосини ташкил этар экан, ҳар қандай мавжуд тизимдаги расмий сиёсат этник барқарорликнинг таъминланиши учун йўналтирилган бўлиши лозим. Чунки этник барқарорлик сиёсий мувозанатнинг сақланишида муҳим ўрин тутса, сиёсий барқарорлик эса иқтисодий-ижтимоий, маданий ва маънавий тараққиётнинг кафолатидир. Президент И.А.Каримов таъбири билан айтганда, «Кўп миллатли ва кўп тилли мамлакатларда ўз давлатларига ном берган асосий миллат билан бу мамлакатларда истиқомат қилувчи этник озчилик ўртасидаги ўзаро муносабатлар ички сиёсий барқарорлик ва миллий хавфсизликнинг ҳал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмоқда».5 Инсон ҳуқуқлари ва унинг қадр-қиммати етакчи ўринда турган демократик давлатда миллатлараро муносабатлар барқарор ривожланади. Миллатлараро муносабатлар негизида эса ҳар бир миллатнинг ўзаро алоқалари жамиятнинг этник ривожини таъминлайди.
Демократик жамиятда миллатлараро муносабатлар ривожини таъминлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: Биринчидан, миллатлараро муносабатлар жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий барқарорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, у ўз навбатида этник мувозанатни ва ижтимоий тараққиётни таъминлайди. Иккинчидан, жамиятда ҳар бир миллатнинг урф-одат, анъана, қадриятлари сингари ўзига хос хусусиятлари мавжудки, бу нарсалар бошқалардан ҳурмат ва эътиборни талаб этади. Учинчидан, жамиятда маъавий дунёқарашнинг пастлиги яъни бошқа миллатга нисбатан ўз миллатини устун қўйиш, ўзга урф-одат, маданият ва анъаналарни менсимастлик ҳам миллатлараро муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Тўртинчидан, фуқаролик жамиятининг истиқболини таъминлаш учун миллий маданий марказлар ва миллий типдаги ташкилотлар фаолиятини умумдавлат ва умумхалқ манфаатларига мувофиқлаштириш ҳамда уларни миллий биқиқликдан умумтараққиёт томон йўналтириш лозим. Бешинчидан, демократик жамиятда миллатлараро муносабатларда мувозанатни таъминлашда ҳар бир миллатга хос этнопсихологияни инобатга олиш талаб этилади.



Download 368,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish