Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик Миллат ва миллатлараро муносабатларга доир тушунчалар мазмун моҳияти


Элат деган тушунча арабчадан тилимизга кириб келган



Download 368,5 Kb.
bet3/12
Sana22.02.2022
Hajmi368,5 Kb.
#86580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
millatlararo totuvlik va dinij barike

Элат деган тушунча арабчадан тилимизга кириб келган. Элат деганда бир тилда сўзлашувчи, ўзига хос маданияти мавжуд бўлган ва маълум ҳудудда яшайдиган ҳамда муайян мақсад асосида бирлашган ва ўз тузилмасига эга бўлган ижтимоий-тарихий бирлик тушунилади. Элат — кишиларнингтил, ҳудуд, иқтисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган бирлиги. Элатга кўп жиҳатдан бир-бирига яқин қабилалар бирлашади. Қадимда кишиларнинг элат бўлиб, бир ҳудудда яшашлари улар орасида умумий манфаатдорлик, қон-қариндошлик ҳис-туйғуларини кучайтирган. Элатлар, кучли қабилаларнинг кучсиз қабилаларни ўзига бўйсундириши ва улар б-н аралашиб кетиши натижасида ҳам шаклланган. Элат ўз қиёфасини сақлаб қолиши, ривожланиб, миллат даражасига кўтарилиши учун ўз давлатига эга бўлиши керак. Умумий манфаатдорлик ҳисси ва уни ҳимоя қилиш масъулияти даклатни вужудга келтирган. Нисбатан марказлашган дастлабки давлатлар қадимги Миср, Бобил, Туронда ва бошқа жойларда пайдо бўлган. Сайёрамизнинг бошқа жойларида, жумладан, Ғарбий ва Шарқий Еврупада элатлар ўрта асрларда шаклланган. Дунёда бундай жараёнлар давом этаётган мамлакатлар ҳозир ҳам бор. Шунинг учун бўлса керак, жонли сўзлашув тилида миллат ва элатлар деган иборалар ишлатиб турилади. Кўпинча, элат деганда, камсонли, маданий-маърифий, иқтисодий-сиёсий жиҳатдан нисбатан кам ривожланган халқларҳам тушунилади.
Собиқ Иттифоқда 1926 йилда ўтказилган аҳоли рўйхатида 230 дан ортиқ миллат ва элат яшайди, дейилган бўлса, 1959 йилги аҳоли рўйхатида бу рақам 129 тага тушиб қолган. Демак, 100 дан ортиқ элат, асосан, кам сонли халқлар ўз миллий қиёфаларини йўқотиб, кўп сонли халқнинг миқдорини оширган. Шўровий мафкура “ўз ривожланишига кўра орқада қолган кўпгина элатлар, асосан, кичик элатлар, миллатга айланмаслиги ҳам мумкин. Улар вақт ўтиши билан иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксалган бошқа элат ва миллатлар билан яқиндан алоқа қилишга ўтиши натижасида илғор халқнинг маданияти, тилини ўзлаштиради ва аста-секин ўша миллатнинг таркибига сингиб кетади”, деб уқтирарди. (Бу кўчирма Ўзбек Совет Энциклопедиясининг 13-жилдидан келтирилди). Бундан кўринадики, Чор Россиясида XVI асрнинг ўрталаридан бошланган бундай сиёсат шўро даврида ҳам пинҳона давом эттирилди. Шуниси қизиқки, қаердаки миллий уйғониш юз бериб, миллий мустақиллик талаб этилса, шу халқни, шу халқ раҳбарларини сепаратизмда айблаш мустамлакачиларга хос усулдир. “Сепаратизм” лотинчадан олинган атама ҳисобланиб, ажралиб чиқишга, алоҳида бўлишга интилиш маъносини билдиради. Масалан, бир бутун мамлакатнинг бир вилояти ажралиб чиқишни истаса — бу сепаратизм бўлади, бу ҳаракатнинг тепасида турганларни сепаратчи - айрмачи дейиш мумкин. Бундай интилишларни соғлом фикрли ҳеч бир киши оқламайди ва ёқламайди. Бу мамлакатнинг яхлитлигига раҳна солади, бутун бир халқни пароканда қилади. Лекин тили, дини, турмуш тарзи мутлақо бошқача бўлган, ўз ватанига эга бир халқнинг мустақилликни истаб, ҳукмрон тузум исканжасидан ажралиб чиқиши сепаратизм эмас, балки миллий давлатчиликни тиклаш йўлидир. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ана шу тамойил мазмунига мос келади.
Элат билан яқин маънода диаспора тушунчаси ҳам қўлланилади. Диаспора юнонча diaspora -тарқалиш маъносида бўлиб, маълум бир давлат ҳудудида яшовчи, аммо бошқа бир давлатда ўз давлат тузилмасига эга, маълум бир халқ миллат вакилларининг йиғиндиси (масалан Ўзбекистонда яшовчи рус, украин миллатининг диаспораси). Конституциявий ҳуқуқда «диаспора» тушунчасидан ўз ватандошларига нисбатан давлат сиёсатини юритишда фойдаланилади.

Download 368,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish