Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик Миллат ва миллатлараро муносабатларга доир тушунчалар мазмун моҳияти


Турли конфессияларнинг тенг хуқуқлиги



Download 368,5 Kb.
bet11/12
Sana22.02.2022
Hajmi368,5 Kb.
#86580
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
millatlararo totuvlik va dinij barike

Турли конфессияларнинг тенг хуқуқлиги. Ўзбекистон кўпконфессияли мамлакат ҳисобланади. 130 дан ортиқ миллатга мансуб 31 миллиондан зиёд аҳоли 16 та диний конфессияга эътиқод қилади. Истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб, республикамизда эътиқод эркинлиги қонун ан кафолатланди, диний анъана ва қадриятлар ривожланиши учун кенг имконият ва шарт-шароитлар яратила бошланди. Бугунги кунга келиб, юртимизда 2200 дан зиёд диний ташкилот расман фаолият юритади. Йилдан-йилга аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида миллий ўзликни англаш, миллий-диний қадриятларга ҳурмат, маънавий камолотга интилиш ҳисси мунтазам ўсиб бормоқда. Одатда, жамиятда тинчлик-осойишталиқ барқарор ва изчил тараққиётни таъминлашда турли динларга мансуб аҳоли ўртасидаги тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда республикамиз ижтимоий-сиёсий барқарорлиқ динлараро ва миллатлараро тотувлик буйича дунёдаги 230 га яқин мамлакат ичида етакчи ўринда туради, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Шундай экан, «юртимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида тотувлик­ни, фуқаролараро аҳилликни кўз қорачиқидай асраш, яқин ва узоқ қўшниларимиз билан ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда яшаш, жамиятимизда меҳр-оқибат, саҳоват ва бағрикенглик муҳитини янада кучайтириш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз бўлиб қолиши зарур»23.
Мамлакатимизда диний бағрикенглиқ конфессиялараро дўстликни, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар қонунолдида тенглигини таъминлаш, улар ўртасида низо ёки келишмовчилик келиб чиқишининг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳаётнинг ўзи бизга турли миллат, эътиқод ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ҳукм сурган шароитдагина умумий хонадонимиз, умумий келажагимиз ва фарзандларимиз келажагини қуриш мумкинлигини кўрсатиб турибди»24. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 31-моддасига биноан, ҳамма учун виждон, имон-эътиқод эркинлиги кафолатланади, шу билан бирга, диний қарашларни мажбурлаб сингдиришга йўл қўйилмайди. Конституциямизнинг 20-моддасида шундай дейилади: «Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслиги шарт»25. Яъни, ҳар бир фуқаро унга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар, жумладан, эътиқод эркинлигидан фойдаланишда мамлакат тинчлиги, динлараро тотувликка, миллатлараро аҳилликка зарар келтирмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги Конституцион Конунининг 4-моддасида айтилишича, барча фуқаролар динга муносабатидан қатьи назар қонунолдида тенг бўлиб, бирор шахс диний эътиқодини рўкач қилган ҳолда қонундан четга чиқиши мумкин эмас. Ушбу Қонуннинг 5-моддасига кўра: «Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди». Кўриниб турибдики, агар ҳар бир Ўзбекистонлик мазкур ҳуқуқий асосларга тўлиқ амал қилса, бошқаларни ҳам шунга чақирса, диёримиздаги тинчлик-осойишталик мустаҳкамланаверади, барқарор ривожланиш бир маромда давом этаверади.
Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида яшаб, Ватанимизни янада равнақ топтириш йўлида меҳнат қилиб келишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, қизиқиш ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданиятлари, анъана ҳамда қадриятларини сақлаш, ривожлантиришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Бундай эътибор натижасида кўп миллатли халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси қайта тикланди, қадр топди. Шунингдек, асосий Қонунимизда ҳам бошқа миллат вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган, жумладан: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” (4-модда). Мустақил ва мустаҳкам, аҳолининг турли қатламлари томонидан қўллаб-қувватланадиган фуқаролик институтларини шакллантириш, ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларга ечим топишда уларнинг ролини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий фаоллигини кучайтиришда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишга оид чора-тадбирларга доир қарори муҳим пойдевор бўлди. Унда жамиятни демократлаштириш, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, ННТ ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолият доирасини кенгайтириш жараёнларини чуқурлаштириш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди. Мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши ва равнақ топиши, дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан ўрин эгаллаши, кўп миллатли халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлмиш фуқаролик институтларини шакллантириш ва ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро, фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш, ҳеч муболағасиз, мамлакатимизни демократлаштириш, унинг жаҳонҳамжамиятига интеграциялашуви, жамиятимизда миллатлар ва динларароҳамжиҳатлик, барқарорликни таъминлаш бўйича олдимизга қўйилган мақсадларни рўёбга чиқаришнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади.



Download 368,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish