Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet6/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Б. Автоматик ростлаш тизимлари (АРТ). АБТнинг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади. Бундай тизимлар ундан чиқувчи катталик Y нинг тизимга кирувчи катталик Xга тенглигини сақлаб туриш, яъни тизим учун Y=X тенгликнинг доим ўринли бўлишини таъминлаш мақсадида фойдаланилади.
Кириш катталиги Xнинг турига кўра, АРТнинг қуйидаги 3 тури фарқланади: стабиллаш тизимлари, дастурли бошқарув тизимлари, динамик тизимлар. Стабиллаш тизимларида Xнинг қиймати вақт ўзгариши билан ўзгармайди, дастурли бошқарув тизимларида у олдиндан белгиланган қонуният бўйича ўзгаради, динамик тизимларда эса олдиндан маълум бўлмаган қонуниятлар бўйича ўзгаради. Учинчи тизимнинг вазифаси кириш қиймати X қандай кўринишда бўлмасин, тизимдан чиқувчи катталик Yнинг қиймати айнан Xникига тенг бўлишини таъминлашдан иборат.
АРТда бошқарув қурилмалари ростлагичлар дейилади. Самолётни берилган курс бўйича бошқарувчи автопилот АРТга мисол бўла олади.
В. Бирўлчовли ва кўпўлчовли АБТлар.
Бошқарув обьектидан (БО) чиқувчи координаталар сонига кўра, АБТлар бирўлчовли ва кўпўлчовли турларга ажратилади.
Юқорида кўриб ўтганимиз-синхрон генераторнинг чиқиш кучланишининг бошқарув бир ўлчовли АРТга киради. Агар кучланишни ўзгартириш билан бир қаторда двигателнинг айланиш тезлигини ўзгартириш йўли билан генератор токининг частотаси ҳам ўзгартириладиган бўлса энди бу тизим икки ўлчовли АРТ бўлади.
Кўпўлчовли АБТ (АРТ) ўз навбатида боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган бошқарув (ростлаш) тизимларига бўлинади.
Боғлиқ бўлмаган бошқарув тизимлари бир неча БҚга эга бўлиб, ҳар бир БҚ ўзининг чиқиш координатасидаги қийматини бошқаради. Бунда тизимни ташкил этувчи қурилмалар занжирлари ўзаро алоқада бўлмайдилар.
Боғлиқ бошқарув тизимларида Бошқарув қурилмалари (БҚ) ўзаро ички алоқада бўлади.
Кўпўлчовли бошқарув тизимларида (БТ)ларда (боғлиқда ҳам, боғлиқмасда ҳам ) унинг таркибига кирувчи алоҳида БТлардан чиқиш координаталаридаги қиймати бошқалариникига боғлиқ бўлмаганлари автоном БТлар дейилади.
Агар кучланиш ва частота ростлагичлари орасида ўзаро алоқа бўлмаса, синхрон генератор кучланиши ва частотасини АРТ боғлиқмас икки ўлчовли тизим ҳисобланади. Аммо, бу АРТни ташкил этувчи тизимларни автоном тизим деб айтиш ҳам тўғри эмас, чунки, двигателнинг айланиш тезлиги камайтирилиб частота ўзгартирилганда кучланишнинг қиймати ҳам ўз-ўзидан ўзгаради ва аксинча. Иккала ростлагич боғлиқлигининг кесишиш нуқтасини созлаш йўли билан бу тизимларни автоном тизимларга айлантириш мумкин. Бунда генератор кучланиши ва частотасини боғлиқ бошқарув тизими ҳосил бўлади.
Г.Чизиқли ва чизиқли булмаган АБТлар.
Чизиқли тенгламаларда ёзиладиган тизимларга чизиқли дейилади, акс ҳолда тизим чизиқли бўлмаган дейилади.
Тизим таркибида атиги биттагина чизиқли бўлмаган, яъни чизиқли тенгламада ифодаланмайдиган звенонинг бўлиши тизимнинг чизиқли бўлмаслигига олиб келади.Чизиқли тизимлар учун суперпозиция тамойили ўринли.
Чизиқли бўлмаган тизимларда суперпозиция тамойилини қўллаб бўлмайди. Барча чизиқли бўлмаган АБТларни ҳисоблаш мумкин бўлган бирор-бир умумий қонун-қоида ҳам мавжуд эмас. Фақат жуда оддий ва қуйи даражадаги ночизиқли АБТларда қўлланилиши мумкин бўлган баъзи усулларгина мавжуд. Лекин, агар кириш катталиги Xнинг қийматлар чегарасини чекламайдиган бўлсак унда барча реал АБТлар чизиқли бўлмаган АБТга айланади. Чизиқли бўлмаган тизимларни ечишнинг қийинлиги тизимни иложи борича соддалаштиришни талаб қилади.
Д.Стационар ва ностационар АБТлар.
Кўрсаткичлари вақт давомида ўзгармайдиган тизимга стационар тизим дейилади.
Ностационар тизим- бу кўрсаткичлари ўзгарувчи тизимдир. Ностационар тизимларнинг математик кўринишини тасвирлашда тизим дифференциал тенгламаларнинг баъзи коэффициентлари вақтнинг функцияси бўлиб келади.
Ностационар тизимдан фарқли ўлароқ, стационар тизимларда берилиш вақтидан қатъий назар бир хил буйруқларга бир хил (мос) жавоб қайтарилади.
Е.Узлукли(дискрет) ва узлуксиз АБТлар.
Тизимни ташкил этувчи звенолар ҳатти-ҳаракатларининг харинтеллектуал ахборот тизимлар ерига кўра тизимлар узлуксиз ёки дискрет бўлади.
Фақат узлуксиз харинтеллектуал ахборот тизимлар ердаги звенолар, яъни кириш катталигининг силлиқ ўзгаришида чиқиш катталигининг ўзгариши ҳам силлиқ бўладиган звенолардан тузилган тизимга узлуксиз дейилади.
Таркибида атиги битта дискрет харинтеллектуал ахборот тизимлар ердаги звено бўлган тизимга дискрет дейилади.
Дискрет харинтеллектуал ахборот тизимлар ердаги звено деганда кириш катталигининг ўзгариши силлиқ бўлганда ҳам баъзи бир ҳолларда чиқиш катталигининг ўзгаришида «сакраш»лар ҳосил бўладиган звенога айтилади.
Ж.Мослашувчи ва мослашмайдиган АБТлар.
Ишлаш шартлари ўзгартирилган ҳолларда ўзгаришларга автоматик равишда мослашадиган ва вақт ўтиши билан ўзининг иш фаолиятини яхшилаб боришга мослаштирилган тизимларга мослашувчи тизимлар дейилади.
Мослашмайдиган тизимлар доимий мослашларга эга бўлиб, ишлаш шартлари ўзгартирилганда, бу ҳолатлар ўзгартирилишини талаб қилинади. Бошқарув сифати (тезлик, аниқлик) ни сақлаб қолиш учун бу ишлар инсонлар томонидан бажарилади. Мослашувчи тизимларда буларни бошқарув қурилмалар (БҚ) бажаради.
Мослашувчи тизимлардан асосан баъзи сифатлари ёки ишлаш шартлари тўлиқ аниқланмаган, шунингдек умуман тушунарсиз қонуниятлар билан ишлайдиган объектларни бошқарувда фойдаланилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish