Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet9/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:



  1. АБТнинг пайдо бўлишига асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?

  2. АБТларнинг биринчи авлодлари қачон пайдо бўлди ва бу АБТларнинг асосий хусусиятлари нимадан иборат?

  3. Илк АБТларнинг қандай камчиликлари бор эди?

  4. 60-йилларда қайси илмий соҳалардаги тадқиқотларнинг автоматлаштирилиш масаласи қўйилди?

  5. АБТнинг мукаммалроқ турлари пайдо бўлгандан сўнг уларнинг техник базаси сифатида нималар қўлланилар эди?

1.6. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, КОРХОНА, САНОАТ ТАРМОҒИ БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА.


Шундай қилиб, бошқарув объекти сифатида АБТда ишлаб чиқариш, корхона ёки бир бутун тармоқ саноати бўлиши мумкин.


Объектни бошқарувнинг у ёки бу усулини танлаш кўпинча ишлаб чиқариш жараёнининг тури ва саноат корхонаси таркибига боғлиқ. Ишлаб чиқариш жараёни – ҳам иқтисодий ҳам ноиқтисодий маҳсулотни яратишга йўналтирилган меҳнат ва табиий жараёнлар йиғиндисидир. Асосан молиявий ишлаб чиқариш – жамиятнинг ривожланиши учун зарур бўлган молиявий қулайликларни яратишни кўриб чиқамиз.
Ишлаб чиқариш турларини бошқарув объекти сифатида таснифлаш учун турли хил белгилар танланиши мумкин, хусусан: ишлаб чиқариш мураккаблиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш оммавийлиги, технологик жараён тури ва технологик жараённинг автоматлаштирилиш даражаси.
Ишлаб чиқариш мураккаблиги биринчи навбатда буюм турига, ички ва ташқи алоқалар сонига, технологик жараёнлар таркибига, ходимлар сонига, жиҳозланиш таркиби ва бошқаларга боғлиқ. Чиқарилаётган тайёр маҳсулот таҳлили турига асосланган ишлаб чиқариш мураккаблигини ички таъминловчи буюмлар турини ҳисобга олмасдан баҳолаш хато бўлади. Кам миқдорда чиқарилаётган мураккаб замонавий машинасозлик, асбобсозлик буюмлари ва бошқалар ўз ичига ички ишлаб чиқариш ва йиғиш тугунлари ҳамда юзлаб ва минглаб блокларни олади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш мураккаблигини баҳолашда чиқарилаётган маҳсулот тури, таъминловчи тугунларни тайёрлаш мураккаблиги ва бунда ишлатиладиган технологик жараёнлар харинтеллектуал ахборот тизимлар ери ҳисобга олинади. Шунинг учун ишлаб чиқаришни икки тур: оддий ва мураккабга бўлиш қабул қилинган.
Ишлаб чиқариш оммавийлиги чиқарилаётган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Бу белги бўйича ишлаб чиқариш оммавий, оммавий ва доналига бўлинади. Сериялилик бўйича ишлаб чиқариш турларининг таснифи билан алоҳида амалларнинг автоматлаштирилиш даражаси бўйича ишлаб чиқаришларнинг бўлиниши чамбарчас боғлиқ, бу эса ўз навбатида технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини (ТЖАБТ) яратишнинг мақсадга мувофиқлиги зарурияти ва имкониятини аниқлайди. Одатда автоматлаштирилиш даражаси оммавий ишлаб чиқаришда анча юқори. Чунки бу ерда буюмлар ва технологик жараёнларнинг бир типлилиги механизациялаш ва автоматлаштириш масалаларини ечишни енгиллаштиради. Донали ишлаб чиқариш аввалгидек автоматлаштиришнинг паст даражаси билан ажралиб туради. Ўрта сонли ишлаб чиқариш бу белги бўйича оммавий ва донали ишлаб чиқариш ўртасида оралиқ ҳолатни эгаллайди.
ТЖАБТ нинг пайдо бўлиши турли хил бошланғич даражали ишлаб чиқаришни автоматлаштирилишига умумий ёндашувни таъминлашга имкон беради. Бу ҳолда оғир ва монотон, қўлда бажариладиган, амаллар бартараф этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг умумий даражаси ошади. Бундай масалаларнинг ечими, технологик жараён туридек ишлаб чиқариш тавсифи билан яқиндан боғлиқ.
Ишлаб чиқариш жараёни турли хилдаги технологик амаллардан иборат бўлиши мумкин: одатда кимёвий ва нефт-кимёвий ишлаб чиқариш учун ўринли бўлган узлуксиз, машина ишлаб чиқариш, асбобсозликда кенгроқ тарқалган дискрет ва бошқалар. Технологик жараённинг у ёки бу тури ҳам асосий, ва ёрдамчи бошқарув объекти амаллари ва жараёнларини бошқарув усулларини, технологик жараённинг мумкин бўлган автоматлаштирилишининг тўлиқлигини аниқлайди. Масалан, кимёвий ишлаб чиқариш АБТ си асбобларни механик ишлаш ёки йиғиш АБТ идан маълум даражада фарқ қилади. Технологик жараёнлар тури бўйича ишлаб чиқаришни ва унга мувофиқ бошқарувни синфларга бўлиш мумкин: узлуксиз бошқарувли, дискрет бошқарувли, дискрет-узлуксиз бошқарувли, узлуксиз-дискрет бошқарувли.
Ишлаб чиқариш турлари таснифининг айтиб ўтилган беш белгиси бошқа баъзилари билан тулдирилиши мумкин, аммо келтирилганлари АБТни яратиш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш воситалари билан қамраб олиниш чуқурлиги; тизим таркиби; унинг фаолияти алгоритмлари ва технологик воситалар мажмуасини танлашда муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришнинг биринчи уч тавсифи (мураккаблик, ҳажм, оммавийлик) одатда ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизимларини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларида дастлабки маълумот сифатида кенгрок қўлланилади. Бу босқичларда автоматлаштириш ҳажми танланади, яратилаётган бошқарув тизимининг иқтисодий самарадорлиги баҳоланади, унинг яратилиш босқичлари аниқланади. Ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилиш даражаси ва технологик жараён тури бошқарув тизими техник тавсифларига катта даражада таъсир кўрсатади. Булар тизим таркиби, бошқарув қонунлари, техник воситалар таркиби, фаолият кўрсатиш алгоритмлари ва ҳ.к. Улар техник лойиҳалаш босқичларида қўлланилади.
Ишлаб чиқаришда автоматлаштириш воситаларининг ривожланиши беш босқични ўтди, улардан энг асосийлари:

  • асосий амалларда қўл меҳнатини осонлаштирувчи ёки бартараф этувчи механизмлар ва асбобларнинг яратилиши – ишлаб чиқаришни механизациялаш босқичи;

  • одамни тўлиқ ёки қисман асосий жараёнларни тартибга солиш ва бошқарувдан озод қилувчи мослама ва тизимларнинг яратилиши, ташиш ва ўринлатиш каби ёрдамчи амалларнинг механизацияланиши ва қисман автоматлаштирилиши – ишлаб чиқаришни автоматлаштириш босқичи;

  • инсонни қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча тизимларида бошқарув ва тартибга солув жараёнларидан озод этувчи асбоблар ва тизимларнинг яратилиши – мажмуа автоматлаш-тириш босқичи.

Мажмуа автоматлаштириш босқичи асосий бўлиб, у ишлаб чиқаришда ўзгарувчан автоматлаштирилган мажмуалар ва ишлаб чиқа-ришларни жорий этишга замин яратади. Мисол тариқасида асбобсозлик ишлаб чиқаришни кўриб ўтамиз.
Жараёнларнинг дискретлиги туфайли автоматлаштириш объекти сифатида асбобсозлик, кимё саноати, металлургия каби тармоқлардан маълум даражада фарқ қилади. Шунинг учун турли хилдаги ишлаб чиқаришни автоматлаштириш босқичларини жорий қилиш изчиллиги ўзига хос. Автоматлаштириш босқичи оммавий ва кўп сонли ишлаб чиқаришда кенг тарқалган. Бу энг аввало кам сонли ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг тез-тез алмашувида автоматик асбобни ҳам алмаштириш зарурлиги туфайли автоматлаштириш самарасиз бўлиб қолганлиги билан тушунтирилади. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш дастурли бошқарилувчи асбобларнинг пайдо бўлиши билан ҳам оммавий, ҳам кам сонли ишлаб чиқаришда кенг жорий этила бошланди. Микроэлектроника соҳасидаги муваффақиятлар, миниинтеллектуал ахборот тизимлар ва микропроцессорларнинг пайдо бўлиши, саноат роботлари ва манипуляторларининг жорий этилиши барча турдаги ишлаб чиқаришни мажмуа автоматлаштириш ва шу асосда автоматлаштиришнинг якунловчи босқичи – ўзгарувчан автоматлаштирил-ган (автоматик) одамсиз технологияли мажмуалар яратилишини амалга оширишга имкон яратди.
Ишлаб чиқариш жараёни ўзаро боғланган қатор жараёнларни акс этади: асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи.
Ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларига маҳсулот тайёрлаш ва унга кирувчи деталлар, тугунлар ва агрегатлар технологик жараёнлари киради.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish