ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
БУХОРО ФИЛИАЛИ
М. Р. ПЎЛОТОВА, Д. Р.УБАЙДУЛЛАЕВА, М. Р. ПЎЛОТОВА.
«ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР»
Ў ҚУ В Қ Ў Л Л А Н М А
(Олий ўқув юрти талабалари учун)
БУХОРО – 2020 й
МУНДАРИЖА
КИРИШ 3
I БОБ. 5
1.3. АВТОМАТИК БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ (АБТ) ТАСНИФИ. 13
1.4. АБТда ИШЛАТИЛАДИГАН ЎЛЧОВ-НАЗОРАТ АСБОБЛАР, РОСТЛАГИЧЛАР ВА БАЖАРУВЧИ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ТАСНИФИ. 19
1.5. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ. 24
1.6. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, КОРХОНА, САНОАТ ТАРМОҒИ БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА. 30
1.7. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ШАХС ОМИЛИНИНГ РОЛИ. 36
1.8. БОШҚАРУВНИНГ ИЕРАРХИК ТУЗИЛИШИ 39
1.9. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (АБТ)НИНГ ТАСНИФИ. 43
1.10. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШ ЖОЙИ 51
(АИЖ)– АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМНИНГ ТАРКИБИЙ – ФУНКЦИОНАЛ ЭЛЕМЕНТИ. 51
1.11. ЎЗГАРУВЧАН АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ЎАИЧ). СОНЛИ ДАСТУРИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (СДБТ) 57
II БОБ. 61
МИКРОПРОЦЕССОР – ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР НИНГ АСОСИЙ 61
ЭЛЕМЕНТ БАЗАСИ 61
2.1. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР ТАРКИБИ. ПРОЦЕССОР. ХОТИРА ТУРЛАРИ. 62
2.2. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР. МИКРОПРОЦЕССОР ТАРКИБИ ВА ВАЗИФАСИ. 66
2.3. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР ТАСНИФЛАНИШИ. 70
2.4. КИРИТИШ ВА ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ. АСОСИЙ ТУРЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ. 75
2.5. ТИЗИМ ШИНАЛАРИ. УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ. 79
2.6. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИДА МИКРОПРОЦЕССОР ТЕХНИКАСИ. 84
2.7. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР – АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НЕГИЗИ 88
КИРИШ
Ҳозирги вақтда турли даражадаги автоматик ва автоматлаштирилган тизимларнинг компьютер таъминоти, компьютерларнинг инсон фаолияти-нинг барча соҳаларига кириб бориши информацион инқилоб тўғрисида гапиришни тақозо этади. Ҳар қандай инкилобдагидай бу ҳам шиддат билан бормоқда ва жамият онгида ва унинг яшаш муҳитида туб ўзгаришларга олиб келди.
Информацион технология, хусусан ахборот коммуникацион тизимлар интеллектуал ахборот тизимлар , жамиятнинг фаровонлиги ва гуллаб яшнашини янада юқори даражага кўтариш учун янги восита бўлиб хизмат қилади. Информацион технологиялардан бу даражада кенг фойдаланиш турли ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш масаласини кўймоқда.
Электрон воситалар нафақат ахборот узатади, балки инсонларга уларнинг ўз имкониятларини очишга ҳам ёрдам беради. Шунинг учун ҳозирданоқ одамларни ишга ўргатиш ва улар билан бирга ўзи ўрганиш қобилиятига эга бўлган олий тоифадаги Информацион тизимлар яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бундай тизимларни тезда ишловчи режимдан ўргатувчи режим ва тескарисига улаш мумкин.
Турли соҳаларда бошқарув ишларида интеллектуал ахборот тизимлар , интелектуаллаштирилган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар ўз ривожини топмоқда. Шунинг учун олий ўқув юртларида ўқув дастурларида бир қанча фанлар қаторида “Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва рақамли автоматика”, “Автоматик боқариш назарияси”, “Техологик жараёнларни идентификациялаш ва моделлаштириш” каби фанлар киритилган. Аммо, маълумки, ҳеч қандай автоматлаштиришни интеллектуал ахборот тизимлар сиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўқув қўлланма «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда ахборот-коммуникация тизимларнинг ўрни»деб аталган.
Ўқув қўлланма 2 бобдан иборат. Биринчи боб «Замонавий ишлаб чиқаришни бошқарувчи тизимлар» деб номланади. Унда асосий бошқарув тамойиллари, бошқарув тизимларининг турлари ёритилган ва бошқарув-нинг автоматлаштирилган тизимлари пайдо бўлишининг шарт ва шароит-лари келтирилган.
Сўнгра бошқарувнинг автоматик ва автоматлаштирилган тизимлари-нинг синфланишини ўзгарувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва сонли дастурли бошқарув тизимларининг тавсифи, автоматлаштирилган иш ўринлари ва ахборотни қайта ишловчи автоматлаштирилган тизимлар, ҳамда назорат ўлчаш асбоблари, ростла-гичлар ва ижро этувчи механизмларнинг синфланиши келтирилган.
Ўқув қўлланманинг иккинчи боби «Микропроцессорлар-интеллектуал ахборот тизимларнинг асосий элемент базаси» деб номланади ва шунинг учун унда ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқаришни бошқарувда қўллашнинг хусусиятлари; интеллектуал ахборот тизимлар нинг марказий қисми микропроцессорнинг таркиби; микропроцесс-сорларнинг кўп тарқалган турларининг умумий тавсифи; интеллектуал ахборот тизимлар нинг асосий қисми бўлмиш арифметик-мантиқий қурилма, марказий бошқарув қурилмаси, киритиш-чиқариш қурилмаларининг функциялари; ҳамда тизим шиналарининг турлари ва уларнинг тавсифи келтирилган.
«Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда интеллектуал ахборот тизимлар» номли ўқув қўлланма ТИҚХММИ Бухоро филиали «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси ассистенти Пўлотова М. Р. ва доцент Убайдуллаева Д.Р. томонидан олий ўқув юрити бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган.
Ушбу қўлланма олий ўқув юрити бакалавриат таълим йўналишида ўқитилаёнган “Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва рақамли автоматика”, “Автоматик боқариш назарияси”, “Техологик жараёнларни идентификациялаш ва моделлаштириш” каби фанларнинг олаётган ўқув дастурлари асосида тузилди.
I БОБ.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ
1.1 БОШҚАРУВ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА. БОШҚАРУВНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |