Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet14/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:

  1. Иерархия тамойили деб нимани тушунасиз?

  2. Иерархик тизим таркибини тушунтириб беринг.

  3. Бошқарув қадамлари орасидаги нисбат қандай?

  4. Иерархия коэффициенти қандай аниқланади?

1.9. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (АБТ)НИНГ ТАСНИФИ.


АБТ таснифи – бу асосий аниқловчи бўғинлар ажратилган АБТ тузилиш схемаларининг тартиблашуви. Мавжуд ва лойиҳаланаётган АБТларни реал акс эттириш учун тасниф, кўриб чиқилаётган бошқарув жараёнлари тузилиш схемаларидан келиб чиқиши керак. Шу билан бирга тасниф бир томондан бошқарувнинг автоматлаштиришнинг аниқ бир босқичи сифатида, бошқа томондан бошқарув жараёнини амалга ошириш учун зарур турли техник қурилмаларни ўз ичига олувчи аниқ воситалар мажмуи сифатида тизимнинг бошқалар қаторидаги ўрнини кўрсатиши керак. АБТ таснифи типли лойиҳа ечимларининг қўлланишини енгиллаштиради.
АБТлар бир-биридан ечиладиган масалалар харинтеллектуал ахборот тизимлар ери ва ҳажми, бошқарув объектлари тури ва вазифаси, ҳаракат даражаси ёки соҳаси ўлчамлари, бажарадиган вазифалари, таркиби, бошқарувларни ишлаб чиқишда инсон қатнашуви даражаси ва бошқа қатор белгилари бўйича фарқ қилиниши мумкин.
Бошқарув жараёни, алоқа шакли ва “инсон-машина” бўғинининг фаолият кўрсатишида инсон қатнашуви даражасига кўра ҳамма тизимларни икки синфга – информацион ва бошқарувчига бўлиш мумкин. Информацион тизимлар ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги маълумотни, унинг асосида инсон объектни бошқарувни амалга оширадиган, кўрсатиш учун қулай кўринишда йиғиш ва чиқаришни таъминлайди.
Бошқарувчи тизимлар нафақат ахборот йиғишни таъминлайди, балки бажарувчиларга ёки бажарувчи механизмларга бевосита буйруқлар ҳам беради. Информацион ва бошқарувчи тизимлар орасида Информацион-бошқарувчи тизими оралиқ синф ҳисобланади. Информацион тизимлар иккита асосий синфостига бўлиниши мумкин:

  • информацион-маълумотли тизимлар

  • информацион-маслаҳатчи тизимлар.

Биринчи синфости маълумот йиғишни ва унинг инсон томонидан қўлланиши учун қисман тайёрлашни таъминлайди. Иккинчи синфости ишлаб чиқариш бориши тўғрисидаги ахборотни бериш билан бир қаторда аниқ таклиф ва тавсиялар, берилган муайян ҳолатда иш тартиби ёки жадвалини тайёрлайди.
АБТлар икки катта синфга бўлинади – технологик жараёнларнинг (объектларнинг) АБТлари (ТЖАБТ) ва ташкилий бошқарув АБТлари (ТБАБТ). Сўнгги пайтларда ТЖАБТ ва ТБАБТларни ягона жамланган бошқарув тизимларга қўшиш одат тусига кириб бормоқда. Бошқарув даражасига кўра, бошқарув тизимлари умумдавлат АБТ – УДАБТ, халқ хўжалиги тармоғи АБТ – ХХТАБТ, корхоналар бирлашмаси АБТ – КБАБТ, корхона АБТ – КАБТ, технологик жараёнлар АБТларига бўлинади. Бу АБТлари турларини кўриб чиқамиз.


Технологик жараёнларнинг абтлари.
ТЖАБТ – бу инсон-машина бошқарув тизими, қабул қилинган меъёрга мувофиқ технологик объектнинг бошқарувини оптималлаштириш учун зарур маълумотларни йиғиш ва ишлатишни таъминлайди.
ТЖАБТ технологик бошқарув объектига шундай бошқарув таъсирларни топишга ва амалга оширишга мўлжалланганки, унда охирги ҳолат ҳар бир онда бутун автоматлаштирилган технологик мажмуа иқтисодий самарадорлигининг максимал қийматига жавоб берсин. Замонавий ТЖАБТларда бошқарилувчи таъсирларни ишлаб чиқишда асосий ишни интеллектуал ахборот тизимлар ва микропроцессорли воситалар асосидаги бошқарувчи интеллектуал ахборот тизимлар бажаради. ТЖАБТни жорий этиш одатда ўз ичига, информацион тизимларни яратишни автоматлаштиришнинг бошланғич босқичи сифатида, маълумотни йиғиш ва дастлабки ишлаш жараёнини автоматлаштириш вазифасини бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимлар фақат бошқарув вазифасининг биринчи қисмини ҳал қилади – жараён тўғрисида зарур маълумотларни йиғади, ўлчанган кўрсаткичларнинг йўл қўйилган қийматларга мослигини текширади (чекланишлар бўлган ҳолда бу ҳақда операторга дарҳол ахборот беради), ўлчанаётган кўрсаткичларни рўйхатга олади, жараён боришини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқади. Қабул қилиб олиш учун қулай ҳолда берилувчи бу ахборот асосида ва амалий иш тажрибаси асосида оператор жараённи бошқаради.
Информацион тартиб, технологик жараённи (ТЖ) бошқаришни жорий этишнинг биринчи босқичи сифатида аҳамиятга эга. ТЖ автоматлашти-ришнинг кейинги ривожланиши оператор-маслаҳатчиси тартибида ишлов-чи интеллектуал ахборот тизимларнинг қўлланиши бўлади.
Бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимлар фақат информацион ҳисоблаш машиналарининг ҳамма вазифаларини бажарибгина қолмай, балки қабул қилинган оптималлик меъёри асосида берилган бошқарув алгоритми бўйича жараённинг исталган кўрсаткичларини ва мос бошқарув таъсирларини ҳисоблайди. Бундай тизимларда мураккаб жараёнлар учун интеллектуал ахборот тизимларни маслаҳатчи сифатида қўллашда етарлича тўлиқ бошқарув алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамма вақт ҳам мумкин эмас, иккинчидан, баъзи жараёнларни бошқаришда ҳисоблаш машинасининг юқори ишончлилигини талаб этилиши билан аниқланади. Афсуски, бу талаб ҳар доим ҳам таъминламайди.
ТЖ тўлиқ автоматлаштиришнинг юқори даражасига интеллектуал ахборот тизимлар операторини инкор қилиб бошқарув контурида тугайдиган тўлиқ бошқарувчи тизимларнинг яратилиши орқали эришилади. Бошқарувчи ҳисоблаш машиналари (БҲМ) бундай тизимларда информацион ва маслаҳатчи интеллектуал ахборот тизимлар вазифаларинигина бажариб қолмай, балки қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Бажарувчи механизмлар ва тартибга солувчиларнинг бевосита бошқарилиши учун, талаб этиладиган ҳолда бошқарув сигналларини ишлаб чиқиш, олинган ечимлар тўғрилигини назорат қилиш, шу жумладан интеллектуал ахборот тизимлар ва ахборот йиғиш бутун тизимнинг созлигини назорат қилиш талаб этилади. Ҳалқ хўжалигини бошқаришнинг умумий таркибида ТЖАБТ бошқарув тизимлари иерархиясида энг пастки поғонани эгаллайди, лекин бу гап бошқарувнинг энг оддий объектлари ҳақида кетишини англатмайди. Замонавий қудратли энергоблоклар, нефтни қайта ишлаш мосламалари, кимёвий реинтеллектуал ахборот тизимлар орлар ва ҳ.к. ўнлаб механизм ва жараёнларни ўз ичига олади.


Корхонанинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (кабт).
Замонавий йирик корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти техник-иқтисодий маълумотнинг жуда катта ҳажми билан боғлиқ. Бу маълумотни йиғиш ва қайта ишлаш жуда кўп меҳнат талаб этади, замонавий шароитларда бошқарувнинг муҳим вазифаси корхона оптимал фаолият кўрсатишини бир бутун сифатида бошқарув мақсадлари ва уларга эришишнинг тўғри йўлларини, тизим алоҳида бўғинлари орасида вазифаларни тўғри тақсимлаш, улар ўртасидаги аниқ алоқани ўрнатиш ҳисобидан таъминлашдан иборат.
Шундай қилиб корхона , КАБТ корхона ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини ташкилий иқтисодий бошқарув тизимини, маълумотни қайта ишлаш замонавий воситалари ва бошқарув асосий масалаларини доимий ечиш учун иқтисодий – математик усулларни қўллаш билан ташкил этилади.
Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни, уларни йиғиш ва узатишни тизимости тайёрлайди (ЙУТ). Бу маълумотлар интеллектуал ахборот тизимларга юборилади, у вазият таҳлилини таъминлайди ва бошқарувчи - буйруқ ва қарорларни (ББҚ) ишлаб чиқади. Информацион бошқарув жараёнининг учинчи босқичи маълумотларни чиқариш тизимости (МЧТ) ёрдамида амалга оширилади, у буйруқларни бошқарувчи механизмлар орқали автоматик, ёки ҳужжат орқали фармойишлар йўли билан берилишини таъминлайди. Вазият таҳлили учун, ишлаб чиқариш модели (ИЧМ), режа кўрсаткичлари, технологик объектнинг (ТО) норматив маълумотлари қўлланади (8-расм).
КАБТ таркиби ишлаб чиқариш харинтеллектуал ахборот тизимлар ери билан аниқланади. Корхоналарнинг кўпчилиги технологик жараёнининг (ТЖ) узлуксизлиги билан фарқланади. Бундай ишлаб чиқариш турлари учун иқтисодий – математик моделлар ёрдамида тезкор календар топширикларни корхонанинг ҳамма бўлимлари учун ишлаб чиқиш керак. КАБТ иерархик тизимларга киради ва техник воситаларни ҳисобга олган ҳолда икки, баъзан уч поғонали схема бўйича тузилади. Бунинг асосида АБТни жорий қилгунча корхонада қўлланиладиган бошқарув тизим ётади.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish