9 – расм.
Вазирликда режалар ишлаб чиқилади ва объектлар БО1,…,БОn фаолияти тўғрисида ахборот йиғилади. Ахборот таҳлил қилиниб, Вазирлар махкамасига узатилади ва макроиқтисодиёт ҳамда статистика бўйича улар бир вақтда вазирликка бошқарув таъсир кўрсатади. Вазирлик АБТи вазифаси, ҳамда таркиби бўйича, маълум даражада халқ хўжалиги тармоғига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган, қатор тизимостиларни ўз ичига олади (9-расм).
Техник таъминот АБТ таркибига маълум таъсир кўрсатади, шунинг учун АБТ таркибини техник нуқтаи назардан кўриб чиқиш қизиқарли. АБТ таркибининг энг мақбул тамойили, алоҳида техник тизимостилар ўртасидаги ўзаро боғланишнинг иерархик тамойилидир. Унинг асоси сифатида ҳозирги кунда тармоқ таркиби, бўлган тузилиш қабул қилиниши мумкин. Бунда оптималлиги ҳар бир даражада ечилувчи масалалар даражасига боғлиқ бўлган кўпдаражали, кўпбосқичли тизим ҳосил бўлади. Берилган ташкилий даража учун энг оптимал вазифалар тақсимланишида фақат шу даража тасаруффидаги масалалар ечилади.
Умумдавлат автоматлаштирилган тизими (УДАТ).
Мамлакатимиз халқ хўжалиги бошқарувини автоматлаштиришнинг энг юқори босқичи халқ хўжалигининг барча соҳаларида, режалаштириш ва бошқарув учун иқтисодий ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш умумдавлат автоматлаштирилган тизимни қуришдир (УДАТ). УДАТ бутун мамлакат халқ хўжалигини режалаштириш ва бошқарувни такомиллаштириш учун белгиланган мураккаб тизимни акс эттириб, у иқтисодий-математик услублар, интеллектуал ахборот тизимлар, ташкилий техника ва маълумотларни узатиш воситаларига асосланади. У умумдавлат ва ҳудудий органларнинг халқ хўжалигини бошқарувини техник иқтисодиёт маълумотлар билан таъминлаши керак. Бошда у асосан информацион харинтеллектуал ахборот тизимлар ерга эга бўлади.
УДАТ қуйидаги умумдавлат функционал тизимларни ўз ичига олади: режа ҳисоблари автоматлаштирилган тизими - РҲАТ; давлат статистикаси автоматлаштирилган тизими – ДСАТ; қурилишни бошқариш автоматлаштирилган тизими – ҚАБТ; стандартлаш ва метрология автоматлаштирилган информацион бошқарув тизими– СМАИБ; фан ва техника ривожини автоматлаштирилган бошқарув тизими – ФТРАБТ; режалаш, ҳисоб-китоб қилиш ва моддий техник таъминотни бошқариши автоматлаштирилган тизими – МТТАБТ; нархлар бўйича маълумотни қайта ишлаш автоматлаштирилган тизими – нархларАБТ; фан – техника ахборотини қайта ишлаш автоматлаштирилган тизими – фанАБТ; меҳнат ресурсларини автоматлаштирилган бошқарув тизими – меҳнатАБТ: молиявий ҳисобларни автоматлаштирилган бошқарув тизими – молияАБТ.
РҲАТ халқ хўжалиги иқтисоди ривожланишининг умумий кўрсаткичларини узоқ муддатга мўлжалланган маълумотлар, ҳар бир тармоқ ривожланиш мақсадларини кўзда тутиб халқ хўжалиги ривожланишининг ягона умумдавлат режаси билан ўзаро мослашуви асосида ҳисоблаш ва ишлаб чиқишга мўлжалланган. Бу тизим фаолияти натижаси моддий балансларни тузиш, иқтисод ривожи ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини бошқаришдир. Ҳозирги вақтнинг ўзида оптимал ривожланиш ҳисоблари халқ хўжалигининг 66 тармоғини қамраб олган.
ДСАТ вазифаси халқ хўжалигининг бошқарувини статистик маълумотга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат. У барча тармоқларнинг чиқарилган маҳсулоти, ишчи кучи, қувватлари ва бошқа маълумот натижаларини олишни таъминлайди. Бу маълумотлар сўнг бутун халқ хўжалиги бўйича умумлаштирилади. Натижада ижтимоий маҳсулотлар, миллий даромад, меҳнат ресурслари, иш ҳақи, асосий фондлар, капитал киритишлар, шунингдек меҳнаткашлар фаровонлиги ва мамлакатимиз аҳолиси тўғрисидаги маълумотлар берилади.
ДСАТ нинг асосий тизимостиларига: саноат статистикаси, капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари киради. Ҳозирги вақтда ДСАТ ни ишлаб чиқиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилган.
СМАИБ нинг мақсади халқ хўжалигини ҳаракатдаги норматив – техник ҳужжатлар, моддалар ва материаллар хусусияти, ўлчов услуб ва воситалари тўғрисида ишончли маълумот билан таъминлашдан иборат. Тизим халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларига тегишли корхоналар ва ташкилотлар билан мустаҳкам информацион алоқалар билан таъминлашга мўлжалланган ва шу билан уларга ҳозирги вақтда бир ярим миллион ҳужжатдан иборат бўлган стандартлар ва техник шартлар фондига йўл очиб беради.
НархларАБТ – нархлар ҳақида ўз вақтида зарур ва сифатли маълумотларни олишга имкон беради. Нархлар бу иқтисодий бошқарувнинг оралиқ функционал тизимларида ҳам (режалаштириш, моддий-техник таъминот, статистика), ўрта ва қуйи даража тизимларида ҳам асосий нормативлардан биридир. Нархларнинг умумий миқдори 10 млнга яқин. Нарх қўйилишининг ишончли назорат тизими ҳамма корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш – хўжалик фаолияти техник-иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланишига имкон беради.
НархларАБТ ўз навбатида қатор тизимостиларни қамраб олади: нархни режалаштириш ва олдиндан айтиш тизимостиси; нархларни назорат қилиш тизимостиси; нархларни мувофиқлаштириш тизимостиси.
МТТАБТ давлат таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилади ва мамлакат моддий-техник таъминотининг бутун жараёнини режалаштириш ва бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган. У материаллар, хомашё ва комплектловчи қисмларга бўлган эҳтиёж масалалари, ресурсларни тақсимлаш масалалари, тармоқлараро алоқаларни ташкил этиш, моддий заҳираларни бошқарув ва халқ хўжалиги барча тармоқларининг материалларга, хомашё, комплектловчи қисмларга бўлган талабларини истиқболли режалаштириш масалаларини ҳал этади.
УДАТга кирувчи бошқа умумдавлат тизимлар ҳам таркиби ва амалга оширувчи вазифаларига кўра худди шундай мураккаб тизимлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |