Ёрдамчи жараёнлар деб технологик таъминлашни тайёрлаш жараёнларига айтилади (асбоблар, мосламалар, штамплар ва ҳ.к.). Уларга асбобларни таъмирлаш, бинолар, линиялар, ишлаб чиқариш ва турли кўринишдаги энергиянинг тақсимланиши ва бошқалар киради.
Хизмат кўрсатиш жараёнларига транспорт амаллари, омбор амаллари, асосий ва ёрдамчи жараёнларни бажариш ва маҳсулот сифатини техник назорат қилиш киради.
Кўриб чиқилган ишлаб чиқариш таркиби ва унинг жараён остиларини ташкил этувчиларнинг мазмуни маҳсулот тайёрлашнинг тўлиқ ишлаб чиқариш занжири бўйича ишловчи корхонага тааллуқли. Аммо корхоналарнинг бирлаштирилиши ва ихтисослашувининг кенгайтирилиши шароитида, эҳтимол, ёрдамчи жараёнлар таркибига кирувчи ишлар ихтисослаштирилган корхона, ўз ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлари билан бирга ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари бўлиши мумкин. Масалан, асбоблар, турли жиҳозлар ва бошқаларни чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар мавжуд. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир корхона чегарасидан олиниб,унинг ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида тақсимланиши маълум иқтисодий мақсадга мувофиқликда бошқарув нуқтаи назаридан бўлинган ишлаб чиқариш жараёни бирлашувида қўшимча бошқарув ва мувофиқлаштириш тизимларини лойиҳалаш зарурати билан боғлиқ хусусиятларни вужудга келтиради.
Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, ишлаб чиқариш жараёни қисмлари алоҳида ихтисослаштирилган цехлар ёки корхоналар чегарасида тўпланишига олиб келди. Бу назорат қўшимча технологик амалларининг пайдо бўлиши, маҳсулотни ташиш ва ихтисослаштирилган тузилма бирликлари ишларини мувофиқлаштириш туфайли жараённи маълум даражада мураккаблаштиради. Аммо жараённинг мураккаблашуви ва қимматлашуви ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви натижасида меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва автоматлаштирилиши, ҳамда бошқарув воситаларининг кенг жорий этилиши билан компенсацияланиши керак.
Асбобсозликда маҳсулот тайёрлашнинг асосий ишлаб чиқариш жараёни уч фазадан иборат: тайёрлаш, ишлов бериш ва йиғиш. Бу бўлинишга мувофиқ асбобсозлик корхоналари одатда цех таркиби бўйича қурилган ўз таркибига мувофиқ цехлар ёки мувофиқ цехлар гуруҳига эга: тайёрловчи, ишлов берувчи ва йиғув цехлари.
Тайёрлаш босқичи ўз ичига электрорадио элементлар ва материалларнинг кирувчи назорати, тайёрлашлар ва деталларни тайёрлаш, материалларни қирқиш, деталларни тозалаш ҳамда қоплаш ва бошқаларни олади.
Ишлов бериш босқичи деталларни яримтайёр, блоклар ва тугунларни тайёрлашни ўз ичига олади. Бунга механик ишлов бериш, босмали йиғув платасини, модулларнинг субблокларини ва бошқаларни тайёрлаш киради.
Йиғув босқичи маҳсулотни йиғиш, монтаж қилиш, созлаш, назорат қилиш ва синашдан иборат.
Айтиб ўтиш лозимки, ишлаб чиқариш жараёнининг бундай босқичлари, бўлиниши шартли, босқичлар орасида баъзи бир ўзаро кесишлар туфайли аниқ чегара йўқ.
Асбобсозликда етарлича кенг тарқалган модуллар ва субблокларни тайёрлаш технологик жараёнлари ўз ичига ишлов бериш ва йиғиш босқичи амалларини ўз ичига олади, лекин ишлов бериш босқичи мос цехларда ҳам тайёрланади.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг босқичларга бўлиниши ишлаб чиқариш босқичлари учун ТЖАБТ ишлаб чиқишига имконини яратади. Чунки тайёрланадиган маҳсулотнинг аниқ турига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳар бир босқич ўз хусусиятларига эга, бажариш вақти ва жойи бўйича чегараланган ва технологик жараённинг тугалланган қисмидир. Тайёрланадиган маҳсулотнинг аниқ тури ҳар бир ишлаб чиқариш босқичи учун турли хилдаги технологик жараёнлар таркибини аниқлайди. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг эришилган автоматлаштирилиш даражасини ҳисобга олиб у ёки бу бошқарув тизимининг схемасини танлашга таъсир кўрсатади.
Асбоблар ишлаб чиқаришнинг ишлов бериш босқичи технологик жараёнлари таркибини қараб чиқиб, бошқарув, берилган талабларга мувофиқ автоматик бошқарув чегаралари ёрдамида ёки мувофиқ технологик жиҳозларни дастурли бошқарув ёрдамида тартибга солиш ва жараённинг физик кўрсаткичларини сақлаш юқори туришини қайд этиш мумкин. Йиғув босқичи учун кўпрок ўринлатиш ва транспорт амалларини автоматлаштириш вазифалари харинтеллектуал ахборот тизимлар ерлидир.
Ишлаб чиқариш таркибини, ишлаб чиқариш тури ва босқичига боғлиқ бўлмаган ҳолда бошқарувнинг хос масалалари тўплами кўринишида акс эттирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |