Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet11/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:

  1. Ишлаб чиқариш турларини бошқарув объекти сифатида таснифлаш учун қандай харинтеллектуал ахборот тизимлар еристикалар мавжуд?

  2. Технологик жараёнларни тури бўйича қандай синфларга ажратиш мумкин? Уларни тавсифлаб беринг.

  3. Ишлаб чиқаришда автоматлаштириш воситалари ривожланиши-нинг босқичларини санаб ўтинг.

  4. Ишлаб чиқариш жараёни қандай жараёнларни акс этади?

  5. Асбобсозликда маҳсулот тайёрлашнинг асосий босқичларини айтинг.

1.7. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ШАХС ОМИЛИНИНГ РОЛИ.
Умумий ҳолда бошқарув тизимида одам фаолиятини бошқарувнинг қатор функциялари амалга оширилиши сифатида қараш мумкин. Уларга назорат, тартибга солиш ва тезкор бошқарув киради. Назорат - тизим ҳолатини тавсифловчи ва бошқарув объектига берилган таъсирни амалга ошириш учун зарур бўлган тизимнинг барча ўзгарувчилари тўғрисида маълумот олишдан иборат. Тартибга солиш - бошқарув тизими ҳар қайси ўзгарувчилари маъносини берилган чегараларда сақлаш ёки уларни берилган дастурга мувофиқ мақсадга қаратилган тарзда ўзгартиришни кўзда тутади. Тезкор бошқарув - аслида тизимга унинг фаолияти вазифаларига мувофиқ бошқарув таъсири ва унинг омон қолишини таъминлаш.
Юқорида таъкидланганлар кўп жиҳатдан АБТга ҳам таалуқли, чунки одам тизимнинг энг зарур элементларидан бири. Яқин вақтларгача АБТ ишлаб чиқилишида биринчи навбатда афзаллик техник воситаларга (ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР , маълумот узатиш, ўзгартириш ва ахборот бериш асбоблари ва ҳ.к.) берилар эди, бунда одамнинг ҳали ишлатилмаган имкониятлари, бошқарувда иштирок этиши тўғрисида кўпинча унутилар эди. Бундай эргономик омилларнинг рад этилиши АБТ самарадорлиги ва мустаҳкамлигини пасайтиради, ҳамда унинг техник воситалар имкониятларидан тўлиқ фойдаланишига рухсат бермайди. Агар у эргономик омилларни ҳисобга олмаса, бошқарув муаммоларининг ҳар қандай ечими самарасиз бўлиб қолади. Одам - бошқарув тизимида энг мураккаб бўғин. У бошқарувнинг турли ўринларида фаолият кўрсатади: алоҳида машиналарга хизмат, қийин вазиятларда маъсулиятли қарорлар қабул қилиш ва бунда тизим мақсадларига ҳар доим ҳам тўғри келмайдиган ўз шахсий мақсадларига эга.
Бошқарув тизимларида одамнинг вазифалари техник тизимларни бошқарув ва ташкилий-иқтисодий тизимларни (АБТга кирувчи) бошқарувга бўлинади. АБТга турли масштабдаги бўлинмаларда ташкил этилган - катта бўлмаган ишлаб чиқариш участкаларидан то саноат тармоқларигача бўлган одамлар жамоаси киради. Бундай тизимларда асосийси - бу одамларнинг ўзаро муносабати, техник воситалар эса оптимал қарорлар қабул қилиниши учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш ва қайта ишланишини осонлаштиради.
АБТнинг маълум даражасида техник тизимларга таъсир этувчи тартибга солиш қонунларига бўйсунади. АБТ тескари алоқали ёпиқ тизимдир. Техник тизимлар учун ишлаб чиқарилган тартибга солиш назариясининг қатор қоидаларини АБТга ҳам қўллаб бўлади. Аммо АБТда одам иштироки борлиги билан шартланган ўзига хос омиллар амал қилади, улар умуман тизимга таъсир этади ва бошқарув масалаларини маълум даражада мураккаблаштиради. Бошқарув тизимининг аниқлигининг мустаҳкамлиги маълум даражада “одам бўғини” тавсифлари билан аниқланади, унинг вазифалари ва қобилиятларини диккат билан таҳлил қилмасдан тартибга солиш ва бошқарув жараёнларини изчил лойиҳалаш, шунингдек хизматини тўғри ҳисоблаб чиқиш мумкин эмас. бошқарув тизимларида одам вазифалари турлича. У бошқарилаётган объектдан маълумот қабул қилувчи “ролида”, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш, буйруқ ахбороти ишлаб чиқариш, тизим ишини дастурлаш, уни назорат қилиш, турли буйруқларни бажариши мумкин. Одатда одам фаолиятида изчил бажарилувчи ёки бир пайтда бажарилувчи қатор вазифалар биргаликда амалга оширилади. Тизим ишининг яхлитлигини таъминлаш учун ҳамма қолган звенолар интеграциясини амалга оширувчи бўғинни албата ўз ичига олиши шарт. Замонавий бошқарув тизимларида бундай бўғин интеграция масалаларини энг яхши тарзда ечишга имкон берувчи бу - одам. Бунга қатор асосий омиллар имкон беради, улар орасида: ахборотнинг турли кўринишларини қабул қилиш учун “сенсор кириши” нинг кенг диапазони ва ўзгарувчанлиги шароитида ва бевосита сигналлар бўйича йўл топа олиши; ортиқча маълумот, шунингдек, кам ишонарли, вокеаларни қўллаш; маълумотнинг бир шаклдан иккинчисига айлантирилганда келаётган сигналлар таҳлили ва синтезини амалга ошириш орқали ўзгартириш; турли услубларни қўллаш билан уларни кодлаш ва декодлаш. Буйруқларни бажарувчи сифатида одам ўз вазифаларини бажаришининг бир услубидан бошқасига осон ва тез ўтиш қобилиятига эга.
Шундай қилиб, бошқарув тизимида одам энг “универсал ва ўзгарувчан бўғин” бўлиб, шу билан бирга тизимнинг “машина бўғинларига” тезлик бўйича, қисман амаллар бажарилиш аниқлиги, ва берилган иш тартибини узоқ вақт сақлаб қолиш имконияти бўйича тенглаша олмайди.
“Одам бўғин”нинг хусусиятлари ва омилларини ўрганиш уларнинг АБТ қурилишида тўлиқ ҳисобга олиш учун қатор асосий муаммоларни келтириш мумкин:
- одамнинг вазифалари ва унинг тизимини бошқа қатнашувчилари билан алоқа услубларининг таҳлили, одам ва машина ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши;
- бошқарилувчи объектлар ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг одам қабул қилиши жараёнларининг ўрганилиши натижаларини оптимал “маълумот киритиш технологияларини”, одам ва машина мулоқоти учун тиллар ишлаб чиқишда қўлланилиши учун ўрганилади;
- одамнинг маълумотларни қайта ишлаш, унинг сақлаш ва қарорларни шакллантиришдаги (буйруқ ахборотлар) иштирокининг таҳлили;
- одамнинг бошқарув ҳаракатларини ўрганиш тавсифлари;
- одамнинг мустаҳкамлиги, унинг турли шароитларда унга юкланган вазифаларни бажаришга мослашиши;
- одам иши самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;

  • АБТга хизмат кўрсатувчи сифатида фаолияти ва ўзаро муносабат-ларини ўрганиши. Бу муаммолар айниқса жамоа аъзолари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви, шунингдек кайси гуруҳларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ, оптимал ишлаши учун гуруҳларда кишилар сони қанча бўлиши кераклиги бўйича масалаларда кескин;

  • АБТга маълумот киритиш. Бундай маълумот ҳажми одамлар малакаси, тилларни билиши, илмий услублар ва бошқарув воситалари билан қуролланганлиги, тизим мақсадларига мувофиқ келувчи ташаббуснинг борлиги билан аниқланади;

  • одамни керакли йўналишдаги ташаббусга жалб қилиш учун тескари алоқанинг қўлланилиши ва кучайтирилиши. Техник тизимлар назарияси тескари алоқанинг тартибга солувчи таъсирини кучайтириш учун қувват резервларига эга бўлиш заруриятини кўрсатади. АБТда бўш тескари алоқа нафақат маҳсулот сифатини пасайтиради, балки бошқарувда иштирок этувчи одамларга зарар етказади, уларда бепарволикни уйғотади, тезкорликни пасайтиради. Самарали бошқарув тизими паст иерархик даражалардан юқорироқларига кучли тескари алоқани кўзда тутиши керак. Бу тизимни тартибга солиш ҳисобидан одам фаолиятининг резервларини очиш, ташаббус ва мусобақага шароит яратиш, нафақат алоҳида кишиларнинг, балки бутун жамоаларнинг мавқеини кўтаришга имкон беради.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish