Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet5/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:



  1. Бошқарувнинг асосий объектлари сифатида мавзуда нималар кел-тирилган?

  2. Атроф-муҳит таъсирларини неча гуруҳга бўлиш мумкин? Уларни тавсифлаб беринг.

  3. Бошқарув мақсади деганда нимани тушунасиз?

  4. СДБли станокнинг чиқувчи кўрсаткичларини санаб ўтинг.

  5. Ўлчов контроллерларининг вазифаси нимадан иборат?

1.3. АВТОМАТИК БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ (АБТ) ТАСНИФИ.


АБТларнинг асосий турлари ва тегишли терминлари билан танишиш учун АБТлар таснифини бир қатор белгилари бўйича кўриб чиқамиз.


А. Очиқ, ёпиқ ва биргаликдаги тизимлар.
АБТнинг блок-схемасини (юқорида берилганларга асосан) қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
Б
F
ерилган схемада (4-расм) бошқарув қурилмасига (БҚ) уч турдаги маълумотлар киритилади.



БҚ




БО




X

Y

U





4 - расм


Бошқарув объектнинг (БО) ҳолатини белгиловчи, унинг катталиги ҳақидаги маълумот-Y. Бошқарув мақсадини берувчи, унинг қиймати ҳақидаги маълумот-Х. БОнинг нормал ишлашига халақит берувчи кўрсаткичларнинг қиймати -F ҳақида маълумот. Аммо юқорида саналган маълумотлардан қисман фойдаланувчи АБТлар ҳам мавжуд. Бунда фойда-ланилувчи маълумотлар турига кўра АБТлар 2-та асосий турга бўлинади: очиқ тизимлар ва ёпиқ тизимлар.


Очиқ АБТларда БОдан чиқувчи катталик- Y ўлчанмайди. Бу тизим-нинг очиқ тизим дейилишига сабаб, унда БОдан чиқаётган маълумотлар билан БҚга кираётган маълумотлар орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлиги, кириш ва чиқиш нуқталарини бирлаштириб ёпиқ ҳалқа ҳосил қилинлаганлигидир. Очиқ АБТда фақат Х, ёки фақат F, ёки уларнинг ҳар иккаласи бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда бошқарув фақат ташқи сигнал-Хнинг қийматига кўра амалга оширилади. Х қийматининг ўзгариши бошқарувчи сигнал-U ва мос равишда БОдан чиқувчи қиймат- Y нинг ўзгаришига олиб келади . Бунда тизим ишининг аниқлигини, яъни берилаётган Хга мос қиймат-Y олинишини фақат тизим кўрсаткич-ларининг доимийлиги, ишончлилиги белгилайди. Бундай тизимлар юқоридаги шартларнинг етарлича ўзгармас бўлганида ва катта аниқлик талаб қилинмаган жойлардагина ишга яроқли бўлади. Синхрон генераторни дастурли бошқарув очиқ АБТга мисол бўла олади(5-расм)



Д Г юклама


БҚ

5-расм
Бу ерда двигатель (Д) дан берилаётган ўзгармас тезлик билан айланаётган синхрон генератор (Г) бошқарув обьекти (БО) бўлади. БОнинг чиқиш катталиги, яъни генератордан чиқаётган кучланиш - уйғотиш чўлғамига бошқарув қурилмаси (БҚ) томонидан берилаётган қувватнинг катталиги билан аниқланади. БҚда берилган дастур бўйича уйғотиш чўлғамига қувват берилади, бу эса генератордан чиқаётган кучланиш қийматининг автоматик ўзгаришига олиб келади. Бундай тизимда ҳақикий кучланиш берилган, масалан, генератор юкламасининг ўзгариши, двигателнинг айланиш тезлиги, генератор чўлғамларидаги температурада сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.


Ёпиқ АБТнинг иккинчи тури халақит берувчи ташқи таъсирлар кучига асосланиб ишлайдиган автоматик бошқарув тизими ёки бошқача айтганда автоматик компенсацияловчи тизим. Бундай тизимлар чиқиш катталиги бир хил сақланиши талаб қилинадиган ўринларда ишлатилади. Юклама ўзгарувчи бўлганда генератор қисқичларида кучланишни ростловчи тизим бунга мисол бўлади.
Учинчи турдаги очиқ, яъни ҳам X, ҳам F нинг қийматлари бўйича ишлайдиган тизим анча тўлиқ АБТ ҳисобланади. Бунда объектни бошқарув X ва F катталикларнинг функциялари асосида амалга оширилади, яьни бу тизим олдинги икки хил очиқ АБТни ўзида мужассамлаштирган. Генератор кучлланишини дастурли бошқарув бунга мисол бўлиши мумкин. Ҳалақит берувчи кучларни компенсациялаш тамойили очиқ АБТнинг аниқлигини сезиларли даражада оширади. Лекин бу аниқликни ҳали юқори аниқлик деб бўлмайди, чунки, биринчидан, тизим ишига халақит бераётган барча финтеллектуал ахборот тизимлар орларни компенсациялаб бўлмайди, иккинчидан, БО ва БҚнинг кўрсаткичлари вақт ўтиши билан ўзгариб туради. Шунингдек бундай ўзгариш компенсациялаш занжирида ҳам бўлади. Бу ўзгаришларнинг барчаси БОдан чиқувчи қийматни ўзгартириб юборади. Шу сабабли очиқ АБТлардан фақатгина юқори аниқлик талаб қилинмайдиган жойларда фойдаланилади.
Ёпиқ АБТларда БҚга бошқарув вазифалари ҳақидаги сигнал X ва БОдан чиқувчи катталик Yлар берилади. Энди БҚ берилаётган Xнинг қийматига кўра талаб қилинадиган Y қийматини ҳисоблайди ва БОнинг чиқиш йўлидан олинган Yнинг ҳақиқий қиймати билан талаб қилинадиган қийматни таққослаб, БОга керакли қиймат узатади. Бундай АБТда БҚ Y чиқиш йўлида ҳосил бўлаётган барча четга чиқишларни, у қандай юзага келишидан қатъий назар, бартараф этишга қодир. Бунда бошқарув қурилмаси бошқарув обьектининг ҳар иккала томонини бирлаштириб, ёпиқ тизим ҳосил қилади ва чиқиш йўлидаги қийматни доим назорат қилиб туради. Шунинг учун ёпиқ АБТларни тескари алоқа тизими ёки четга чиқишларга асосланган бошқарув тизими ҳам деб юритилади.
Бундай тизимлар жуда катта аниқликни таъминлайди ва АБТларнинг асосий қисмини ташкил этади. Шу сифатларига кўра биз фақат ёпиқ АБТларни ўрганамиз. Бундан кейин АБТ ҳақида гап борганда фақат ёпиқ АБТлар назарда тутилади.
Комбинацияланган АБТлар четга чиқишларга асосланган ёпиқ АБТ ва ташқи таъсирларни компенсациялашга асоаланган очиқ АБТни ўзида мужассамлаштирган (4-расм). Ёпиқ бошқарув тизими билан компенсацияловчи очиқ АБТнинг бирлаштирилиши натижасида ёпиқ тизимнинг иши бирмунча енгиллашади, иш жараёни соддалашади ва аниқлик янада ошади.
Комбинацияланган АБТларда бошқарув сифатининг ошиши уларда БО ва ички ҳолат ҳақидаги маълумотлардан кўпроқ фойдаланилиши билан изохланади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish