+микробиология китобч doc


Мавзу: МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ОЗИКЛАНИШИ



Download 232,9 Kb.
bet8/47
Sana26.04.2022
Hajmi232,9 Kb.
#584771
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
0009 MM Mikrobiologiya

6. Мавзу: МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ОЗИКЛАНИШИ.


Режа:

  1. Моддалар ва энергия алмашиниши.

  2. Автотроф микроорганизмлар.

  3. Гетеротроф микроорганизмлар.

  4. Фототрофлар.

  5. Хемотрофлар.

  6. Сапрофитлар ва паразитлар.

  7. Микроорганизмларнинг азот билан озикланиши.

  8. Яшил ва кирмизи ранг бактерияларда фотосинтез.

  9. Хемосинтез жараёни.

Адабиётлар:2, 3, 7, 10.




Таянч тушунчалар:
Агар – агар – баъзи кизил сувутларидан ажратиб олинадиган мураккаб углеводлар аралашмаси.
Автотроф озикланиш – фотосинтез еки хемосинтез жараенида
ноорганик моддалардан органик бирикмалар хосил килиб озикланиш.
Гетеротроф озикланиш – тайер органик моддалар билан озикланиш.
Диффузия – бир одда молекуласининг бошкасига сизиб утиши.
Паразит организмлар – тайер улик органик модда билан озикланадиган
организмлар.
Фототроф организмлар – фотосинтез натижасида органик моддалар
хосил килиб озикланувчи хлорофилли усимликлар.
Хемосинтез – баъзи бир микроорганизмларнинг анорганик моддалардан органик моддалар хосил килиши. Буларга нитрификацияловчи бакериялар, олтингугурт бактериялари ва темир бактериялари киради.

Тирик организмларнинг асосий хусусиятларидан бири моддалар алмашинишидир. Микроорганизмларда озик хазм киладиган махсус орган йук. Бактерия хужайраси ичига озик моддалар кириша ва хаёт фаолиятининг охирги моддаларини ташки мухитга ажралиб чикиши бактерияларнинг бутун танаси оркали содир булади. Микроорганизмларда моддалар алмашиниши икки жараёндан иборат:



  1. ташки мухитдан усиш учун зарур булган озик моддаларни кабул килиш ва улардан хужайранинг янги таркибий кисмини синтезлаш;

  2. хаёт фаолиятининг охирги махсулотларини ташки мухитга чикариш;

Микроорганизмлар танасига озик моддалар диффузияланиб ёки адсорбцияланиб киради. Ана шу моддаларнинг хужайра ичига утишига турли омиллар таэъсир курсатади. Булардан бири хужайра ва унинг атрофидаги мухит концентрациясининг турлича булиши булса, иккинчиси хужайра протоплазмасининг кабул килинган моддаларни утказиши ва учинчиси кабул килинган моддаларнинг бактерия хужайрасида узгаришидир. Ана шу шароитлар кулай булгандагина озик моддалар тез кабул килинади ва микроорганизмлар тез усади. Микроорганизмлар хужайраси бир суткада вазнига кура ташки мухитдан 20-30 марта куп озикли моддаларни узлаштиради. Озик моддалар бактерия хужайрасига утиши учун сувда эриган холда булиши керак. Бунинг учун микроорганизмлар узларининг ферментлари билан мураккаб озик моддаларни оддий моддаларга айлантиради.
Озикланиш типига кура, бактериялар жуда хилма-хил гурухларга булинади. Биз хамма тирик организмларни озикланишига кура 2 га булиб урганамиз: гетеротроф ва автотроф. Бу озикланиш усули усимликлар ва хайвонлар учун кулланилади. Бу озикланиш микрорганизмлар учун етарли эмас, чунки микроорганизмлар углерод узлаштиришига ва энергия манбаига кура 4 та гурухга булинади:

  1. фототрофлар – булар учун энергия манбаи ёруглик хисобланади.

  2. хемотрофлар – булар учун энергия манбаи кимёвий энергиядир.

  3. литотрофлар ёки автотрофлар – булар учун энергия манбаи анорганик моддалар (Н2, NН3, Н2S, СО2) ёки булар углеродни СО2 дан узлаштирувчилардир.

  4. органотроф ёки гетеротрофлар – булар тайёр органик моддалар билан озикланувчилар.

Барча яшил усимликлар, кук – яшил сувутлари, кирмизи ва яшил рангли олтингугурт бактериялари, нитрификаторлар автотрофлардир. Озикланишнинг энг кенг таркалган тури гетеротрофлардир, яъни тайёр органик моддалар билан озикланишдир.
Гетеротрофлар – булар 2 та гурухга булинади:

    1. Сапрофитлар. 2. Паразитлар.

Сапрофитлар – лотинча суз булиб, улган субстратларда яшайди деган маънони билдиради. Сапрофитлар тайёр оргник моддалар билан озикланувчи микроорганизмлардир.Микрорганизмларнинг деярли купи (90 %) шу гурухга киради.
Паразитлар-лотинча суздан олинган булиб, бошка тирик организмлар хисобида озикланувчи микроорганизмлар демакдир. Булар жуда кам, умумий микроорганизмларнинг 0,1-0,2% ни ташкил этади. Микроорганизмларни сапрофит ва паразитларга булиш кескин эмас. Чунки, баъзи сапрофитлар кулай шароитларда сапрофитдан паразитга ва паразитлар сапрофитга утиши мумкин. Гетеротрофлар учун асосий озик манбаи турли шакарлар, спиртлар ва органик кислоталар хисобланади. Микроорганизмларнинг сунъий озик мухитига юкоридаги моддалардан кушилади.
Гетеротрофлардан ташкари автотроф озикланувчи микроорганизмлар хам бор. Булар хемисинтез, фотосинтез, фоторедукция хисобига узлари анорганик моддалардан органик моддалар хосил килади. Шунингт учун хам микроорганизмлар углерод билан озикланишига караб автотроф-яъни углеродни анорганик моддалардан узлаштирувчиларга ва гетеротроф-яъни углеродни органик холда узлаштирувчиларга булинади.
Хемосинтез жараёнида хам оз булса хам СО2 ва Н2О дан органик моддалар хосил булади. Бунда NH3  HNO2  HNO3 гача оксидланади. Бу жараённи нитрификатор бактриялар амалга оширади. Ёки темир бактериялари Fe CO3  Fe(OH)3 га айлантиради яьни оксидланади. Ана шу реакциялар натижасида хосил булган энергия хисобига хемосинтез амалга ошади.
Фоторедукцияни S-ни оксидловчи яшил ва кирмизи ранг бактериялар амалга оширади. Булар H2S узлаштириб, уни ёруглик энергияси хисобига оксидлайди. Хакикий фотосинтез жараёнини тубан усимликлардан яшил сувутлар ва содда хайвонлардан яшил эвглена амалга оширади. Баьзи бактериялар организдан ташкарида учрамайди. Масалан, дифтерия таёкчаси, захм касаллигини бактерия ва бошкалар.
Бактерияни устириш учун махсус озик мухити керак.
Сапрофит микроорганизмлар учун гушт-пептон желатилинли ва гушт- пептон агарли субстрадан яьни озик-овкатлардан фойдаланилади.
Микроорганизмларнинг азот билан озикланиши
Азот элементига муносабатига кура, микроорганизмалр турли гурухларга булинади. Баьзи бактериялар оксил ва пептонларни узлаштирса, бошкалари нитратларни, учинчилари аммиакни, туртинчилари атмосфера азотини узлаштиради.
Хайвонлар сигнари бактериялар хам узи синтез кила олмайдиган минокислоталарни талаб килади, лекин хайвонларнинг айримлари 2-3 та, баъзилари эса 17 тига якин аминокислотани талаб килади. Айникса патоген, сут кислота хосил килувчи ва чиритиувчи бактериялар учун аминокислоталар жуда зарур. Замбуруглар, ачитиклар ва актиномицетлар озигида аминокислоталар булса, улар тез усади, агарда аминокислоталар булмаса, бу аминокислоталарни узлари синтез килади.
Олимлардан Н.Д. Иерусалимский 1963 йилда аминокислота синтезловчи микроорганизмларни аминоавтотрофлар, синтезлайолмайдиганларни аминогетеротрофлар деб атайди. Микроорганизмларнинг нормал усиши учун В витаминлар гурухига киради ва сувда эрийдиган моддалар хам жуда зарур. Баъзи микроорганизмларни узи витамин синтезлайди, бундай микроорганизмларни Шопфер 1938 йилда ауксотрофлар деб атаган. Гетероауксотрофлар витамин синтезлай олмайди.


Яшил ва кирмизи ранг бактерияларда фотосинез.
Барча яшил усимликларнинг энг мухим хусусиятларидан бири куеш нури ердамида СО2 ва Н2О дан органик модда хосил килиш яъни фотосинтездир.

0СO2

  • 6H


Download 232,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish