+микробиология китобч doc


Маъруза. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА СИСТЕМАТИКАСИ



Download 232,9 Kb.
bet4/47
Sana26.04.2022
Hajmi232,9 Kb.
#584771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
0009 MM Mikrobiologiya

3. Маъруза. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА СИСТЕМАТИКАСИ.


  1. Микроорганизмларнинг пайдо булиши хакида олимларнинг фикрлари.

  2. Микроорганизмлар систематикаси.

  3. Прокариот ва зукариот организмлар.

  4. Бактерияларнинг шакллари.

Адабиётлар: 1, 3, 7, 10.


Таянч тушунчалар:
Прокариотлар – ядросиз, бир хужайрали организмлар. Буларда
ядро кобиги йук, ривожланган мембрана системаси хам йук. Прокариотларга вируслар, бактериялар ва кук-яшил сувутлари киради.
Эукариотлар – хужайрасида магиз хамда бошка хужайра
органиодлар булган организмлардир. Буларга юксак усимликлар, куп хужайрали хайвонлар, замбуруглар, амёбалар киради.

Микроблар ер юзидаги организмларнинг энг кадимийсидир. Улар ер юзида уч миллиард йил олдин пайдо булган. Баьзи олимларнинг фикрича ер юзида хаёт микроблардан бошланган, бошка олимларнинг фикрича ер юзида аввал хужайрасиз тирик организмлар (архебионтлар, фотобионтлар, протобионтлар ва бошкалар) булган.


Аввало ер юзида вируслар пайдо булиб, ундан сунг рикетсиялар, микоплазмалар, бактериялар, кук-яшил сувутлар, замбуруглар, усимликлар ва нихоят хайвонлар юзага келган.
Купгина микропларнинг характерли хусусияти уларнинг бир хужайралигидир. Бундан замбуругларгина мустасно. Чунки, замбуруглар орасида куп хужайрали вакиллари учрайди.
Микроорганизмларнинг катта-кичиклиги микрометр билан улчанади (10-6), мкм деб белгиланади. Масалан, шарсимон микроорганизмларнинг диаметри 0,7 дан 1,2, таёкчасимнларнинг узунлиги 1 дан 10 гача, эни 0,5-1 мкм гача булади. Вируслар жуда майда булиб, улар нонометр (нм) билан улчанади. 1 нм=10-9 мкм.
Табиатда учрайдиган микроорганизмлар асосан 5 та катта гурухга булинади.

  1. Бактериялар

  2. Замбуруглар

  3. Содда организмлар

  4. Рикетсия

  5. Вируслар

Микроорганизмларнинг дунёси кенг ва хилма-хил булганлиги сабабли уларни классификациялашда анча кийинчиликларга дуч келинади. Микроорганизмларнинг классификацияси асосан уларнинг морфологик

белгиларига асосланади. Чунки уша вактда одамларга микроорганизмларнинг бошка хусусиятлари маьлум эмас эди. ХIХ асрнинг охирида микроорганизмларнинг куп турлари аниклангач, олимлар асосан, ботаника ёрдамида микроорганизмларни гурухларга булганлар.
Масалан, 1896 йилда К. Леман ва Р. Нейман биринчи булиб, хамма микроорганизмларни учта гурухга булади: 1. Шарсимонли; 2.
Таёкчасимонлар; 3. Спиралсимонлар. Ана шу гурухларга булишда уларнинг ташки куриниши хисобга олинган.
Бир йилдан сунг микробларни системага солишда уларнинг морфологик белгилар билан бирга физиологик хусусиятлари хам хисобга олинадиган булди.
1924 йилда Америкалик олим Д. Берги рахбарлигида Америка микробиолог олимлари «Бактерияларнинг аниклагичи» китобини нашр эттирди. 1984 йилда шу китобнинг 8 чи нашри босмадан чикади. Бу аниклагичга асосланиб хамма микроблар прокариот оламига бирлаштирилди. Прокараиот олами 2 та булимга булинади.

    1. Кук-яшил сувутлари. 2. Бактериялар.

1949 йилда рус олими М.А. Красильников узининг «бактерия ва актиномицетларнинг аниклагичи» китобида 6000 дан ортик микроорганизмларни номлаб чикиб, уларни 2 та гурухга булади:

      1. хлорофилл хосил киладиганлар

      2. хлорофиллсиз микроорганизмлар

Ана шу 2чи гурухни, яьни хлорофилсиз микроорганизмларни 4 та синфга булади:

  1. бактериялар синфи

  2. актиномицентлар синфи

  3. миксобактериялар синфи

  4. спирохеталар синфи

Хозир хамма хужайрали организмлар хужайрасининг тузилиши, узак ва органеллаларнинг цитоплазма билан муносабатига, кобигнинг таркибига ва бошка белгиларига караб 2 та гурухга булинади:

    1. Прокариотлар 2. Эукариотлар.

Прокариотлардаги микроорганизмларда узак модда ва органеллалар цитоплазмадан махсус парда билан ажратилмаган.
Эукариотлар гурухидаги микроорганизмларда эса узак ва органеллалар махсус пардалар билан уралган ва шу парда уларни цитоплазмадан ажратиб туради.
Микроорганизмлардан бактериялар, актиномицетлар, спирохеталар, рикетсиялар ва кук-яшил сувутлари прокариот гурухига киради, колганлари ачиткилар, могор замбуруглар, микроскопик сувутлари ва содда организмларнинг айримлари эукариотлар гурухига киради.


Бактериялар. Бактерия – лотинча суздан булиб, таёкча маьносини билдиради. Бактериялар бир хужайрали, хлорофилсиз, прокариот организмлардир. Ташки куриниши жихатидан 4 та гурухга булинади.

  1. Кокклар ёки шарсимон бактериялар.

  2. Таёкчасимон бактериялар ёки бациллалар.

  3. Эгилган, букилагн батериялар ёки спираллалар.

  4. Хламидобактериялар. Ана шу 1,2 ва 3 гурухдаги бактериялар одам ва хайвонларда хар хил касалликларни кузгатади, 4 гурухдаги бактериялар касал кузгатмайди. Буларга олтингугурт ва темир бактериялари киради.

  1. Кокклар ёки шарсимон бактериялар узаро жойлашишига караб куйдагиларга булинади.

А) Монококклар, булингандан кейин хар кайсиси алохида жойлашади.
Б) Булиниш натижасида хосил булган янги хужайралар жуфт-жуфт булиб колса, бунга диплококклар дейилади.
Диплококкларнинг шакли ловияга ухшайди, айримлари чузикрок ва ланцетсимон булади.
Диплококклар орасида пневмония, сузак, менингит каби касалликларни кузгатувчи микроблар хам учрайди.
В) Тетрококклар. Микроскопда текширганда коккларнинг 4 таси бирлашиб квадрат шаклида жойлашса тетракокклар дейилади.
Г) Сарциналар. Микроскопда бу кокклар куб шаклида жойлашган булиб куринади. Сарциналар асосан хавода учрайдиган микроорганизмлар булиб, сапрофитлар яьни касал кузгатмайдиган кокклардир.
Д) Стрептококклар. Микроскопда текширганда куринишича занжир шаклида булган коккларга стептококклар дейилади. Занжир хосил килувчи кокклар бир-бири билан протоплазматик ипча ёрдамида богланган булади. Бундай ипчалар электрон микроскопда аникланган. Стрептококклар орасида касал кузгатувчилари хам бор. Масалан, сармас, эндокардит.
Е) Стафилакокклар. Микроскопда кокклар гужум-гужум жойлашиб узум шингилига ухшаб куринса, бунга стафилакокклар дейилади. Стафилакокклар одам ва хайвонларга жуда куп касалликларни вужудга келтиради. Масалан, сепсис, чипкон ва бошкалар.

  1. Таёкчасимон бактериялар 3 га булинади:

1. Бактериялар. 2. Бациллалар. 3. Клостридиялар.
Бактерияларга спора хосил кимайдиган, бациаллаларга спора хосил киладиган йигсимон таёкчалар киради.
3. Спиралсимон бактериялар ёки букилган бактериялар. Буларга

  1. вибрионлар (вибрио – лотинча суз булиб, эгиламан маьносини билдиради)- вергул шаклли, бир бурамали булади; 2) спираллалар (спира лотинча суз булиб, бураламан деган маьнони билдиради)-икки-уч ва хатто бештагача буралган бактериялар; 3) спирохеталар – 5 дан куп буралган бактериялар киради.



Назорат саволлари:

    1. Микоорганизмларни пайдо булиши.

    2. Микоорганизмлар систематикаси.

    3. Прокариот ва эукаиот организмлар.

    4. Бактерияларнинг шакллари.

    5. Микроорганизмларни катта кичиклиги кайси улчов бирлиги билан улчанади.

    6. К.Леман ва Р.Неймонларни ишлари.

    7. М.А.Красилаников ишлари.

    8. Бактерияларни неча гурухга булинади.

    9. Хокклар ёки шарсимон бактерияларга характеристика. 10.Таёкчасимон бактерияларга характеристика.




Download 232,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish