Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
21 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
51
Гулшода эчкини соғиб, сутини докадан сузиб ўтказди-да, тунука 
идишда газўчоқнинг устига қўйди: уч боланинг ҳар кунги нонуштаси. 
“Бисмиллоҳ” деб газни буради, жонсизгина товуш чиқди. Гугурт 
чақди, бир энликкина ёнди. Қачон газ бўлувдики, энди бўлса? Ўтинга 
қаради: соб бўпти. Аччиғидан шахдам юриб, эри ўтирган хона 
эшигини очди. Амир ҳали ҳам жойнамоздан турмаган, бошини қуйи 
солганча пичирлаб дуо ўқиб ўтирарди: кўзларида ғилт-ғилт ёш... Ҳар 
сафар Гулшода эрининг бошига ғазаб ва алам билан бостириб 
борадию, уни мана шу аҳволда кўриб, бирон нима деёлмай изига 
ночор қайтади. Ниҳоят, Амир намоздан турганида эса бояги 
ҳовуридан тушиб бўлган бўлади. Бу гал у бурилиб кетмади, бутун 
аччиғини ичига ютиб, намознинг битишини кутишга аҳд қилди. Эшик 
кесакисига суянган кўйи сирғалиб ерга ўтирди. Ўттиз саккиздан 
эндигина ҳатлаган бу аёлнинг юзларида турмушнинг аччиқ-
чучуклари 
шундайлигича 
ўз 
расмини 
солиб 
қўяқолганди. 
Нафсиламрини айтганда, Амир ҳам ундан кўп-да фарқ қилмасди. У 
эрининг озиб-тўзган, сочига оқ оралаган серизтироб юзига қараб ўз 
қиёфасини кўрганидек, дард ва ташвишдан тобора кичрайиб
буришиб бораётган хотинига қараб, Амир ҳам ўз ҳолини англарди. 
Эҳтимол, барча қийинчиликларга қарамай, ўртадаги ана шу яқинлик 
уларни тутиб тургандир. Лекин Гулшоданинг айни дамдаги шашти 
ўзгача эди, энди у ўша туйғу билан ҳисоблашмасликка аҳд қилганга 
ўхшарди. Кўзларидаги тубсиз изтироб ўрнида энди ғазаб йилтираб, 
уни ўн беш йиллик ёстиқдошига сочмоққа тайёр турарди. 
Амир эса хотинидан уч қадамча нарида ҳамон ўша алфозда 
ўтирар ва майин оҳангда қироат қилар, фақат бир баҳя олдин 
кўзларига тўлиб турган ёш энди юзларидан шашқатор оқиб тушар 
эди. Эрининг бу ҳоли Гулшодага таъсир қилмай қолмади. У худди шу 
таъсирга берилиб, ғазабини ютиб юборишдан сақланиш учун ҳам 
кўзларини юмиб олди. Шунда бир-бирига урилган киприклар 
орасидан икки томчи ёш гуноҳкорнинг жодуда кесилган бошидек 
думалаб кетди. Ҳайҳот, у яна мағлуб!.. Яна кўзларидан меҳр ва 
шафқат ёшлари бодраб чиқа кетди. Эру хотин чўкка тушган кўйи 
қарийб ёнма-ён ўтиришар, бири “Оллоҳ” дея ўзини унутган эса, бири 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
52
истиғроқ қучоғидаги инсон қаршисида беҳол турарди. Иккисининг 
кўзларига тўлган ёш гўё уларни бу дунёдан, унинг ташвишларию 
мусибатидан, ҳатто бебақою камёб шодлигидан ҳимоя этаётгандек 
эди. Айни дамда, уларни бир-бирига дахлдор, яқин айларди ҳам... 
22 
Юсуф кўзини очганида хона нурга тўлган: қушларнинг чуғур-
чуғури шундоқ қулоқлари остида янграрди. Дераза ортида эса 
одамлар бир-бирини чақирар, гаплашар, кулар овозларида баҳорий 
кўтаринкилик акс этарди... Ҳа, буларнинг ҳаммаси кўкламнинг қиш 
устидан узил-кесил ғалаба қилганидан далолат берарди.
Юсуф “Ўзингга шукр”, дея ўрнидан чаққон турди-да, кийиниб 
ташқарига чиқди. Ҳовлида қариндошу қўни-қўшнилар юришар, 
нарироқда дошқозон тўла сумалак қайнар, аёллардан кимдир уни 
кавлаб хиргойи қилар, атрофида икки-уч кампир чой ичиб ўтиришар, 
болаларнинг қўлларида ёғоч қошиқ галма-шал қозон гирдига 
ёпишардилар... 
Юсуф апил-тапил юз-қўлини ювди-да, бориб ҳамма билан 
сўрашди. 
— Ҳа, шаҳарлик, уйқу пишдими? Сумалакни соғинибсан-да? — 
бу Турсуной опа эди. 
— Дада, дада! — Муҳаммад пилдираб келиб, Юсуфга ўзини 
ташлади. 
Ҳа, ўғлим, қалайсан? Қишлоқ ёқдими сенга? Ўҳ-ҳў, сени ким 
бунақа чиройли қип қўйди? — Юсуф ўғлининг юзида қотган 
сумалакни кетказмоқчи бўлиб сийпаб кўрди. Бўлмади. — Юр, 
бетингни ювамиз. Қачон турувдиларинг? Нега мени уйғотмадинглар? 
— Эрталаб турганмиз, дадаси. Ҳозир биласизми қанча вақт 
бўлганини? — киноя қилди катта-катта жомларни ювиб ўтирган 
Ойгул. 
— Вақтни билмадим-у, қорним очганини аниқ биламан. 
— Ҳа, сиз буни билмай қолмайсиз. Вақтлироқ туриб, ўтин-пўтин 
ёришга ёрдамлашсангиз бўларди. Укаларингиз азондан бери ишлаб 
юришибди. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
53
— Ҳеч нарса қилмайди, улар ўз укаларим. 
— Барибирам-да. 
— Нега уйғотмадинг унда? 
— Ўн марта кириб “туринг” дедим, “хўп, ҳозир...” дейсизу мен 
ишониб чиқиб кетаман. Яна келаман... Ахийри бир чўмич сув билан 
борятувдим, бувим қўймади. 
— Майли энди, чой дамла. 
— Юсуф, келақол ўғлим, чой тайёр, ҳозир шўрва ҳам пишиб 
қолади, — деди ошхонадан Ҳалима ая. 
Нонуштадан сўнг Юсуф сўради:
— Бувижон, менга нима иш бор? 
— Акангдан бир хабар ол, ўғлим. Тўнғичини жўнатишиб, ўзлари 
келишмади. Мендан ростакамига аразлаганга ўхшайди. Ахир, жаҳлим 
чиққанида уришганимни ўзинг ҳам биласан-ку. Бор, ўғлим, айтиб кел. 
Агар шундаям келишмаса, ўзим бораман... 
Юсуф енгилгина кийиниб кўчага чиқди. Ҳаво очиқ. Кўм-кўк 
осмон гўё улкан уммону унда-бунда сузиб юрган булутлар оқ 
кемалардек эди. Қуёш ҳаммасининг тепасида гўё ҳакам, булутлар 
ўйинидан тортиб, энди-энди ниш уришга келган яланғоч дарахтлар 
бошида учиб юрган қушлару яқиндагина бош кўтариб, дунёга илк бор 
кўз солганча майин баҳорий шабода қучоғида мастларча чайқалаётган 
майсаларгача, барча-барчасини назорат қилиб тургандек. Дарвоқе, 
одамлар. Булар Юсуфнинг ҳамқишлоқлари: кимлари бир пайтдаги 
ҳамкасблари, кимлари оғайнилари, собиқ синфдошлари... Юсуф 
бирма-бир қуюқ сўрашиб борар экан, уларнинг вақт тўлқинларида 
ўзгариб бораётган сиймоларида ўзини, дарёнинг иккинчи қирғоғи 
ўлим сари яқинлашаётган, битаётган ўз умрини кўрар, маъюс 
тортарди... 
Одатда, ўн-ўн беш дақиқада юриладиган акасининг уйига у 
сўраша-гаплаша бир соатлар чамасида етиб келди. Чақирди. 
Ҳовлининг этагида ит вовуллади. Кейин бирин-кетин Моҳира ва 
Нодиралар чопқиллаб чиқишди. Юсуф чўнқайиб, қучоғини очди. 
Болалар худди палапонлардек учиб келиб, Юсуфнинг бағрига сингиб 
кетишди. Кеча улар бироз ётсираб қарашганди. Юсуфнинг қўлидан 
ширинликни олишгач ва олдида анчагина ўтириб, унга обдан разм 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
54
солишгач, оволарини ниҳоят “танидилар” шекилли, мана энди ҳеч 
бегонасирамай ёпишар эдилар. 
— Келинг, Юсуф, — деди Гулшода жилмайганча енги билан 
пешона терини артиб. 
— Келдик. Яхшимисизлар? Сумалакка айтиб келдим. Юринглар. 
— Ҳозир акангиз келсин, таҳорат олгани ўтувди. Келинг, бу ёққа 
ўтинг... Худога шукр, кунлар ҳам исиб кетди, — Гулшода Юсуфни 
айвондаги хонтахта олдига — тайёр жойга таклиф қилди. 
Юсуф ўтириб, отасига ўхшаб қисқа дуо қилди: “Омин, 
болаларингиз катта бўлишаверсин!”
Кейин уй ва ҳовлининг аҳволига разм солиб олгач: “Чамамда 
ҳаммаси ўша-ўша, ҳеч қандай ўзгариш йўғ-а?” — дея Гулшодага 
юзланди. 
— Ҳолимизни ўзингиз кўриб турибсиз-у, кунимизни аранг 
ўтказяпмиз. Мен боллар ва уй ишларидан ортмайман. Акангизни 
бўлса, мана, бир неча йилди фикру ёди у ёқда. Мактабдаги 
дарсларини ҳам баъзан мен бориб ўтиб келяпман. 
— Нега? 
— Чунки намоз вақти кирса ҳамма нарсани эсдан чиқаради. 
— Ўзингиз-чи? Ишламаяпсизми? 
— Соғлиғимни биласиз. Мактабда бир неча марта йўтал тутиб, 
йиқилиб қолганимдан кейин ногиронликка ўтказиб қўйишди. 
Юсуф янсининг нафас қисиш касали билан қаттиқ оғриб 
юришини биларди, лекин бу даражадалигидан хабарсиз экан. 
Гулшоданинг ҳозирги гапи уни жуда мутаассир қилди. 
— Мана шунақа, қирққа бормай, ярим жон бўлиб, қариялардек 
нафақа олиб ўтирибман. 
— Ассалому алайкум! — Амир қўлида обдаста, ҳовли томондан 
юриб келди. 
— Ваалайкум ассалом! 
Салом-алик, дуодан сўнг, Амир укасини тинглаб, Гулшодага 
қаради. 
— Сизлар ҳалиям бормадиларингми? 
— Нуриддинни жўнатганман. Бувимнинг кечқурунги гапидан 
кейин борсамми-йўқми деб андиша қилиб ўтирибман. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
55
— Бувим менга гапирди. Сен тур, болаларингни олиб тезроқ 
боравер. Биз кейинроқ борамиз. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish