Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

  
24 
Шомдан сўнг жамоат жам бўлди. Ҳовлида — сумалак атрофида 
аёллар, қизлар ва болалар. Ичкаридаги катта хонада эса эркаклар. Ҳар 
икки жойда ҳам аския авжида. Дам ҳовлидаги аёлларнинг олмос 
кулгулари уй ичига бостириб кирса, дам эркакларнинг олтин 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
59
қаҳқаҳалари ташқарига чақмоқдек отилиб чиқиб, тун зулматини 
тилиб ўтарди. 
Юсуф кўргани келган дўсти Содиқ ва яна икки синфдошини 
кузатиб ташқари чиқди.
— Яхши боринглар. Болларни ўпиб қўйинглар... 
— Уч-тўрт кун шу ерда экансан, вақтингга қараб ўт, 
гаплашадиган гап бор, — Содиқ Юсуфни қучоқлаб, бағрига маҳкам 
босиб хайрлашди-да, катта йўлдан уйи томон кетаётган шерикларига 
етиб олди… Лекин ҳеч қанча фурсат ўтмай бир ўзи қайтиб келди. 
— Юсуф, кетолмаяпман, узр, дўстим... 
— Тинчликми, нега кетолмайсан? Унда кир, яна кулишамиз, — 
ҳам ҳайрон бўлиб, ҳам қизиқсиниб сўради Юсуф. 
Битта саволим бор, шунга жавоб олмасдан кетолмаяпман, — деди 
Содиқ яқинлашиб келиб, - ўзи сени қачон келар экан, деб кутиб 
юрувдим. 
— Қани-чи, Содиқ, ҳамма гап менинг жавобимда бўлса, сўрай 
қол, жавоб берганим бўлсин, — деди Юсуф ҳазилга олиб. 
— Юсуф, бу ҳазил гап эмас, — норозиланди Содиқ ва дўстининг 
елкасидан тутиб, ариқ бўйига бошлаб бориб чўккалаб ўтириб олди. 
Юсуф ҳам унга эргашди. 
— Гапир, дўст, қулоғим сенда. 
— Юсуф, сендан фақат тўғрисини айтишингни илтимос қиламан, 
дўстим, чунки ёлғонлардан тўйиб кетганмиз... — сўзларкан, 
асабийлаша бошлади Содиқ. 
— Сенга ёлғон гапириб юрган одамга гапиргандек гапирасан-а, 
Содиқ? — энди Юсуфнинг овози ўзгарди. 
— Йўқ, сен кўнглингга оғир олма, — Содиқ Юсуфнинг елкасига 
қоқиб қўйди. Мен унақа демоқчи эмас эдим, кечирасан. Фақат 
ҳаммаёқни сохтагарчилигу ёлғон мўр-малахдек босиб кетгандан 
кейин кимга ишонишни билмай қоларкансан, киши. 
Улар бир муддат ариқда шилдир-шилдир оқаётган сувга 
тикилганча сўзсиз қотишди. Сўнг ўзини хийла босиб олган Содиқ гап 
бошлади. 
— Юсуф, нега биз очмиз?.. 
Юсуф индамади. Чунки саволнинг давоми бордек туюлди. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
60
— Юсуф, биз ота-бобомиз орзу қилган асрий қулликдан озод 
бўлдик, тўғрими? 
— Тўғри. 
— Илгари золимлар тортиб олиб кетишган бойликларимиз энди 
ўзимизга қолди, бу ҳам тўғрими?
— Тўғри, Содиқ, тўғри, — деди Юсуф Содиқни батамом тушуниб 
ва тилини тишлаб.
— Лекин нега қорнимиз тўймаяпти?.. 
Юсуфдан садо чиқмади.
— Нега мен — оддий қишлоқ ўқитувчиси, мактабни, эртага 
берадиган дарсимни ўйлай олмай қолдим? Нега мен эртаю кеч бир 
бурда ноннинг ғамини қилишим керак?.. Нега мактаб ўқувчилари 
ҳалигача пахта далаларидан чиқолмаяпти?.. Нега, Юсуф!? Ахир, биз 
озодликка чиққан, ҳеч кимга қарам эмасмиз, дея байрамлар қилаётган 
халқмиз, ахир!.. 
Юсуф миқ этмасди. 
Содиқ эса гапирар, тўлиб кетган юрагини тушунадиган одам 
топиб олгандек тўкиб солар, бу ҳам майли, айтиб санаб берса, гўё 
ҳамма муаммоларини ҳал қилиб берадигандек Юсуфга кўнглини 
ёришдан чарчамасди. 
Юсуф бўлса, ариқдан кўз узмас, буралиб-буралиб, ой нурида 
ялтираб-ялтираб оқаётган сувни кузатганча лом-мим демай эшитарди. 
Гўё Содиқнинг дардлари Юсуфнинг кўзлари орқали сувга тушиб, у 
билан қўшилиб узоқларга оқиб кетаётгандек эди шу тобда... 
Алламаҳалгача гапира-гапира чарчаган Содиқ уйига кетди. 
Юсуф... Юсуфнинг бир ўзи сўппайиб қолди. Содиқнинг айтганларини 
ўйлай-ўйлай, ахири, мутаассир бўлиб тўлқинланди. Кўзларига ёш 
қалқиб чиқди. Шу ҳолида бировнинг кўриб қолиб саволга тутишидан 
иймангани учун ариқ бўйидан яна анчагача айрилмади... Дераза 
кўзидан тушиб турган чироқ нурида ялтираб оқаётган сув ариқнинг 
тагида эди. “Ҳали тоғларда қорлар эриб, ариқнинг бўтана сувга тўлиб 
оқиши бор”, хаёлидан ўтказди Юсуф. Сўнг аста туриб, қаҳқаҳа 
келаётган уйга кирди. 
Ҳамманинг қулоғи Мухторнинг оғзига михланган эди. 
— Абдураҳмон ака пиёз эккандан икки-уч кун кейин дам олиш 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
61
учун санаторийга жўнаб кетибди. Хуллас, бир ой обдан ҳордиқ 
чиқарибди, икки юзи қип-қизил бўлиб кучга тўлибди. Ниҳоят, қайтиб 
келиб қараса, пиёз ўрнида қулоқларини икки ёнга ёзиб сўвзи
4
турганмиш. Чойхонага кела солиб чой ҳўплаб ўтирган одамларга ўз 
мўъжизасини ҳайратланиб гапириб турса, елкасига ҳасса келиб 
тушибди. 
— Ҳўв, падарлаънат, ҳавтафаҳм! Қачон пиёзнинг уруғидан сўвзи 
унибди? Манўви каллангни ишлатсанг нима қилади? Сен йўғингда 
мен ола чиққан пиёзингни бузиб, ўрнига сўвзи экканман! — деб 
саксонни урган Абдуғафур бува пахмоқ соқолли ўғлини уйига қараб 
қувиб солибди-да... 
Яна қаҳқаҳа кўтарилди. Юсуф ҳам кула-кула пойгакка чўкди. 
Унга, нафақат унга, балки бутун қишлоққа бу латифалар ёд бўлиб 
кетган. Лекин одамлар тўпланиб, мириқиб кулишгиси келса, ана шу 
латифаларни эслашади. Ҳатто давраларда “Абдураҳмон ака тут 
қўриқлабди”, дея бирон ҳангома айтила бошлаши билан бирдан кулгу 
кўтарилар ва охирида — энг қизиқ жойида гумбурловчи вулқон каби 
қаҳқаҳа уйнинг шифтини учирворгудек бўларди. 
— Абдураҳмон ака тут қўриқлайдиган бўпти, — давом этди 
Мухтор. — Чунки қуртларни кўмадиган вақт яқинлашиб қолганда 
барг танқислиги бошланар экан. Ҳар ким ўзига ажратилган тутзорда 
кўрпа-тўшак қилиб ётволибди. Абдуғафур бува Абдураҳмон ўғлига 
роса тайинлабди: “Ухлаётганингда ўзимизнинг тутлар томонга қараб 
ёт. Бирон шарпа эшитсанг, дарҳол менга чоп”. 
Абдураҳмон ака отаси айтганидек қипти. “Эртага — охирги кун. 
Шу баргларни кесиб, қуртларга солгач, кўмамиз. Бир ойлик заҳмат 
ҳам ниҳоят соб бўлади, кейин пилланинг пули чиқади. Худога шукр” 
қабилидаги ширин хаёллар билан ухлаб қопти. Бир маҳал 
қулоқларига қушларнинг чуғур-чуғури кириб, юзига офтоб тушибди. 
Уйғониб қараса, уйида — хотинининг иссиқ бағрида эмас, аллақандай 
далада ётганмиш. Бир зум аҳволини тушунолмай гарангсиб тургач, 
“лоп” этиб қоровуллиги эсига тушибди-ю, тут қаторига қарабди: худо 
урди! Тутлар бир текисда каллакланган эмиш. Кечаси кимдир кесиб 
кетибди. 
4
Сўвзи — сабзи (шева). 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
62
— Дод! Ота, Ота-а-а! — Абдураҳмон ака тура солиб уйга — 
Абдуғафур буванинг ҳузурига чопибди. Бир пасдан сўнг оқ иштон, оқ 
яктакдаги Абдуғафур бувани бошлаб келиб қарашса, тут кесилмаган, 
ўз ўрнида турганмиш. Иккаласи бир зум ҳанг-манг бўлиб тикилишиб 
қолибди-да, ниҳоят буваники қўзиб қопти: “Ҳўв, падарлаънат, сен 
қайси тутни қўриқловдинг?” Абдураҳмон ака олдига тушволиб 
қочибди, оқ иштону югурганда олдилари очилиб кетган оқ яктакли 
чол ҳассасини калтак қилиб, бир қарич соқолли ўғлини тутқаторлар 
ичида қувиб юрганмиш... Кейин маълум бўлишича, Абдураҳмон ака 
тунда уйқусираб бошқа томонга ўгирилиб қолган, у томондаги тут 
қатори эса, аввал-бошданоқ кесилган экан. 
— Ҳа-ҳа-ҳа!.. — қаҳқаҳага бошқалар жўр бўлишди. 
Юсуф ўзини яхши ҳис қила бошлади. Ҳаловат унинг ёдига яна 
ўша болаликдаги тоғ сайлини туширди: “БИРГАЛИК ТУЙҒУСИ... 
Нақадар олий туйғу экан!” — ўйларди у. Қаҳқаҳа — тўғри шифтга 
урилиб, сўнг очиқ турган эшик ва деразалардан ташқарига забт билан 
отилиб чиқаётган қувонч унинг айнан ўша ерлардан пусиб келаётган 
ёлғизлигини, нафақат буни, балки кейинги йилларда тортган 
азобларини, юрагида пайдо бўлган оғриғу умидсизликни қувиб 
солаётгандек эди. 
— Абдураҳмон ака кураш тушмоқчи бўпти.. — Шу вақт “лип” 
этиб чироқ ўчди-ю Кенжавой аканинг гапи оғзида қолди. 
— Турамиз, — бурчакдан кимнингдир, Неъмат аканинг бўлса 
керак, овози келди. 
— Йўғ-е, энди келдиларинг-ку, ош ҳам пишиб қолди, — Юсуф 
меҳмонлар шаштини қайтармоқчи бўлди, — чироқ ҳам ёнар... 
— Бе, жиян, бу ер Тошкан эмас. Ошни аёллару болалар ер, биз 
чойхонага борамиз, ҳализамон шўрва ичувдик. Энди истасанг, юр, — 
Юсуфнинг елкасига қўлини ташлади Раҳим тоғаси. 
— У ер ҳам шундайдир, нима қиламиз? — сўради Юсуф. 
— Чойхона бошқа маҳаллага қарайди. Бугун эса у маҳаллада 
чироқ ўчмайдиган кун! — тоғаси қўлида шамчироқ кўтариб кириб 
келган Одил акага мурожаат қилди, — ҳов, ака, бизга рухсат энди. 
— Чироқ ўчсаям, суҳбат ўчмасин, ўтиринглар. 
— Шундайликка шундайку-я, — деб тоғаси чайналди, — лекин, 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
63
барибир... биласизми, жиян билан бир билярд ўйнайлик. 
Билярд сўзини эшитиб, қолганлар ҳам Раҳим акани қўллаб-
қувватлашди. 
— Ҳай, майли, борақолинглар, — ноилож кўнди Одил ака, — 
тонготар қолиб кетманглар, ишқилиб. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish