31
Эртасига
эрталаб
Юсуф
юз-қўлини
ювиб,
ошхонада
уймалашаётган бувисига салом бериб кирди.
— Яхши ётиб турдингми, ўғлим? — дея Ҳалима ая кўзларини
четга олиб қочди. Юсуф унинг кўзлари қизариб-ёшланиб турганини
кўришга улгурди.
— Сизга нима бўлди?
Она индамади.
— Буви, йиғлабсиз, нима бўлди ўзи?
— Тинчлик, ўғлим. Шу ўзимнинг бир йиғлагим келди.
— Йўқ, буви, сиз ниманидир яширяпсиз.
Ҳалима ая гап тополмай каловланди.
— Ҳеч нимани беркитаётганим йўқ, ўғлим. Фақат, сизларнинг
қийналаётганингизни кўриб ўпкам тўлиб кетди. Қўй, ўғлим,
ўшағлани. Яхшиси, шу ерга кўчиб келинглар-қўйинглар. Ахир,
одамлар бир кунини кўряпти-ку...
Юсуф остонага ўтириб, оғир хўрсинди.
— Майли, бувижон, булар бир гап бўлар. Замон шундай кетмас.
Фақат сиз ҳадеб бўлар-бўлмасга куйинаверманг. Шундоғам...
— Ўзинг-чи, болам, ўзингнинг аҳволингга қара. Ойгул билан
Муҳаммаджоннинг ранг-рўйи ҳам...
— Отам кўринмайди? — Юсуф ёқимсиз мавзуни бурмоқчи бўлди.
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
74
— Ҳозир келади. Сен ўтир, нонушта қилвол. Ойгулой, чой
дамланг, қизим.
Юсуф олдига чой-нон келтириб қўйган хотинидан сўради:
— Сут бўлса...
Ойгул сут олиб келиш ўрнига эрининг ёнига чўкиб шивирлади.
— Отам сигирни сотгани олиб кетди.
— Нима?! — Юсуф бир сапчиб кетди. Лекин бунинг сабабини
ўзича тушуниб ўтириб қолди. Ойгул ҳам сезди шекилли, индамай
туриб, юмушига кетди.
Юсуф барибир чидай олмади. Бувисининг олдига шошиб борди.
— Нимага сигирни олиб кетди? Ахир энди оғизларинг оққа
етувди!.. Бошқа иложини топар эдик.
— Ўша бошқа иложини қилишга... отангнинг кўзи етмади.
Муродали ҳам пистасини сотолмабди. Майли, болам, бош омон бўлса,
мол топилар...
Юсуф бувисининг гапига қулоқ солаётгандек кўринса-да, аслида
эшитмаётганди. У ўзи туфайли бутун бошли каттакон оиланинг
шундай пайт оқдан маҳрум бўлаётганини сингдиролмай, боши берк
бу кўчадан қай тадбир билан чиқиб кетишини билолмай гаранг эди.
Бир пас шундоқ серрайиб турди-да, сўнг чопганча айвондан ўтиб
ичкарига кирди. Кийиниб, бувисининг “ҳой-ҳой”лашига ҳам қарамай
ташқарига отилди. Бир соатлардан сўнг у туман марказида автобусдан
тушди. Тўғри мол-қўй бозорига равона бўлди. Бозорга келганда
аллавақт бўлиб кетган эди. Одатда бу вақтда сотадиган сотиб,
оладиган олиб бўлади. Бу сафар ҳам худди шундоқ чиқди. Юсуф у
ёқдан-бу ёққа чопиб, отасини одамлар даврасида кимлар биландир
қўл силташаётган ҳолда кўрди. Худога шукр! — Ўша томонга чопди.
У югуриб бораркан, йўлдаёқ ҳайқирди:
— Ота, сотманг, мен пул топдим, молни қайтаринг, уйга олиб
кетамиз!..
Тўплаганлар бир муддат ҳеч нимани тушунмай ҳанг-манг бўлиб
қолишди. Аммо Одил ака бирпас жим туриб, ниҳоят бошини кўтарди.
Рўпарасидаги озғин, қорамағиз йигитга қараб:
— Мен “сотдим” дедим. Гап тамом, мол сизники. Қани, пулни
сананг, — деди.
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
75
Ҳаллослаб етиб келган Юсуф томоғига тиқилиб қолган “тош”ни
қулт этиб ютиб юборди...
32
Эртасига эрталаб Тошкентга қайтиладиган бўлди.
Юсуф аёлию боласи билан уччовлашиб автобус бекатига
келганда, Содиққа дуч келишди.
— Ҳа, дўст, азонлаб йўл бўлсин? Бозоргами дейман? — сўради
Юсуф қучоқлашиб кўришаркан.
— Йўқ, сени кутиб турувдим, жавоб берди Содиқ эзгин
кайфиятда, — ўша кунги гапимиз чала қолганга ўхшайди.
— Наҳотки? Мен ҳаммасини гаплашиб олдик, деб ўйловдим, —
ҳайрон бўлди Юсуф.
— Йўқ, ҳаммасини эмас, — сен оғзингга талқон солгандек миқ
этмай ўтирдинг. Энди у номеринг ўтмайди, энди жавоб беришинг
керак, дўстим, — ҳазилга олди Содиқ, —кўрсаткич бармоғини
пистолет қилиб Юсуфнинг чаккасига ўқталганча, — жавобсиз сени
автобусга чиқармайман, — сўнг Содиқ ўша кунгидек Юсуфнинг
билагидан ушлаб Ойгул ва Муҳаммаджонлардан узоқроққа етаклади.
— Намунча сирли? Отиб ташласанг, тезгина ота қолгину одамни
бунақа қўрқитма, Содиқ, — кулди Юсуф.
— Юсуф, тўғрисини айт, мустақилликдаги ҳаётимиз яхшими ёки
аввалгиси? — деб қолди дабдурустдан Содиқ, — сен ҳам эски
замонни қўмсайсанми? Қайтиб келса, деб ўйлайсанми ҳеч? Фақат
тўғрисини айт?.. Аҳволингни кўриб-билиб турибман, дўстим,
илтимос, тўғрисини айт. Бу мен учун ҳаёт-мамот масаласи…
— Турмуш, тирикчилик, бола-чақа ташвишию қашшоқлик юки…
эзиб-янчиб ташлаган, илгариги Содиқдан сўррайиб суратигина
қолган, сийрати бошига болға тушган ёнғоқдек парча-парча бўлиб
кетган бечора ва бенаво бу Содиқ яна тинмай гапирар, ўзининг хақли
бўлиб-бўлмаганини Юсуфдан ижикилаб сўрар, жавоб бўлавермагач,
куйиб-пишиб тағин дардини достон қиларди...
Юсуф... Юсуф бўлса ортиқ уни эшитмасди. Хаёллари уни тарихга
– олис ўтмишга олиб кетган ва Беҳбудийу Фитрат, Қодирийу
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
76
Чўлпонлар каби минглаб, ўн минглаб миллатнинг гули, фахри ва
ифтихорлари бўлган заҳматкаш ватанпарварларнинг аламли
қисматларига рўбарў қилганди. Сўнг… сўнг эса Юсуфнинг кўз ўнгида
“лоп” этиб Муҳаммаджон тоғасининг юмилмай, очиқ қолган – очиқ
кетган кўзлари пайдо бўлди...
— Йўқ, йўқ, йўқ!!! Юз бор йўқ, минг бор йўқ, Содиқ,
тушуняпсанми?!.. Агар ҳолимиз ҳозиргидан бешбаттар бўлиб, ейишга
бир бурда нонимиз қолмаса ҳам, ўғлимга битта хапдори сотиб
ололмай қўлимнинг калталиги ўлимига сабабчи бўлса-да, рўзғорим
куйиб кул бўлиб тўзиб кетса ҳам, йўқ!!! Мен ўтмишнинг қайтиб
келишини истамайман, тушуняпсанми, Содиқ, сен соғинаётган,
қўмсаётган империяни хоҳламайман! Бизнинг ҳаммамизнинг
кўзларимиз очиқ кетишини истамайман!!.. Тушундингми?..
— Дадаси, нима бўляпти сизга, ўзингизни босинг! — Юсуфнинг
қўққисдан кўтарилиб кетган овозини эшитган Ойгул шошиб яқин
келди, — одамлар қараяпти, нима жин урди ўзи сизларни?
Икки дўст бир зум мум тишлаб қолди...
— Энди, кет, Содиқ. Кет!.. Менга ўша гапларингни қайтиб ҳеч
қачон гапирма!.. — ниҳоят тилга кирди Юсуф ўзини анча босиб олиб
вазмин оҳангда...
Do'stlaringiz bilan baham: |