Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
33 
Йўлда соғин сигир воқеасини ўйлади. Ўйлаган сари кўнгли 
бузилиб, эзиларди. Нима қилиш керак? — Бу савол худди биқинда 
турган қаттиқ санчиқдай бутун борлиғини ҳам пармаларди. Пул 
топиш кераклигини ва аввало, ота-онасига соғин сигир олиб бериши 
зарурлигини ўйларди-ю, лекин буни қандай олиб рўёбга чиқаришини 
билмасди. Бунинг учун Саиднинг ёки бўлмаса, Миразимнинг этагини 
тутиши лозим. О, ҳаёт, нақадар аччиқсан! Кечагина Юсуф уларни 
етаклаб юрарди, маслаҳатлар берарди, ҳар жиҳатдан ўзини улардан 
устун ҳис этарди. Энди бўлса, энди у юкуниб бориши керак уларнинг 
ҳузурига!.. Наҳотки, дўстлари кўрган нарсани бу кўролмаган бўлса? 
Ахир, у замоннинг қайси томонга думалаб кетаётганини дўстларидан 
кўра яхшироқ билиши керак эмасмиди? Ахир, учовлон ичида энг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
77
билағони ҳам, уддабурони ҳам Юсуф эди-ку! Хўш, нима бўлди унга: 
ёки Саид айтмоқчи, у чинданам хаёлпарастми? Бундай деса, орзулари 
ҳозир жамият миқёсида амалга оширилаяпти-ку!.. Ёки у бор-йўғи 
омадсиз бир кишими?.. 
Юсуф аламли ўйларининг тагига етолмасди. Айни дамда шу 
нарсани равшан англардики, янги тарихни ёзиш билан боғлиқ 
орзулари энди уни ортиқ безовта қилмаётганди... 
 
34 
Улар Тошкентдаги ижара уйларига тонг саҳарда етиб келишганда 
деразадан чироқ нури тушиб турарди. 
— Чироқни ёқиқ ташлаб кетибмиз-да? — деди Юсуф. 
— Йўғ-е, ўчирилганди, — деди хотини. 
— Унда уйнинг эгаси қайтибди-да. 
— Вой, энди қаёққа борамиз? — эрининг орқасидан изма-из зина 
бўйлаб кўтарилаётган Ойгул тақа-тақ тўхтаб қолди. 
— Юравер-чи, — деб қўлидаги ухлаётган ўғлига қараб қўйди 
Юсуф ва негадир ичидан бир сесканиб кетди. 
— Вой худойим-ей, энди шу ташвиш ҳам бормиди?
Чинданам иш билан Москвага кетган ва йил охирида қайтиши 
керак бўлган уй эгаси — Валерий негадир олти ой илгариёқ қайтиб 
қолганди. Юсуф буни эшитиб, бир зум гарангсиб турди. Ахир энди 
улар қаерга боришади? Устига-устак, бола билан, бир неча тугун — 
кийим-кечак, идиш-товоғу кўрпа-тўшак билан...
Юсуф уй эгаси билан ҳисоблашди. Ойгул апил-тапил уйдаги 
буюмларини йиғиштирди. Сўнг “Жой топгунимизча туриб турсин” 
деб бир бурчакка қўйишди-да, Валерий билан хайрлашиб чиқишди. 
— Хотин, — деди Юсуф негадир шундай вақтда тегажоғлиги 
тутиб, — қарагин, тўрт томонимиз қибла. Сен қайси томонни 
хоҳлайсан? 
— Иложини қилсам, сиз кетган томоннинг тескарисини 
хоҳлардим, — деди Ойгул ҳам ҳазилга ҳазил билан. Лекин ҳазилнинг 
тагида чин ҳам бор эди ва буни Юсуф жуда яхши тушунарди. Энди 
пилдираб юра бошлаган Муҳаммад эса бу нарсаларнинг фарқига 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
78
бормасди. 
Улар бошлашиб, Кабел заводида ишлайдиган бўласи — 
Аҳмаджоннинг олдига — завод ётоқхонасига келишди. Аксига олиб 
ётоқхона мутасаддиси йўқ экан. Кутишга тўғри келди. Ниҳоят, 
мутасадди пайдо бўлдию жой йўқлигини ва текшир-текширлар 
кўпайганини важ қилиб қутулди. Аҳмаджоннинг “Қаерга борасизлар 
энди? Бир пас кутиб туринглар, мутасадди кетиши билан чақираман. 
Бугунча бизникида турарсизлар”, дейишига қарамай Юсуф унамади. 
“Ахир Аҳмаджоннинг ўзи бола-чақаси билан биттагина хонада турса, 
устига биз ҳамми?..” — деб ўйлади у. Алам ва хижолатпазликдан 
Ойгулнинг кўзларидан шашқатор ёш оқиб борарди. Юсуф эса ўзини 
ҳақоратлангандай ҳис этар, кимгадир, нимагадир аччиқма-аччиқ 
яшагиси келарди. Ўша “кимдир”, “нимадир”ни ҳам тахминан билар, 
бу — ўз қисмати эди. Фақат боласи Муҳаммадгина ҳеч нарсадан 
хабари йўқ, дам уларнинг қўлларига чиқиб эркаланиб, дам ўзи ерга 
интилиб, чопқиллаб борарди... 
Энди эру хотиннинг кўнгилларига ҳеч нарса сиғмасди... 
— Энди қаёққа? — Ойгул бирдан тўхтаб Юсуфнинг кўзларига 
тикилди. 
— Анави ерда меҳмонхона бор. Жой топгунча ўша ерда тура 
турамиз. 
— Жа пулларингиз ошиб-тошиб ётибди-да?.. 
— Бир кун минг кун бўлмас! 
— Жонга тегди бунақа сарсон-саргардонлик. Ҳар йили халта-
хуржунни кўтариб, лўлидек эшикма-эшик юрамиз. Сизни билмадим-
у, мен бундай яшаёлмайман!.. — Ойгул йиғини бас қилиб, аламини 
энди аччиқ-тизиқ гапларга ўрай бошлади. 
— Сабр қил... 
— Сизни топган гапингиз шу — “Сабр қил, сабр қил!” Сабрнинг 
ҳам чегараси бордир. Агар қайсарлик қилмай Саид билан Миразим 
акаларнинг гапига кирсангиз, бунақа тентираб юрмасдик. Аллақачон 
уйли-жойли, машинали бўлардик. 
— Бўлди қил!.. 
Аммо Ойгул эрини эшитгиси ҳам келмасди. У шу пайтгача ичида 
сақлаб келганининг барча-барчасини ташига чиқараётганди. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
79
— Пешонам шўр бўлмаса, келиб-келиб сизга тегаманми?.. 
— Бас қил, Ойгул... 
— Ўша ўртоқларингиз... 
Ойгул гапини тугатолмади. Қулоқ-чаккасига келиб тушган 
тарсакидан кўз олди қоронғилашиб, ўтириб қолди... 
Юсуф ўша куни келган поездидаёқ Ойгул билан ўғлини изига 
қайтариб юборишга мажбур бўлди. Сабаби — уларнинг жойсиз 
қолганида эмас, балки ўша тарсакидан сўнг Ойгулнинг “Эркак 
бўлсанг, жавобимни бер!” дея кўчанинг юзида — одамларнинг олдида 
юзсизлик қилганида эди. Албатта, Юсуф талоқ сўзини оғзига олмади, 
лекин “Мен ёмон бўлсам, яхшисини топ” деди-да, поездга чиқариб, 
жўнатди-қўйди. Ўзи эса, ўша вокзалда тунади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish