Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

Оёғингда сени занжир, дилинг нолон, кетолмассан, 
Юрагингни ёқар ҳижрон. Висол — бу туш — етолмассан.. 

Кўзинг ичра чўкар тунлар, отар тонглар қуёши-ла, 
Ўтар умринг, кетар умринг, уни боқий этолмассан. 

Нечун келдинг? Муродинг не? Бу дунё не, жигарбандим? 
Ўзинг олам энг мукаммал, лек мукаммал бўлолмассан. 

Қўлинг боғлиқ, юрак доғлиғ, ғам-алам — найзали отлиқ, 
Сен пиёда бу дунёда, ҳаргиз отдан ўтолмассан. 

Сен эй кўнглим, парвонадек, ўзингни ўтга ургайсан, 
На куйиб кул бўлолмассан, на ёниб шеър битолмассан... 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
183
76 
Саид оиласи билан саёҳатдан қайтгач, ўзини худди ширин тушдан 
чўчиб уйғонган боладек ҳис қилди. Лекин уйқудан кўз очиб кўрган 
жойи унинг ўзиники, демакки, илдизи ҳам, қисмати ҳам шу ер билан 
боғлиқ бўлиб, ундан ҳеч қачон тониб бўлмасди. Фарзандларининг 
келажагини эса худо билади. Зеро, олам ва одам шу қадар катта 
суръатларда ўзгариб бормоқдаки, эртага ватан, киндик қони тўкилган 
тупроқ, садоқат... деган тушунчалар қандай тушунилиши ҳақида бир 
нима дейиш қийин. Манфаат! Балки ҳар қандай юксак тушунчанинг 
ҳам асосини ташкил қиладиган бош унсур шу бўлар... Эртага? Ким 
билсин... Ҳозир-чи? Аслида, ҳозир ҳам, кеча ҳам, минг йил аввал ҳам 
шундоқ эмасмиди? Ватан, халқ, уларга вафодорлик, фидойилик... 
тушунчалари эртага ҳам бўлади, фақат худди ҳар қачонгидек маълум 
кишилар — ана шу тушунчаларни байроқ қилиб кўтариб юришдан 
манфаатдорлар учун бўлади. Қолганлар учун эса кеча ва ёки ҳатто 
минг йил аввал бу янглиғ баландпарвоз тушунчалар қандоқ дахлсиз 
бўлган бўлса, ҳозир ҳам, эртага ҳам шундоқлигича қолаверади. 
Наҳотки шундоқ? Наҳотки, Ватан, миллат, уларнинг ёруғ келажаги 
учун курашувчилар фақат шу қадриятларни ҳимоя қилувчи соҳаларда 
ишловчилардангина иборат бўлса? Хорижда яшаб-ишловчи ўзбек 
ватандоши наҳотки моддий манфаати бўлмагани учунгина 
Ўзбекистоннинг келажагига бефарқ қараса? Саид-чи? Саид ҳам 
шундай қилармиди? Ахир, Саиднинг ҳоли бошқача-ку! У шу ерда 
ишлаяпти. Яна масъул вазифада. Демак, мамлакат, миллат манфаати 
ҳақида гапириш ва қайғуришдан манфаатдор. Яъни у эгаллаб турган 
лавозими нуқтаи назаридан шунга бурчли ва мажбур. У худди ана шу 
хизматлари эвазига ҳақ олади, оиласининг порлоқ келажагини таъмин 
этади. Агар ҳол ўзгачароқ бўлганда-чи? Мисол учун у университетда 
дарс беришда давом этаверганда ва ойлиги ойлигига етмай, 
қийналганда, ўзи чорасизликдан озиб-тўзганда, паришон бўлганда 
нима қиларди? Шу афтода ҳолида ҳам ўз фойдасини бир четга қўйиб, 
кўпнинг манфаати устида бош қотира олармиди? Ҳеч бўлмаса, 
ҳозиргидек. Унинг пароканда бўлган ботини, турмуши бунга имкон 
берармиди? Бермас эди-ёв. Чунки Саид назарда тутилаётган босқични 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
184
босиб ўтган ўша пайтларда — ҳамон бугунгидек эсида, — ўйлаган 
бўлса, фақат ўз келажагини ўйлаганди, қайғурган бўлса, фақат ўз 
манфаати устида қайғурганди. Бундан бошқасига унинг ҳуши ҳам, 
режа-имкони ҳам бўлмаганди. Модомики шундай экан, нега бугун 
ёшу қаридан тортиб, бою камбағалгача — ҳамма-ҳаммадан ўзи 
қилмаган, қилолмаган бурчни талаб қилади? Рўйхушлик бермаганлар 
устидан ҳар қанақа ҳукм чиқаришга ўзини тайёр сезади? Ахир, у 
кишининг каттароқ ишга қўл урмаги учун шунга имкон берадиган 
шароити — моддий ва маънавий асоси бўлиши шартлигини яхши 
билади-ку! Нега билиб туриб, акс ишларни қилади? Ахир, ВАТАН 
МАНФААТИ йўқ ердан бино қилинмайди, балки ҳар бир фуқаро 
манфаатидан, ҳа-ҳа, айнан ҲАР БИР ВАТАНДОШ МАНФААТИДАН 
ЎСИБ ЧИҚАДИ! Яъни якка шахс манфаатига Ватан, Ватан 
манфаатига якка шахс манфаатини қарши қўймаслик керак. Улар гўё 
бир-бирини тақозо қилиб яшовчи икки қутб — бири иккинчисисиз 
чинакамига қад ростлай олмайди... 
Булар Саиднинг кеча ё бугун — Америка саёҳатидан қайтгач, 
хаёлига келган ўйлар эмас. У анча йиллардан буён шундай зиддиятли 
мулоҳазалар исканжасида қийналади. Лекин бировга “миқ” этиб оғиз 
очишни эса хаёлига ҳам келтирмайди. Унинг муваффақияти ҳам, 
истеъдоди ҳам эҳтимол айнан шу ерда — вазиятни тўғри баҳолай 
билиши ва шунга кўра иш тутиш салоҳиятида бўлса, ажаб эмас. Ахир, 
ўзида бўлмаса, биргина хотинининг дастаги билан шу мақомга қадар 
етиб келармиди? Ҳа, Саид ҳамиша шамол қай томонга эсаётганини 
адашмай аниқлай олади ва ўз тақдирини қудратли куч қўлига 
қўшқўллаб топширади. У ҳеч қачон оқимга қарши сузмайди. Қарши 
сузиш заҳрини тотмаган эса-да, бундай ишни ҳеч қачон қилмайди. 
Табиати шунақа. Демакки, фуқаро ва Ватан манфаатлари бир-бирига 
тенг келгандагина мамлакатда ҳақиқий ривожланиш бўлиши ҳақидаги 
ўйлари ҳам агар оқимга зид келиб қолса, ҳеч қачон дунё юзини 
кўрмайди. Ҳатто фикрининг тўғрилигини Америка мисолида ўз 
кўзлари билан кўриб келган бўлса-да. Ҳа, Саид масъулиятни ўз 
зиммасига олишни истамас ҳам, бунга кўникмаган ҳам эди. Аксинча, 
жавобгарлиги бошқалар гарданида бўлган улкан вазифаларнинг буюк 
БАЖАРУВЧИСИ эди у. Вазифанинг қандайлигига кўпинча ақли етиб, 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
185
унинг оқу қоралигини англаб турса-да, ҳеч қачон пайсалга солмасди, 
тортишмасди. Фақат адо этарди, адо этганда ҳам қиёмига етказиб 
бажарарди. Худди шу хусусияти туфайли ҳам унинг номзоди қайси 
лавозимгаки тавсия этилса, ҳеч бир эътирозсиз қабул қилинаётганди. 
Ниҳоят, бугунга келиб, Саид ўзининг “эркатой” мақомига 
кўтарилганини фаҳмларди. Америка саёҳати ҳам мазкур мақомнинг 
бир неъмати бўлиб, Саид буни совғаларнинг дебочаси деб биларди. 
Чунки у ўзини ҳали кўп мукофотларга лойиқ ва ҳақли деб ишонарди. 
Шу билан бирга у бир замонлар бой-бадавлат бўлган аъзимийлар 
уруғининг шўролар даврида ҳамма қатори йўқсил ҳолда кун 
кечирганлигига ўз шахси орқали барҳам бермоқчи, ўзидан бошланади 
ҳамда болалари ва невараларида давом этадиган шажаранинг тағин 
ўша улуғ мартабага чиқишини таъмин этмоқчи. Мақсади фақат 
шундангина иборат бўлганда, у ўзини аллақачон ниятига эришган 
ҳисоблаши мумкин эди. Энди бемалол шаҳарнинг “манаман” деган 
жойидан ресторану “super market” очиб ёки ишлаб чиқариш қилиб, 
пулни айлантириб умргузаронлик қилса ҳам бўлаверади. Лекин, йўқ. 
Саид булар билан қаноатланадиганлар хилидан эмас. Худо умр ва 
соғлиқдан ҳамда омаддан қисмаса, олдинда яна-да баландроқ 
чўққилар мавжудким, уларни забт этишга ҳеч қурса, уриниб 
кўрмаслик — ландавурликдир. Саидда Юсуфни ишга таклиф қилиш 
истаги ҳам ўша мақсад йўлида туғилганди. Ахир, катта саҳнага 
чиқмоқ учун уни ҳар жиҳатдан ва сидқидилдан қўллаб-
қувватлайдиган шерикларга эҳтиёжи бўлади. Бусиз мумкин эмас, 
дастаксиз ҳар қандай кучли киши ҳам қанотлари синган қушдек гап 
— парвоз қилолмайди. Бироқ Манзуранинг маслаҳатидан сўнг Саид 
ҳатто бир вақтлардаги қадрдон дўсти бўлса ҳам Юсуфни ишга тортиш 
фикридан воз кечиб қўя қолди. Ахир, ким билади, бугун ва эртага ҳам 
у дўстлик рутбасида қоладими ёки рақибга айланадими? Юсуф 
табиатан кучли ва қайсар одам. Талабалик вақтида ҳам, ўқитувчилик 
палласида ҳам ҳаммани ўзининг орқасидан эргаштириб, йўлбошчи 
бўлиб юрган. У ҳақиқатан ҳам ишлаган жойида сояда қолиб 
кетмайди, балки вулқондек отилиб чиқади, зеро унда отилмоққа 
қодир куч ҳам, билим ҳам, жасорат ҳам топилади. Демак, Саид билан 
бир муҳитда, бир мақсад сари ишлар экан, бора-бора албатта олдинга 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
186
чиқиб олади. Олдинни эса Саиднинг ўзи кўзламоқда... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish