Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
79 
Юсуфнинг қўлида пул ўйнай бошлади. Моянасига ҳам ҳар ойда 
бир миқдор қўшимча мукофот қўшиб беришаётганди. Қолаверса, 
даромаднинг йўллари ҳам кўп экан. Натижада фирмада ишлай 
бошлаганича уч ой ҳам бўлмай, Юсуф минг доллар атрофида пул 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
191
жамғарди. Унинг энг зарурий эҳтиёжи — кичикроқ бўлса-да, бошпана 
сотиб олиш эди... Ҳа-ҳа, барча шарқликлар сингари Юсуф ҳам бу ёруғ 
оламда фақат ўзигагина тегишли кулбаси, муқим турар жойи 
бўлишини истайди. Масалан, овруполиклар учун иморат ўзиникими 
ёки ижарами, бунинг унча аҳамияти йўқ. Аксинча, улар тез-тез ўз 
яшаш жойларини ўзгартириб туришни хоҳлашади. Бинобарин, уйнинг 
ижарали бўлгани яна-да маъқул. Лекин ўзбекларда бундай эмас. 
Иллоки, ўз уйим-ўлан тўшагим, дейди ўзбек. Бошида бошпанаси 
бўлмаган эркакка ҳатто нимасидир етишмаётган одамга қарагандек 
қарашади бунда. Хўш, нега? Бунинг сабаби шарқ ва ғарб 
халқларининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланадими ёки 
машриқнинг 
нисбатан 
камбағалу, 
мағрибнинг 
нисбатан 
бадавлатлигидами? Ахир, қўлида катта сарвати бўлган кишининг 
турли-турли еб, ранго-ранг кийиниши табиий эканидек, унинг ҳар хил 
жой ва уйларда яшашни исташи ҳам ғайритабиий эмас-да! 
Ривожланган мамлакатлар турмуш тарзининг “учинчи дунё” 
давлатларникидан мисли кўрилмаган даражада ўзгариб-турланиб 
кетганлиги, асосан, биргина важ — бемисл имконлар билан 
изоҳланишини ниҳоят, тан олмоқ керакмасми? Магар шундай экан, 
Юсуфнинг шахсий уй сотиб олишга интилиши қўлининг узунлигидан 
эмас, балки калталигидан эди, дейиш мумкин. Юсуфнинг яна бошқа 
орзулари ҳам бор эди — ота-онасига, аввало, соғин сигир олиб бериш. 
Амирни Тошкентга олиб келиб, яхши дўхтирларга қаратиш, акаю 
укаларининг хўжаликларига ёрдам қилиш... дегандек. Янги йил 
яқинлаб қолганди. Демак, шунда у қишлоққа боради ва бирламчи — 
қариндошларига кўмаклашиш билан боғлиқ ниятларини амалга 
оширади. Уй олиш эса қочиб кетмас, уни кейинроқ ҳам ҳал қилса 
бўлаверади. Қолаверса, уй масаласида минг долларга мушук офтобга 
чиқармиди... 
Юсуф шу хаёллар билан юрган кунларининг бирида олдига — 
магазинга Нурилло — институтда бирга ўқиган эски таниши Нурилло 
келди. 
— Кўришмаганимизга ҳам тўрт-беш йил бўлди чамаси, — Юсуф 
Нуриллони магазиннинг меҳмонлар учун ажратилган бўлимига 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
192
бошлади. 
— Ҳа, вақт ҳам ўтаверар экан, жўра, — деди ҳашаматли креслога 
қимтинибгина ўтираркан Нурилло. 
— Гапир, дўстим, қайлардасан, нималар қиляпсан, нега дарагинг 
чиқмайди? — эски танишининг йўқловидан Юсуфнинг боши осмонга 
етиб турарди. 
— Юртга кетиб қолгандим, жўра. Лекин қишлоқларда ҳаёт оғир, 
қайтиб яна бу ёқларга келдим. Ипподромда савдо-сотиқ қиляпман. 
Тижоратчиман, сенга ўхшаб, ҳи-ҳи-ҳи, — Нурилло оғзини кафти 
билан тўсиб ҳингирлади. 
Юсуф ғалати бўлиб кетди, лекин индамади. 
— Жуда соз жойга ўрнашибсан-ку, жўра. Яшавор, омадингни 
берсин. Бунақа магазинда ишлаш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. 
— Лекин биз магазинчиликка ўқимагандик-ку, Нурий! 
— Нима фарқи бор? Сенинг қаерда нима иш қилишинг — чепуха. 
Муҳими — даромад. 
— Айнан шунақа эмас-да. Сени билмадим-у, менга қаерда ва ким 
бўлиб ишлашнинг аҳамияти бор, — маъюсланди Юсуф. 
— Ҳалиям ўша патриотлигинг қолмабди-да, жўра. Нима қиласан 
қаёқдаги идеалларни ўйлаб, бошингни оғритиб? Ахир ҳаётни қара, 
қаёққа қараб кетяпти. Ҳозир амаллаб нонингни топиб есанг бас, 
шунинг ўзи қаҳрамонлик, — Нурилло гапини шундай оҳангда 
якунладики, бундан қандайдир тараддуд сезилиб турарди. Қатъи 
назар Юсуф фикрини тугатмоқчи бўлди. 
— Мен, сен ва минглаб, ўн минглаб бизга ўхшаганлар тортаётган 
заҳматни қўя турайлик, ўз соҳамизда ишламаётганимиз давлатга 
қанча зарарлигини ҳеч ўйлаб кўрдингми? Ахир, бизнинг тарихчи, 
математик, иқтисодчи... бўлиб етишмоғимиз учун қанча маблағ 
сарфланди, қанча меҳнат — пешона тери бағишланди, умрлар кетди. 
Лекин натижа?.. Ҳеч! Биз тарихчи эмас, магазинчию бозорчи бўлиб 
ўтирибмиз. Эртага-чи? Эртага биз кетгач, бўшаб қолган ўринлар 
улкан бир жарликка айланмайдими? Айланиб жамиятнинг ривож 
топишига халақит бермайдими?.. Жарликларни тўлдириш учун яна-да 
кўп қурбонлар керак бўлмайдими?!. 
— Жўра, мен бир илтимос билан келувдим олдингга, агар малол 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
193
келмаса... — Нурилло дабдурустдан гап мазмунини бошқа ўзанга 
бурди. 
— Хўш-хўш, қўлимиздан келса, бажонидил, — Юсуфнинг кўнгли 
ғаш тортди. Ахир Нуриллонинг “Сени кўргани келдим” деганига 
ишониб, қувониб ўтирувди-да. Аслида эса гап бошқа ёқда экан.
— Узоғи билан икки кунга бир яримта керак бўп турибди. 
Анчадан буён бир молни кутаётгандик. Кута-кута, ахийри бўлмагач, 
куни кеча бошқасини олиб қўйдик. Бугун эрталаб эса ҳалиги 
кутилаётган мол келиб ўтирибди-да. Олмасак бўлмайди. Биринчидан, 
ўзимиз буюртма берганмиз, иккинчидан бир кунда “учиб” кетадиган 
мол. Мен пулингни ҳатто эртага қиб бераман, ишонавер. 
Юсуф дастлаб “сўм сўраяпти”, деб ўйлаган эди. Энди 
англашилишича, бир ярим минг сўмга нима мол сотиб олиш мумкин? 
Демак, Нуриллога бир ярим мингта кўкидан лозим. Лекин Юсуф 
бирданига шунча пулни қарзга сўраш мумкинлигини “ҳазм қилолмай” 
гарангсиб турарди. 
— Ҳа, жўра, нима индамай қолдинг? Пулинг йўқми? Қўйсанг-чи, 
бўлмаган гапни. Ким ишонади бунга? Ахир, шундоқ магазинда 
ишлаяпсан... 
— Жамғариб юрган пулим бор, лекин бир яримта эмас, битта. 
Бунинг устига бир ҳафтадан сўнг мен ота-онамни кўргани... 
— Унгача пулингни икки марта оласан. Айтаяпман-ку узоғи 
билан икки кунга, деб. Бугун, эрта, ҳатто кечгача молни пуллаб 
юборсак, кечқурун пулингни қайтараман. Ҳеч қўрқма, жўра... 
Юсуф ноилож қолди. Хушламади, бироқ барибир, одамнинг юзи 
иссиқ экан, пулни олиб келиб берди. 
Нурилло “раҳмат”лар гулдастасини ёғдириб, магазинни тарк 
этгач, Юсуфнинг ичи ҳувиллаб кетди. У ўзини-ўзи койий бошлади... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish