Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 Мен фалакка ўт қўярман дилдаги оҳим билан, 
 Кўнгулдан ҳеч кетмаган дард — ўша моҳим билан. 

 Бас, мени йиғлатдилар, ўкситдилар, камситдилар, 
 Бошим қўйган ул макон — дил саждагоҳим билан. 

 ғеч кима айтмам сирим, ёрилмасман ёрилса тош, 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
220
 Кетса бош, майлига, кетсин қон бўлган ҳар ёғим билан. 

 Сен киму, мен сенга ким? — билмагайдир ҳеч ким, 
 Бир сену бир мен билгум ёлғиз Оллоҳим билан. 

 Қисматинг кўнглим аниқ, қисматинг — гулхан ёниқ, 
 Бир куни мен ҳам ўчарман дилдаги оҳ-воҳим билан... 
Нима бўлганда ҳам Амир ўз аҳволи билан яқинларини — 
укаларини, оиласини ва айниқса, ота-онасини қанчалик катта 
ташвишга қўйган, уларнинг бениҳоя изтироб чекишларига сабаб 
бўлган эса, қишлоқ аҳли учун шунчалик зўр томоша, мишмиш, ғийбат 
ва завқланиш ҳадафига айланганди. Одамлар, айниқса, болалар Жўра 
жинни ўлгандан кейин зерикиб қолишган шекилли, қишлоқда янги 
овсарнинг пайдо бўлишини катта қизиқиш билан қарши 
олишаётганди. Бироқ Амир аввалгиларга ҳеч ўхшамасди, унинг 
телба-тескари қилиқ ва гап-сўзлари бир зумлик эди, холос. Жазаваси 
босилгач эса у ғамгин ва паришон тентираб юрарди. У меъёрни 
назардан қочирганди: гўё иккита олам чегараларини аралаштириб-
чалкаштириб юборганди. Қайси бирининг сарҳади қаердан бошланиб, 
қаерда тугашини билмасди. Буларнинг бири унинг ўз ботинидаги 
латиф олам бўлса, иккинчиси дағал дунё эди. У ҳар иккала оламда 
ҳам яшарди, ҳар иккала ҳаётни бирдек қабул қилар, инчунун, бирига 
хос кайфият билан иккинчисига ёндошмоқчи бўларди. Худди шу 
ўринда ташқарининг — ўзга одамларнинг ҳайратангиз қарашларига, 
орқаворотдан кулиб мазах қилишларига дуч келарди. Ҳа-ҳа, айнан 
орқаворотдан. Чунки ҳалигача биронта зот юраги бетлаб очиқ калака 
қилишга ботингани йўқ. Гарчанд шунча дардмандлигу изтироблар 
оқибатида Амир озиб, нимжон бўлиб қолган эса-да, унинг бир 
вақтлардаги кучу қудрати, етти қишлоқнинг “манаман” деган 
полвонларини чирпирак қилиб отиб юрган давронининг довруғи 
ҳалигача одамлар хотирасидан ўчиб кетмаган кўринади. Бинобарин, 
улар Амирнинг жиннилигига ортиқ шубҳа қилишмаса-да ва бу 
нарсанинг томоша учун айни муддао эканлиги қитиқларини келтирса-
да, юрак ютиб, ошкора завқланишдан ҳамон ўзларини тийиб юришга 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
221
мажбур эдилар. Гўё Амир улар учун ҳам томоша, ҳам ваҳима эди. 
90 
Энасининг ўлими ҳақида хабар Юсуфга икки ҳафтадан кейин 
келди. Келаётган пайшанба куни “йигирмаси” экан. 
Юсуф бу хабарни хушхабардек қабул қилди. Тўғри-да, бечора 
энаси неча йилдан бери тўшакда ётавериб эзилиб кетганди. Юсуф 
сўнгги бор қишлоққа борганида ўзи билан ўзи ёлғиз қолганча шифтга 
тикилиб ётиш жонига теккан кампирнинг зорларини яхши эслайди: 
“Нега худойим менинг жонимни олмайди? Ахир қийналиб соб 
бўлдим-ку! “Эй худойим, мени ҳатто болаларимга қараттириб 
қўймай, омонатингни оёқда адо юрган ҳолимда олгил!” дея дуолар 
қилгувчи эдим. Нега менинг биргина шу ўтинчимни ҳам қабул 
қилмайсан? Ёки гуноҳларим шунчалар кўпмидики, ўлдириб қўя 
қолмай, азоб берасан. Болаларимни ҳам хуноб қивордим-е...”. Лекин 
на болалари, на икки келини бир марта бўлсин, қийналдик, демади. 
Тўғри, кампирнинг болаларча хархашалари баъзан жонларидан ўтиб, 
койинган вақтлари бўлди, аммо унга “Тезроқ ўлсангу, қутулсак!” 
деган маънода гап қилишмади. Шундай бўлса-да, айни истак беш-
олти йилдан буён кампирга қарашиб турган ҳар бир кишининг 
ботинида яшириниб ётганини маросим жараёнида Юсуф хатосиз 
илғади. Инчунун, бу унинг ўз қалбидаги кайфиятига мувофиқ эди. 
Юсуф ўлим хабарини эшитган ондан то шу вақтгача “Нега мен ўз 
энамнинг ўлимини эшитиб кўзларимдан қайғу ёшларини эмас, балки 
қувонч ёшларини тўкаяпман?” қабилида ўзини-ўзи уришиб келганди. 
Бир неча марта ҳатто “Мен қабиҳ одам бўлсам керак”, деб ва бунга 
шаксиз ишонди. Лекин ўзгаларнинг ҳам ёшли кўзлари қаърида ўша 
шодликни пайқагач, анча таскин топди ва ўзига қўшиб ҳаммани оқлай 
кетди: “Ахир, марҳума биримизга она, биримизга қайнона, биримизга 
эна... бўлса ҳам, ўзини эплай олмайдиган даражада қартайиб қолган 
эди. Туғилиш бор экан, ўлим муқаррар. Айниқса, энамнинг ёшида 
ўлим аза эмас, тўй. Ахир, яна яшаб нима қилади? Кўрадиганини 
кўрди, ошайдиганини ошади, бола-чақасини-ку уйлаб-жойлаганига 
қарийб ярим аср вақт бўлган бўлса, яна нима исташи мумкин инсон 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
222
бу ҳаётдан? Қолаверса, ўзиям жуда қийналиб кетганди: куну тун, ою 
йил тўшакка михланиб, фақат бир нарсани — ўлимни кутиб ётишнинг 
ўзи бўларканми? Ахир, энамга ўлимдан бошқа чора қолмаганини 
ҳамма, ҳатто ўзи ҳам яхши биларди. Унинг тиришиб, ажинлар ортида 
қолиб кетган бир ҳовучгина жуссасида тирик моддалардан кўра 
ўликлари кўпроқ эди ва улар қолган-қутганларни ҳам ўз орқаларидан 
судраб кетди. Ва ўлим юз берди. Демак, орқага йўл йўқ эди, демак, 
аламлар, кўзёшлар беҳуда...” 
Бироқ, шунга қарамасдан, бир нарса Юсуфнинг ичини беаёв 
кемиришда давом этаётганди: марҳума бир вақтлар мана шу икки 
катта — Одил ва Кенжавой акалар оиласининг йўлбошчиси эди, ҳеч 
бир тадбир, ҳеч бир иш унингсиз ёки унинг маслаҳатисиз ўтмасди. 
Ҳамма унга талпинарди, ҳатто Юсуф ўз ака-укалари билан энасининг 
ёнида ётишни талашиб, ўзаро навбат кутишарди. Энанинг сеҳрли 
эртакларини эшитиб, унинг меҳнатдан ёрилган, лекин ёқимли 
бармоқларини ўз елкаларида ҳис қилганча ухлаб қолишлар саодат 
эди. Тўю маъракаларда давраларнинг тўри, овқатларнинг сараси 
энаники эди. У шундай ҳурмат-эътиборга сазовор ҳам эди. Урушда 
ўлиб кетган эрининг ҳурматини қилиб ва икки ўғлининг келажагини 
ўйлаб қайта турмуш қилмаганди. Ўзи ҳам ота, ҳам она бўлиб, 
фарзандларини элдан кам қилмай ўстирганди. Инчунун, ўғлонлари 
ҳам бунинг оналарига осон бўлмаганини билишар, билишгани сайин 
уни эъзозлашга тиришарди. Икки ўғилнинг ўз оналарига бўлган 
чексиз эҳтироми бола-чақаларию маҳалла-кўйга юқиб, улар ҳам энани 
бошларига кўтарардилар. 
Лекин кун келиб, мана шундай аёлга унинг ўз яқинлари 
томонидан ўлим соғинилиши... Юсуф айнан шу ерда қоқилаётган ва 
калаванинг учини тополмай қийналаётганди. Ҳа, ҳаётнинг қонунлари 
ўта шафқатсиз чиқди. Ахир, бу, болалар улғайиб оёққа турар экан, 
ўтган вақт мобайнида кексайиб, ортиқ ишлай олмас, ҳатто ўзини-ўзи 
идора эта олмас ҳолга келган ҳар қандай ота билан она инкор этилади, 
дегани эмасми? Кўринадики, ота-онани улар ҳаракатда экан севамиз, 
оёқдан, мадордан қолишлари заҳоти эса ўлимдан жонимизга оро 
киритишини тилаб қоламиз. Нақадар аччиқ ҳақиқат! Ахир, кексайиб 
кучдан қолган ота ё онанинг, умуман, ҳар қандай одамнинг гарчанд 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
223
бадани ажинлар-ла тўлиб, яшовчан зарраларнинг камайиб қолгани 
боис қобоқлари осилиб, кўзлари ёшланиб, нохуш манзара касб этган 
бўлса-да, бу мажолсиз ва хира назарлар қаърида инсон ётибди-ку! 
Унинг фақат жисмигина нураган, лекин инсон фақат вужудидангина 
иборат эмас-ку! Унинг асли — “мен”и ичкарида худди бурунгидек 
тийран нигоҳ билан биз шўрликларни кузатиб турган бўлса, нима 
қиламиз?.. Вақти келиб, ўзимизнинг ҳам ўшалар ҳолига 
тушмаслигимизга, “папа”лаб катта қилган фарзандларимиз юзига 
темир қафаснинг — қартайиб, илвираб қолган вужуднинг икки 
тирқиши — кўз соққалари орқали мўлтираб қараб қолмаслигимизга 
ким кафолат беради?.. 
— Юсуф, кел бу ёққа, ош еймиз, — ҳамқишлоқлардан кимдир 
иккита товоқда ҳовури чиқиб турган паловни кўтариб ичкари кирди. 
Юсуф кечадан бери туз тотмаганди, беихтиёр эргашди. Аллақачон ош 
ейишга киришган одамлар нари-бери сурилишиб, Юсуфга жой 
бўшатишди. Юсуф чўккалаб ўтирган кўйи товоққа бир-икки қўл 
узатди. Қишнинг кунида ош бир пасдаёқ еб тугатилди. 
Бу орада ўтирганлар учта-тўртта бўлиб суҳбатга берилишди. Гап-
сўз асосан даромад ва буромад ҳақида кетди. Ким пахтадан, ким 
буғдойдан, ким бир йиллик меҳнати эвазига олган фойдаю зараридан 
баҳс этарди. Инчунун ҳамманинг кўзида фақат ўз ташвиши — ўз 
муаммоси акс этиб турарди. Марҳума ҳақда эса фақат охиридаги 
дуода эсланди, “жойи жаннатда бўлсин!” дейилди. Ким билади, балки 
шунинг ўзи басдир. Балки одамзод табиатан ўзганинг дардини 
кўтариб юришга қодир бўлмай, фақат ва фақат ўз муаммолари 
тўғрисидагина бош қотириб кун кечиришга маҳкум этилгандир. Нима 
бўлганда ҳам бундан Юсуфнинг қалби ёмон изиллаб оғриди. У 
одамларнинг ўртасидаги ютоқиб турган аллақандай жарликни, 
бегоналикни идрок этди... таскинсиз изтиробга тутилди... 
91 
Юсуф маросимнинг охирига довур чидаб туролмади. Бунинг 
устига акасининг ноўрин ҳазил-ҳузиллари, аскиялари жаҳлини 
чиқарганди. Агар тўйда бўлганда эди ўзи ҳам Амирга қўшилиб 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
224
аскиялашган бўларди. Лекин азада... Ҳа, Амирнинг бор-йўқ касали — 
телбалиги шунда эди: у гапидан, айтаётган фикрининг мантиғидан 
заррача адашмасди, фақат унинг ўрнини билмасди... Юсуф болалик 
дўстлари Содиқ ва Мухторни зиёрат қилиш фикри билан маросимли 
уйни ташлаб, кўчага чиқди. Йўлнинг қоқ ўртасидан хаёл суриб 
кетаркан, рўпарадан автобус кўринди. Манзара унинг ёдига беихтиёр 
олис болалигини туширди. Олис болалик эмас, кечагина эди, ахир! 
Шундоқ кўзи ўнгида турибди, қор тизза бўйи ёққанди, у ҳали из 
тушмаган қорга илк чизиқни тортиб худди шу кўчадан кетиб борарди. 
Ўшанда мана шунақа автобус келиб, унинг изини кўмиб 
юборгандигина эмас, балки оппоқ саҳнанинг бор бўйича беўхшов 
чизиқ тортиб, кўркам манзарани бузиб-чавақлаб ташлаганди. Юсуф 
эса ортидан алам ва ўкинч-ла қараб қолганди. Мана шунга ҳам ўттиз 
йиллар бўлиб қолибди. Лекин кўча ўша кўча, фасл ўша фасл, автобус 
ҳам ўша хилидан, фақат қор йўқ, болалик йўқ. Улар аллақачон эриб 
кетган... 
— Ассалому алайкум, келинг, Юсуф ака! — ҳавода дўриллаган 
йўғон овоздан Юсуф чўчиб ҳушига келди. Қайрилиб, йўл ёқасидан 
ўзи томон юриб келаётган Рашидни кўрди. У мол-қўйларга терт 
тайёрлаётганди, ун ва сомон юқи кафтини эмас, шимарилган 
билагини тутиб Юсуф билан қуюқ кўришди. 
— Йигирмасига келувдингизми? Раҳматли яхши аёл эди, — 
Рашид ҳамдардлик билдирган бўлди. 
Юсуф бош қимирлатди. 
— Ўзинг нима иш қиляпсан, ука, бақувват мушакларга яраша иш 
топдингми? — сўради у Рашиддан. 
— Ҳозирча уйдамиз, ака. Лекин ўзингиз айтгандай, умид 
қилишдан тўхтаганимиз ҳам, чарчаганимиз ҳам йўқ, — Рашид 
бармоқларига ёпишган унни уқалаб тушира бошлади, — кучни бўлса, 
— у баҳайбат елкаларини қимирлатиб қўйди, — тирикчиликка 
сарфлаяпмиз... 
Юсуф бошини қимирлатган кўйи ундан узоқлашди... 
92 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
225
Заҳронинг кайфи чоғ эди. Одатдагидан барвақт туриб ювиниб-
таранар, эри ва қизчаларига ҳар қачонгидан ҳам мулозаматлироқ, 
меҳрибонроқ эди. Агар Миразим озгина синчковроқ бўлганда 
хотинида пайдо бўлган “ортиқча меҳр” тагига етишга уриниб 
кўрармиди, лекин унинг бунга лаёқати йўқ, балки ўзининг иши, 
ўзининг ташвиши, ўзининг кайфу сафосига боши билан шўнғиб 
кетганди. Заҳрога бу қўл келарди. Акс ҳолда унинг бутун сир-
асрорини фош қилиб қўйиши ҳеч гап эмасди. Заҳро эса фош 
бўлишдан қўрқарди ва мулозаматни камайтириш кераклигини хаёлан 
ўзига-ўзи уқтирарди. Лекин негадир бунинг уддасидан чиқолмасди. 
Ҳатто бир гал эрининг кийинишига кўмаклашишу бўйинбоғини тақиб 
қўйишдан ҳам ўзини тиёлмади. Бир вақтлар — тўйдан кейин шунақа 
эди улар. Бироқ Миразим ҳатто шунга ҳам эътибор бермади, гўё 
шундай бўлиб келаётгандай ва шундай бўлиши керакдай, индамай 
чиқди-кетди. 
Заҳро 
уялиб 
кетди, “ўл-а 
эчки, 
намунча 
ялтоқланмасанг!” дея ўзини койиди, қолаверса, Миразимнинг 
беписандлигидан оғринди, “Тўнка!” деди эри чиқиб кетгач. Қизларига 
бўлган муносабатда эса Заҳро ўзини чекламасди, бунинг учун 
охирида койинмасди, афсусланмасди. Бир Умида суйган таомни 
пиширса, бир Муқаддасникига уннарди, бир каттаси хоҳлаган паркка 
олиб борса, бир кичиги орзу қилган кафега элтарди. Фақат қийин-
қийин Алимқулга қийин бўлди. Негадир бекаси унга аввалига 
ҳовлидаги гулларни топширган бўлса, энди тувакдагиларнинг 
парваришини ҳам “инъом” этди. Нега? Ахир у гулларни еру кўкка 
ишонмасди-ку! Алимқулнинг боши қотган эди, бироқ бошини 
қотириб ўтиролмасди ҳам. Ахир, ёз пайти, деярли ҳар куни сув 
қуймаса, 
ҳафтада 
бир-икки 
марта 
тагини 
юмшатмаса, 
озиқлантирмаса, тўкилган баргларини, чангларини териб-тозалаб 
турмаса, қирқиб оро бермаса бўлмасди. Илгарилари гоҳи-гоҳида 
бекорчиликдан бекасига кўз, бора-бора эса сўз отиб вақтини чоғ 
қиладиган Алимқул шўрликнинг энди бош қашлашга қўли тегмасди. 
Шунга қарамай у бекасида содир бўлаётган ўзгаришлар сабабини 
ўзича чамалар эди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish