Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
190
ғалабани қилди» 
3

«Яқин бир ғалаба...» деганда Ҳайбар зафари назарда тутилгани тез кунларда аён бўлғуси 
эди. 
Ҳазрати Умар (р.а.) ўшанда жазо олиш хадигида борган эди, буюк бир фатҳнинг 
муждасини эшитиб қайтди. Лекин, шунга қарамай, одамларнинг хотиридан асло чикмайдиган 
бир журъат ила Жаноби Расулуллоҳни (с.а.в.) сўроқ қилганининг аламини кейинчалик ҳам 
ичидан чиқара олмаяжак ва умр бўйи қул озод қилиб, садақа улашиб, нафл рўзалар тутиб, Улуғ 
Мавлонинг кечиришидан умид этиб яшаяжакдир. 
Фатҳ сурасининг нозил бўлиши билан Ҳудайбия сулхи бекорга бўлмаганига ишонч ҳосил 
қилишди. Аммо бу фатҳ ва зафар нималар эканини, қандай юз беражагини вақт ўтиб 
кўражаклар, англаяжаклар. 
* * * 
Мушрикларнинг қаноати ўзгача бўлди: шунча йўлдан келган Йслом қўшинини яна 
Мадинага қайтариб юбордик, араблар орасида тилимиз узун бўлди, деб ҳисоблашди. 
Битим матнидан жой олган моддалар орзуларига уйғун шаклда ёзилган, бу борада 
мусулмонлар ҳам Қурайшнинг қаноати устунлик қилди, деган фикрда эдилар, шундан бениҳоя 
аламда қолишди, ҳатто Расулуллоҳнинг амрларини ҳам эшитмагандек бўлишди. 
Айни чокда, бу битимнинг ҳақиқий маъносини пайғамбарлар Буюги (с.а.в.) жуда яхши 
билар эдилар. Шундай бир пайтда Жаноби Ҳақ азза ва жалла ўзларини ёлғиз ташлаб 
қўймаслигига, душманларини тадбир ила мағлубиятга дучор этишига ишонар эдилар. 
 
* * * 
Мадинага қайтиб келинганига унча кўп бўлмаган кунларнинг бирида Маккада Исломни 
қабул этган бир йигит Мадинага келиб қолди. Исми Абу Басир эди. Тўғри масжидга кириб 
борди. Пайғамбарлар имомининг (с.а.в.) ҳузурларида шаҳодат калималарини сўйлади. 
Аммо иш бу билан тугамасди. Қурайшийлар талаб қилишса, қайтариб берилиши лозим 
эди. Дарҳақиқат, дарров ортидан икки киши етиб келди. 
Тутиладиган бошқа бир йўл йўқ эди. Абу Басир истасаистамаса маккаликларга 
топширилди. Ўч киши йўлга чиқишди. Зулхулайфага келганларида жуда толиқишди. Унинг 
устига, қоринлар ҳам роса очиқди. Бир девор соясига ўтиришди. 
Ҳунайс исмли бири қиличини тошга суяб қўйди. Емакларини ўртага қўйишди, тамадди 
қила бошлашди. 
Гап орасида Абу Басир: 
— Валлоҳи, аммолекин қиличинг зўр экан! — деди. Мақтов Ҳунайсга роса ёқиб тушди. 
Кўлини чўзиб, қиличини олди. Қинидан чиқарди. 
— Ҳақиқатдан шундай, деди ҳаволаниб. — Мен уни кўп синаганман. 
—Кўрсам бўладими? 
—Албатта. 
Ҳунайс қиличини узатди. Абу Басир ҳаяжонини сездириб қўймасликка тиришиб, олди. У 
ёқбу ёғини кўрган бўлди. Сўнгра ҳавога кўтариб, бор кучи билан солди. Ҳунайснинг калласи 
қумлар узра юмалаб кетди. Бошсиз тана ерга тушди. 
Бу қўрқинчли ҳодиса жуда тез — бир сония ичида содир бўлган эди. Ҳунайснинг қули 
нима бўлганини ҳам билмасдан, беихтиёр ўрнидан сапчиб турди. Телба каби Мадинага қараб 
чопа бошлади. Абу Басир унинг ортидан тушди. Лекин етиши имконсиз эди. Чунки у одам ўлим 
қўрқуви ила крчаётган эди. 
Шунга қарамай, орқасидан қувлаб бораверди. Ниҳоят, ҳалиги киши Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
масжидларига етиб келди ва ўзини ичкарига отди. Расули акрам уни кўрган заҳотлари: 
— Бу одам бир нарсадан қўрккан, — дедилар. Нафаси ўпкасига тиқилгандек бўлиб: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish