Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc


УММУ ҲАБИБА (РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲО)



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
УММУ ҲАБИБА (РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲО) 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳудайбия сафарини тугатиб Мадинага қайтиб келгач, Ҳабаш султонига 
хитоб этиб икки мактуб ёздирдилар. Элчиликни асҳобдан Амр ибн Умаййага топширдилар. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
193
Амр дарҳол йўлга тушди. Жиддага келди, у ердан бир кемага миниб, Ҳабашистон 
соҳилларига кечди. Нажошийнинг ҳузурига борди. 
Ҳабаш подшоҳи муборак мактубни олиб ўпди, юзларига суртди, боши устига қўйди. 
Унинг бу ҳаракатлари мактуб келтирганга ҳурмат ва севгисининг ифодаси эди. Сўнгра уни очиб 
ўкиди. Тахтидан тушиб, ерга тиз чўкди: 
— Мен ишонаман ва гувоҳлик бераман, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Яна 
ишонаман ва гувоҳлик бераман, Муҳаммад (с.а.в.) унинг қули ва расулидир, деди. 
Ҳеч эътироз қилмади, ҳеч тараддудланмади ҳам. Шу тариқа у Саййиди анбиёга (с.а.в.) 
имон келтирган илк подшоҳ бўлиш шарафини ва саодатини козонди. Эҳтимол, кўп йиллардан 
бери юртида яшаётган мусулмонлар билан кўришиб суҳбатлашгандир. Ислом дини ҳақида 
етарли маълумотни олгандир ва бу муборак соат келгунича туйғуларини ичида асраб 
яшагандир. 
Иккинчи мактубда Фахри олам жанобимиз Ҳабашистонда муҳожирликда яшаётган Умму 
Ҳабибага уйланмоқчи эканларини, мабодо қабул этса, никоҳларини ўқиш хусусида вакиллари 
бўлишини сўраган эдилар. 
Умму Ҳабиба (р.а.) машҳур Абу Суфённинг қизи бўлиб, эри Убайд ибн Жаҳш билан бирга 
Ҳабашистонга илк ҳижрат қилганлардан эди. Эри бу ерда айниди. Исломга муртад бўлиб, 
насороликни қабул қилди ва шу муртадлик ҳолича ўлди. Бу можаролар Умму Ҳабибани 
шошириб қўйди. Нима қиларини билмай қолди, паришон бўлди. Бир ёқда ғурбат қайғуси, 
иккинчи ёқда эрининг бу аҳволи ва, нихоят, тул қолгани... буларга дош бериш осон эмасди. 
Кунлари шу зайлда ўтаётган бир пайтда кулбасининг эшиги тақиллади. Чиройли 
кийимдаги бир чўри изн сўради. Киргач, келишдан мақсадини тушунтирди. 
— Мадинадаги пайғамбарларинг сенга уйланмоқчи экан, рози бўласанми? — деб сўради. 
Умму Ҳабиба бирдан ўзини йўқотиб қўйди. Туш кўрмаётгани аниқ. Аммо кулоқлари қизиб 
ёна бошлади, бутун вужудини ҳаяжон қоплади — булар ҳозиргина эшитган сўзларининг 
янглиш бўлиши эхтимолини орттирар эди. 
— Гапларингни яна бир марта қайтарчи!.. 
Чўри келишдан мақсадини такрор англатди. 
— Албатта, розиман... Розиман, албатта. 
— У ҳолда никоҳ ўқишга ўзинг томондан бир вакил топ, — деди чўри. 
Умму Ҳабиба устидаги бор зийнатларини ечиб чўрига ҳадя қилиб юборди. Сўнг дарҳол 
яқин ақрабоси Холид ибн Саидни излаб топди. Воқеани тушунтиргач: 
— Менинг вакилим бўласан, — деди. 
Бир оз сўнгра Нажоший ҳузурида йиғилган мусулмонлар икки қувончли хабарни бирдан 
эшитишди. Нажоший мусулмон бўлганини ҳамда Умму Ҳабиба Пайғамбари зишон 
жанобимизга никоҳ қилинишини! 
Нажоший қисқа бир нутқ сўзлади. Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабибани Оллоҳнинг 
расули Ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) никоҳлаб қўйишга вакил қилинганини, тўрт юз дирҳам 
микдорида маҳр бераётганини билдирди. Холид ибн Саид ҳам Умму Ҳабибанинг вакили бўлиб, 
уни Расулуллоҳ жанобимизга никоҳлаб берганини баён этди. 
Нажоший амри ила дастурхонлар тузалди. 
— Никоҳ чоғи емак ейиш пайғамбарларнинг суннатидир, — дея ҳаммани зиёфатга таклиф 
қилди. 
Зиёфатдан кейин йўл ҳозирлиги кўрилди. Нажошийнинг мактубини, тўёна ҳадяларини ва 
мўминларнинг онаси Умму Ҳабибани (р.а.) кимматли бир омонат сифатида олган икки кема 
Арабистон соҳиллари сари сузиб кетди. Бу кемаларда Маккадан келган мусулмонлардан 
ташқари бир замонлар Ямандан йўлга чиқиб, денгиз шамоли туфайли Жидда ўрнига 
Ҳабашистонга бориб қолган кишилар ҳам бор эди. Абу Мусо алАшъарий ўшалардан бири эди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish