Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
192
Чарчагунча йўл босишади, кейин туяни чўктиради, ўзи бир чеккага ўтиб туради. Умму 
Гулсум туядан тушади, дам олади, такрор йўлга чиқиш замони келганида яна туяга минади
ҳузоалик киши келиб туяни турғазади ва йўлда тағин давом этишади. 
Шу тариқа юраюра, бир куни Мадинага етиб келишди. Йўлчиликлари Мадина атрофида 
нихояланди. Ҳузоалик мард одам Умму Гулсум билан хайрлашиб, қабиласига қайтди. 
Имон келтирганмийўқми, Ҳузоанинг бу мард бадавийи маданият асри одамининг хаёлига 
ҳам сиғмайдиган бу асил иши учун ҳатто бир ташаккур кутмасдан орқасига қайтиб кетган эди. 
 
* * * 
Умму Гулсумни Умму Салама онамиз (р.а.) қаршилади: 
— Хуш келибсан, эй Умму Гулсум! 
Бир-бирини неча йиллар илгаридан танийдиган бу икки аёл қучоқлашиб кўришишди. 
Умму Гулсум келиши сабабини ва сафар тафсилотларини гапириб берди. Сўзларининг охирида: 
— Мен Маккага кайтавермасам, ахтариб балки бу ерларгача келишса керак. Абу Жандал 
билан Абу Бакирни қайтариб юборганларинг каби мени уларга қайтариб берманглар. Мен бир 
аёл киши бўлсам... қийноқларга дош беролмайман. Жаноби Расулуллоҳга менинг 
аҳволимни тушунтиринг, — деди. 
Бу орада Жанобимиз ўзлари келиб қолдилар. Маккалик қўшниларини таниб: 
— Хуш келибсан, — дедилар. 
Умму Гулсум аҳволини Фахри коинотга (с.а.в.) ўзи тушунтира қолди. Бу масалада бир 
нарса дейишларига ҳожат қолмади. Чунки Улуғ Мавло вахий фариштасини юбориб, ушбу оятни 
туширди: 
«Эй имон келтирганлар, қачон сизларга мўминалар хижрат қилиб қелсалар, уларни 
имтиҳон қилиб кўринглар. Оллоҳ уларнинг имонларини жуда яхши билгувчидир. Бас, агар 
сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга 
қайтарманглар. У мўминалар (кофирларга) ҳалол эмас, у (кофир)лар у (мўмина)ларга ҳалол 
эмасдир. Ва уларга (бу хотинлари учун) сарфлаган маҳрларини (қайтариб) беринглар. Качон 
сизлар уларга маҳрларини берсангизлар, сизларга уларни никоҳларингизга олишда бирон гуноҳ 
йўқдир. (Шунингдек) сизлар ҳам кофираларнинг қўлларидан ушламанглар (яъни, 
хотинларингиз кофира бўлса ва кофирлар билан қолишни истаса, сизлар уларнинг йўлларини 
тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар, балки уларга уйланмоқчи бўлган кофирлардан) 
ўзларингиз сарфлаган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам (ўзларининг никоҳидан чиққан ва 
мусулмонлар ҳузурига ҳижрат қилган) мўминаларга сарфлаган маҳрларни талаб қилсинлар. Бу 
Оллоҳнинг хукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилур. Оллоҳ билгувчи ва ҳикмат 
соҳибидир». (Мумтаҳана, 10.) 
Шундай қилиб, Умму Гулсум орқага берилмайдиган бўлди. Бундан кейин келган хотинлар 
ҳам: «Мол учун, эр топиш учун эмас, Оллоҳнинг ва расулининг розилиги учун ҳижрат қилиб 
келдим, Оллоҳга қасамки, ҳижратдан мақсадим шудир», десалар, ортларига қайтариб 
юборилмайдилар. 
Умму Гулсумнинг орқасидан икки акаси келди. Уни олиб кетмоқчи бўлишди. Шунда 
уларга ушбу оят ўқилиб, Умму Гулсумнинг Мадинада қолиши англатилди. 
Умму Гулсумга бир неча талабгор чиқди. Кимга тегишини билмай, роса боши қотди. 
Расулуллоҳ жанобимизга маслаҳат солди ва тавсияларига кўра Зайд ибн Ҳорисага тегди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish